ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ

12:04, 13.08.2018

Қибрай туманидаги Ёнариқ  қишлоғида яшовчи Миржалол Соатов деҳқончилик билан шуғулланади. Эртанги экинлардан яхши даромад олган Миржалол эски «Жигули»сини замонавий машинага алмаштирмоқчилигини яқинларига айтган эди. Бир куни таниши унинг уйига Илҳом исмли йигитни бошлаб келди.



– Машина олмоқчи эканингни эшитгандим, бу йигит «Дамас»ини сотмоқчи. Пул жуда зарур бўлиб қолибди. Сенда нақд пул бор. Анави машинангни ҳам сотсанг қўшиб берасан, – деди.

– Тўғри, лекин мен «Нексия» олмоқчи эдим.

– «Нексия»ни нима қиласиз, ака, «Дамас» олинг. Бекор пайтда киракашликка ҳам ярайди, мана мен ҳар куни камида юз минг сўм топаман. Аслида сотмоқчи ҳам эмасдим, аммо пул жуда зарур бўлиб қолгани учун сотяпман, – деди меҳмон йигит.

 Хуллас, йигит Миржалолнинг енгидан кириб, ёқасидан чиқди ва «Дамас»ни сотиб олишга кўндирди. Нархини келишишгач, Илҳом Миржалолга юзланди:

– Ака, ҳозир машинани ташлаб кетаман, пулнинг қолганини «Жигули»нгизни сотганингиздан кейин берсангиз ҳам бўлади. Ўшанда «Дамас»ни номингизга ўтказиб бераман.

Орадан бир ҳафта ўтди. Миржалол машинасини сотди. Илҳом қолган пулни олиш учун унинг уйига келди ва расмийлаштириб бераман, деб «Дамас»ни ҳайдаб кетди. Аммо бир неча кун ўтди ҳамки, на машинадан, на сотувчидан дарак бўлди. Миржалол алданганини тушуниб, туман ИИБга мурожаат этди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида ўтган тадбир ана шу фирибгарлик жинояти муҳокамасига бағишланди. Қишлоқ гузарига элликка яқин фуқаролар йиғилди.

Туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор Аҳмаджон Абдураимов иштирокчиларга ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берди. Содир этилган жиноятларнинг бир қисми айнан фирибгарлик билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб, айрим фуқаролар ўзлари танимаган-билмаган кишиларнинг алдовига учиб қолаётганини афсус билан қайд этди. Бунга аниқ мисоллар келтирди.

Терговчи, капитан Хуршида Қўшбоқова эса содир этилган фирибгарлик жиноятига тўхталди. Миржалол Соатовнинг ишончига кириб, уни алдаб кетган шахс илгари ҳам фирибгарлик қилгани, судланиб, жазо муддатини ўтаб чиққанини, М. Соатовга сотилиши керак бўлган автомашина бошқа фуқаронинг номида бўлганини айтди. Фуқароларни ана шундай фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмасликка чақирди.

– Фирибгарларнинг алдовига учмасдан, шошмасдан иш кўриш керак экан, – деди жабрланувчи. – Бу йигит мени шунчалик ишонтирдики, ҳатто менга берган машина ҳужжатларини ҳам кўриб чиқмабман. Ана шу эътиборсизлигим туфайли шунча оворагарчиликка дуч келдим.

– «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма» мақоли бежиз яралмаган, – деди маҳалла фаоли Холмат Маюсупов. – Демак, устаси фаранг, фирибгар инсонлардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Қишлоққа бегона одам ораласа, бундан профилактика инспекторини хабардор қилсак, маҳалла фуқаролар йиғинига келиб айтсак, улар тегишли чора-тадбирларни кўришади. Ён-атрофда бўлаётган воқеалар доимо ҳушёр бўлишимиз кераклигини кўрсатмоқда. Оила аъзоларимиз, айниқса, ёшларни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан асрашимиз шарт.

Фирибгарликка қўл урган кимса, албатта, жазосини олади. Аммо унинг қилмиши туфайли қанча оворагарчилик, асаббузарлик бўлишини ўйласангиз, бошда оғриқ туради. Шунинг учун ҳам йиғилишда сўзга чиққанлар ҳар бир киши ҳар доим огоҳ бўлиши керак, деган фикр­ни бот-бот таъкидлади.

Шу куни Қибрай шаҳарчасидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам профилактик тадбир ташкил этилди. Маҳалладоши, қўшнисининг қилмишини муҳокама қилиш учун йиғилган фуқаролар Ортиқовлар оиласига яхши таъриф беришди. Аммо кейинги пайтда эр-хотиннинг жанжалидан ҳамма безор бўлган.

