ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ АКАДЕМИЯСИ ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

12:12, 04.09.2018
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ АКАДЕМИЯСИ  ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи.

12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.


12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.

12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи.

12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.

ИИВ Академияси олий ўқув юртидан кейинги таълим факультетига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун таянч докторантурага кирувчи (шаҳодатланган ходимлар таркибидан) ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– магистр даражасидаги ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлиш;

– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда илмий-амалий конференция, семинарларда ёки тегишли йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

 Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажига ёки муайян илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлган талабгорлар расмийлаштирилади.

ИИВ Академияси олий ўқув юртидан кейинги таълим факультетига фан доктори (DSe) илмий даражасини олиш учун докторантурага кирувчи (шаҳодатланган ходимлар таркибидан) ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражага эга бўлиш;

– фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSe) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференция, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Таянч докторантурага талабгорлар тегишли ихтисосликни кўрсатиб, ИИВ Академияси бошлиғи номига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда билдирги билан мурожаат этади:

– ишловчининг шахсий варақаси ва таржимаи ҳол;

– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

– хизмат фаолияти бўйича маълумотнома (объективка);

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;

– 4х6 см. ўлчамдаги иккита рангли фотосурат.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этади.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширади. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (PBT) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (B2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

 Кириш имтиҳонлари

1 ноябрдан – 25 ноябргача ўтказилади.

Докторантурага ўқишга талабгорлар танланган илмий ихтисослигини кўрсатиб, ИИВ Академияси бошлиғи номига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда билдирги билан мурожаат этади:

– ишловчининг шахсий варақаси ва таржимаи ҳол;

– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

– фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

– хизмат фаолияти бўйича маълумотнома (объективка);

– иш жойидан тавсифнома;

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;

– 4х6 см. ўлчамдаги иккита рангли фотосурат.

 Докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар тегишли ихтисослик­лар бўйича суҳбатдан ўтади.

 Суҳбат 1 ноябрдан – 25 ноябргача ўтказилади.

 Мустақил изланувчиликка (PhD ёки DSc) талабгорлар танлаган илмий ихтисос­лигини кўрсатиб, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ИИВ Академияси бошлиғи номига билдирги ёки ариза билан мурожаат этиши лозим:

– қисқача ўзи тўғрисида маълумотнома ёки ишловчининг шахсий варақаси ҳамда таржимаи ҳол;

– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистр ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёки хизмат фаолияти бўйича маълумотнома (объективка);

– илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари;

– фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

– иш (хизмат) жойидан тавсифнома;

– 4х6 см. ўлчамдаги иккита рангли фотосурат.

 Мустақил изланувчиликка талабгорлар ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

ИИВ Академияси олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети докторанти ёки мустақил изланувчиликка талабгорларнинг юқорида қайд этилган ҳужжатлари Ички ишлар органи ёки корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг ИИВ Академияси бошлиғи номига ёзилган йўлланма хати билан юборилиши лозим.

 Ҳужжатлар 2018 йилнинг 15 сентябридан 

15 октябрига қадар қабул қилинади.

 Маълумот учун телефон: 265-23-59.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси манзили:

100197, Тошкент шаҳри Интизор кўчаси 68-уй.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ШЕЪР КЎНГИЛНИ ТАРБИЯЛАЙДИ


    Шеъриятни инсоннинг борлиқ билан суҳбати дейиш мумкин. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Мисол учун, кимдир табиат, ҳаёт гўзалликларидан илҳомланиб, завқини, туйғуларини шеър орқали ифода этади.

    ✔ 5    🕔 11:22, 10.12.2018
  • ҚОНУНДА БЕЛГИЛАНГАНИДЕК


    Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларини таъминлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 

    ✔ 3    🕔 11:20, 10.12.2018
  • КИНОФЕСТИВАЛНИНГ ОЧИЛИШИ ВА  «SCORPION» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИ


    27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида «PROlogue–2018» халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади.


    ✔ 31    🕔 12:17, 03.12.2018
  • ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГ  ИНСОНЛАР ЮРТИ


    Жонажон Ватанимизда неча асрки, диний ҳамда миллатлараро бағрикенглик ҳукм сурмоқда. Бу муқаддас заминда ҳозирги кунда ҳам турли миллат ва дин вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечириб, юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда.

    ✔ 44    🕔 12:12, 26.11.2018
  • УЛУҒ ШАЙХ  НАЖМИДДИН КУБРО


     Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва мутасаввиф шоир Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хоразмда туғилиб, 1221 йилда мўғул босқинчиларига қарши курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлади.

    ✔ 72    🕔 12:59, 12.11.2018
  • ПОЙИДА БУЮКЛИК  БУКИЛГАН СУЛТОН


    Бани башар бир кўришдаёқ жаннатмонанд юрт деб эътироф этаётган бу кўҳна замин жаҳон тамаддунининг тамал тошини қўйган шундай улуғ зотларга Ватан бўлганки, маърифатпарвар подшоҳ, фалакиётшунос олим Мирзо Улуғбек таъбири билан айтганда, «улар шу қадар буюкки, ҳатто буюкликнинг ўзи уларнинг пойида букилиб қолади».

    ✔ 116    🕔 11:33, 29.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;