Ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

  • 13:08
  • 28,08-2019
  • 12745
  • Улашинг

   Жорий йилнинг 22 август куни ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакили Омори Шун ва маъмурий масалалар бўйича координатори Дамир Хабиров билан учрашув бўлиб ўтди. 

   Учрашувда институтнинг JICA ҳамда Япониядаги бошқа турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

  Таъкидлаш жоизки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Шу боис икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда мазкур ташкилотнинг ўрни беқиёсдир.

  Дўстона ва самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида томонлар келгусида Япония Миллий полиция агентлиги тизимидаги турдош таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва шу билан бирга, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг амалиётларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришдилар.

Михли САФАРОВ,

«Postda» мухбири.