Гўзаллик салонида ўғирлик юз берди

  • 15:07
  • 12,07-2019
  • 44
  • Улашинг

Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навбаҳор кўчаси 28-уйда яшовчи Муаззам Тўраевага тегишли гўзаллик салонига номаълум шахс ўғриликка тушиб, у ердан 4 миллион сўм пулни ўмариб кетади.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хонқа туманида яшовчи Ш. Х. содир этганлиги аниқланиб ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.