Қотилликда гумон қилинмоқда

  • 15:07
  • 12,07-2019
  • 39
  • Улашинг

4 июль соат 10.00 ларда «Зарқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини Кўкан қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Чиқиш» канали қирғоғидан танасининг турли жойларида санчилган-кесилган аломатлар бўлган икки кишининг жасади топилди. Суриштирувлар жараёнида ушбу жасадлар Каттақўрғон шаҳрида яшаган, муқаддам судланган ака-укага тегишли экани аниқланди.

Суриштирувлар натижасида ушбу қотилликни Каттақўрғон шаҳар Шавқий кўчаси 11-уй 18-хонада яшовчи Н. В. маст ҳолда содир этганлиги гумон қилиниб, у қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.