– Оиладаги жанжал хотиннинг калтакланиб жароҳатланишигача бориб етишида профилактика инспектори, маҳалла фаоллари, қўни-қўшниларнинг айби бор, – деди йиғилишда сўзга чиққан туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор А. Абдураимов. – Негаки, эр-хотин кейинги пайтда тез-тез жанжаллашиб турган. Буни эшитганлар ҳам ўзини эшитмаганга олган. Мана, оқибати нимага олиб келди? Икки фарзандли аёл энди бу эр билан яшамайман, деяпти.

Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, капитан
Х. Қўшбоқова жанжал оқибатида эрнинг аёлга етказган шикастлари ҳақидаги тиббий хулоса билан таништирди. Тергов давомида ҳар икки томондан кўрсатилган важларни ўқиб берди.

– Қарс икки қўлдан чиқади, оилада бир томон баланд келганида иккинчи томон озгина сукут сақлаб турса, олам гулистон: ҳаммаси жойига тушиб, яна иноқлашиб кетаверади, – деди маҳалла фаоли Маҳфуза Шарипова. – Бир ой аввал профилактика инспектори билан келиб, ота-онаси иштирокида эр-хотинни яраштириб кетгандик. Энди жанжаллашмаймиз, деб сўз беришганди. Бир-бирига ишонмаслик келишмовчиликка сабаб бўлмоқда.

 Дарҳақиқат, оила аталмиш қўрғон ишонч заминига қурилади. Эр-хотин бир-бирига ишонмаса, турмушда хотиржамлик йўқолади. Ҳар иккисининг хаёлини хавотир ва гумон банд этади.

 – Йил бошидан бери маҳалламизда жиноят содир бўлмаганди, – дейди профилактика инспектори, лейтенант Орзумурод Авлоқулов. – Бу эр-хотиннинг жанжалига барҳам бериш, яраштириш учун кўп иш қилдик, лекин барибир айбимиз борлигини тан олишимиз лозим. Маҳалла фаолларидан бирини бириктириб қўйиб, доимий назорат қилишимиз лозим эди. Бу бизга бир сабоқ бўлди, энди янада ҳушёр бўлиб, ҳар бир хонадонни назоратга олишга ҳаракат қиламиз. Бунда катта ҳаёт тажрибасига эга кекса отахон ва онахонларнинг ёрдамини янада кучайтиришимиз керак бўлади.

Маҳалла фаоллари Ортиқовлар оиласи яна иноқлашиб кетишига умид қилишди. Зеро, бир оиланинг парокандаликка учраб, эр-хотин ажрашиб, фарзандларнинг тирик етим қолишидан арши аъло ҳам ларзага келади, дейди кексаларимиз.

Садриддин ШАМСИДДИНОВ.

Тошкент вилояти.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ САМАРАЛИ


    Заргарлик маҳалласи Жиззах шаҳри марказида жойлашган. Бу ердаги турар жойларнинг барчаси кўп қаватли, турли идоралар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бисёр. 

    ✔ 166    🕔 11:34, 10.09.2018
  • ҚАРС  ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ


    Қибрай туманидаги Ёнариқ  қишлоғида яшовчи Миржалол Соатов деҳқончилик билан шуғулланади. Эртанги экинлардан яхши даромад олган Миржалол эски «Жигули»сини замонавий машинага алмаштирмоқчилигини яқинларига айтган эди. Бир куни таниши унинг уйига Илҳом исмли йигитни бошлаб келди.


    ✔ 172    🕔 12:04, 13.08.2018
  • БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ


    Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда уларнинг содир бўлишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 253    🕔 12:41, 02.07.2018
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ


    барчанинг вазифасига айланмоғи лозим. Ана шунда кутилган натижага эришилади

    «Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари бошланишидан аввал пойтахтимизнинг Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 325    🕔 13:21, 21.05.2018
  • ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ ҲАМКОРЛИКДА КУРАШАМИЗ


    Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳамда Транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда профилактик тадбир бўлиб ўтди.


    ✔ 296    🕔 11:32, 30.04.2018
  • ТОТУВЛИК БОР ЖОЙДА  ЖИНОЯТГА ЎРИН ҚОЛМАЙДИ


    Баъзан давраларда ёшлар ўзбошимча бўлиб кетяпти, катталарнинг йўриғига юрмаяпти, деган гапларни эшитиб қоламиз. Аммо ёшларни йўлга солиш, уларни тарбиялаш масаласига ҳамма ҳам бирдек бош қотиравермайди. Ваҳоланки, бир болага етти қўшни ота-она деган гап бежиз айтилмаган.

    ✔ 424    🕔 09:56, 01.03.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;