Кафедаги зўравонлар

  • 15:07
  • 12,07-2019
  • 56
  • Улашинг

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида икки номаълум шахс Амир Темур кўчасида жойлашган «Олтин диёр» кафесига панжарадан ошиб тушиб, шу кафе ишчилари Денис Беппле, Радик Аманов, Руслан Эргашев ва Алла Турғунбаевани куч ишлатиш йўли билан қўрқитишади. Уларга тегишли уч дона қиммат нархдаги телефонларни олиб, воқеа жойидан яширинади.

Жабрланувчилар бу ҳақда тезда ички ишлар органига мурожаат қилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи ака-ука П. Р. ва Б. Р. содир этгани аниқланди.