СЎЗ – ЮКСАК МУКОФОТ СОҲИБЛАРИГА

12:03, 04.09.2018

«Жасорат» медали соҳиби, Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири, сержант Алишер Қурбонов:

– Соҳамиз замонавий ўт ўчириш техникалари, автомашиналар билан таъминлангани сабабли содир бўлаётган ёнғинлар талафотсиз бартараф этилмоқда. Айни пайтда шу соҳада фаолият кўрсатаётганимдан, давлат аҳамиятига молик иншоотлар, аҳоли турар жойларини, инсонлар ҳаётини «тилсиз ёв»дан асраб қолишда ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман.

Энг улуғ ва энг азиз байрамимизда юксак мукофотга лойиқ кўрилиб, уни шахсан вазиримизнинг қўлидан олишим ва Президентимизнинг, халқимизнинг эътирофига сазовор бўлиш мен учун катта бахт. Жасорат медали нафақат менга, балки қанча-қанча ёнғинларни ўчириб, одамларга нафи тегаётган ҳамкасбларимга ҳам берилган деб ҳисоблайман.

* * *

«Шуҳрат» медали соҳиби, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Олимжон БУЛУТОВ:

– Маҳаллаларда «Жамоатчилик назорати мас­канлари»нинг йўлга қўйилгани ўз натижасини кўрсатмоқда. Кўплаб жиноятларнинг барвақт олди олиниб, фуқаролар хотиржамлиги таъминланяпти. Ҳудудимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт тўгараклари ташкил қилинган. Қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, фаоллар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, мактабларда ҳар хил учрашувлар ўтказилаётгани ўз самарасини бермоқда. Буни ҳудудимизда жиноятчилик кескин камайганида ҳам кўрса бўлади.

Ютуқларимиз эътироф этилиб, давлат мукофотига лойиқ кўрилгани кўнглимизни тоғдек кўтарди. Бу мукофот шу ҳудудда сидқидилдан хизмат қилаётган, фуқароларимиз хавфсизлигини ҳамма нарсадан устун қўядиган барча ходимларга берилди деб биламан.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ХАЛҚ ИШОНЧИ –  ОЛИЙ МУКОФОТ


    — Болалигим Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида кечган, — дейди Илҳом Эшмуродов. — Ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги бадиий фильмлар таъсирида соҳада ишлаш орзуси пайдо бўлган. Шу мақсадда спортнинг каратэ тури билан шуғулландим.

    ✔ 3    🕔 11:37, 10.12.2018
  • Ҳамкасбимизнинг муваффақияти


    6 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Биз коррупцияга қаршимиз» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    ✔ 4    🕔 11:34, 10.12.2018
  • ЎЗ ИШИГА БОРЛИҒИНИ БАҒИШЛАБ


    Эрта тонгда Андижон шаҳар ИИОФМБ профилактика катта инспектори, майор Шукурулла Мамасодиқовнинг хизмат уйига Ўзбекистон 20 йиллиги маҳалласи фуқароси Н. Аҳмедова кириб келди.


    ✔ 30    🕔 12:11, 03.12.2018
  • ФИДОЙИЛАР – ЭЛНИНГ ҒУРУРИ


    Ҳаётга синчков назар ташлаган киши ватанпарвар, ҳалол, эл суйган инсонларни тез пайқайди. Чунки улар ҳеч кимдан ёрдамини аямайди, ҳамманинг эътиборида бўлади. Бундай инсонлар ҳаётнинг пасту баландидан адашмай, олға интилиб, эл ишончини қозонади, ҳурматга сазовор бўлади. Уларнинг бажарган ҳар бир хайрли иши келгуси авлодларга ибрат мактаби бўлиб қолади.


    ✔ 32    🕔 12:20, 26.11.2018
  • ЧОРАК АСР «ТИЛСИЗ ЁВ»ГА ҚАРШИ


    ...Июль ойининг 19-санаси. 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми нав­батчиси Миробод туманида жойлашган савдо дўконида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар топганида соат тонгги бешларга яқинлашиб қолганди. Ёнғин ўчирувчилар кўз очиб юмгунча жанговар шай бўлиб, машиналар томон югуришди. Бундай пайтда ҳар бир сония қадрли, ҳисобли...


    ✔ 49    🕔 11:24, 19.11.2018
  • ИНСОНЛАРГА ЭЗГУЛИКНИ СОҒИНИБ


    Президентимизнинг 2018 йил 24 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, тизимнинг турли соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган ходимлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

    ✔ 74    🕔 12:52, 12.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;