ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ САМАРАЛИ

11:34, 10.09.2018
ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ САМАРАЛИ

Заргарлик маҳалласи Жиззах шаҳри марказида жойлашган. Бу ердаги турар жойларнинг барчаси кўп қаватли, турли идоралар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бисёр. 


«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбири доирасида ушбу маҳал­лада амалга оширилаётган ишлар билан қизиқдик. Бизга профилактика инспекторларидан ташқари, шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, бандликка кўмаклашиш маркази, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамроҳ бўлди.

Гуруҳ ишни турли масалалар билан фуқаролар йиғини ва ички ишлар органи таянч пунктига мурожаат қилганлар ҳолидан хабар олишдан бошлади. Профилактика инспектори, катта лейтенант Жаҳонгир Намозов 37-уйнинг 13-хонадони эшигини тақиллатди. Хонадон соҳибаси Мавлуда Зоҳидова соғлиғидан шикоят қилган. Уйда ҳеч ким йўқ экан. Кейинроқ қайтишга келишиб олган гуруҳ аъзолари шу уйнинг 2-хонадонига йўналди. Уй эгаси уч фарзандни ёлғиз ўзи тарбиялаётган Розия Қозоқова газ ҳисоблагичи ишламаётгани ва қарзи ошиб кетгани туфайли хонадонини тармоқдан узишмоқчи бўлишаётганлигини маълум қилди. Шу жойнинг ўзида соҳа масъуллари билан боғланиб, қарзни бўлиб тўлашга келишилди.

38-уйнинг 9-хонадонида яшовчи оилада икки нафар ногирон яшайди. Турар жой эгаси Санобар Мансуровага ўтган йили бепул тикув машинаси ажратилган, токи рўзғорга озроқ кўмак бўлсин. Яқин муддатларда ногиронлик аравачаси ҳам беришади. Шу уйда яшовчи коллеж битирувчиси Сарвар Холматов иш қидиряпти. Бу муаммони ҳал этишни шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази вакили ўз зиммасига олди. Гап орасида профилактика инспектори шифокорларнинг ушбу оиладан хабар олишлари билан қизиқди ва соҳа вакилларининг вақти-вақти билан келишини таъминлаш чоралари кўрилди.

Кейинги манзилимиз 39-уйнинг 2-хонадонида яшовчи муқаддам судланган Юсуф Ҳайдаровнинг турар жойи бўлди. Айни вақтда ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган Ю. Ҳайдаров билан профилактик суҳбат ўтказилди, оиланинг моддий таъминоти билан қизиқилди. Уй эгаси пенсия олиши, маҳалладан моддий ёрдам ажратилаётганлигини маълум қиларкан, ҳеч қандай шикояти йўқлигини билдирди. Гуруҳ аъзолари хонадон соҳибига ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига амал қилиш юзасидан ўз тавсияларини беришди.

— Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни ишимиз ҳар қачонгидан ҳам самарали бўлади, — дейди «Заргарлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мус­таҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулжамол Муродқулова. — Умуман олганда, пайшанба кунлари бир нечта ташкилот вакиллари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ҳал қиляпмиз. Бу борада профилактика инспекторлари яқиндан ёрдам беряпти. Улар нафақат ўз йўналишларида, балки фуқаролар йиғини фаолиятига алоқадор ишларнинг ечимини топишга ҳам кўмаклашмоқда. Жумладан, ободонлаштириш, коммунал ёки тиббий соҳага оид мурожаатларни ҳал қилиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида ҳам бош-қош бўлишмоқда.

Гуруҳ аъзолари тадбиркор Бекзод Холматовга тегишли компьютер залида бўлишди. Бу ерда вояга етмаганлар кузатилмади. Иш бошқарувчи Шаҳобиддин Абдуҳакимовга дарс вақти ва соат 22:00дан сўнг болаларнинг марказда бўлиши мумкин эмаслиги уқтирилди.

Компьютер залидан чиқиш асносида Жиззах шаҳар
ИИОФМБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор Ўткир Йўлдошев Зилол маҳалласида юз берган жанжални ҳал этиш юзасидан тадбир ўтказилишини айтиб қолди. Гуруҳ аъзолари билан манзилга отландик. Маълум бўлишича, Ўратепалик маҳалласида яшовчи Ёдгор Холматов ва Оққўрғонлик маҳалласида истиқомат қилувчи Азиз Солиев автомашина бошқариш жараёнида йўл талашишган. Қоидабузарлик аввал даҳанаки жангга, сўнгра муштлашувга айланган. Оқибатда йигитлардан бири жабрланувчи, иккинчиси айбланувчи сифатида кўпчилик қаршисида намоён бўлди.

Маҳалла фаоллари ва ёшларнинг яқинлари иштирокида ўтган йиғилишда томонларга келишиш ёки масалани суд орқали ҳал этиш таклиф қилинди. Бу жараёнда ҳар бир ҳаракатнинг оқибатлари тушунтирилди. Томонлар муроса йўлини танлади, қонунбузар етказилган зарарни қоплайдиган бўлди. Шундай қилиб, бир киши «судланган» тамғасини олмади. Табиийки, ҳар икки йигитга бундай ишни такрорламаслик тавсия қилинди.

Қисқа қилиб айтганда, бугун Жиззах шаҳрида ўтказилаётган профилактик тадбирлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, бир қатор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга хизмат қилмоқда. Бу мамлакатимизда, хусусан, ички ишлар органлари тизимида кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • АҲОЛИДА ҚИЗИҚИШ  УЙҒОТДИ


    Мамлакатимизда «Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

    ✔ 75    🕔 12:37, 24.12.2018
  • ЙИҒЛАБ КЕЛГАНДИ,  ҚУВНАБ ЧИҚИБ КЕТДИ


    Инсон умри давомида нималар қилмайди, қандай вазиятларга тушмайди, дейсиз. Аммо ақл билан иш юритса, ҳар қандай чигалликка ечим топилади. Шундайлар ҳам борки, ҳаётда учрайдиган синовларни енгиб ўтиш ўрнига, эгри йўлни танлаб, жиноятга қўл уради, ўзи ва оила аъзолари номига иснод келтиради. Содир этилган жиноят учун эса жазо муқаррар.


    ✔ 82    🕔 11:19, 10.12.2018
  • ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ САМАРАЛИ


    Заргарлик маҳалласи Жиззах шаҳри марказида жойлашган. Бу ердаги турар жойларнинг барчаси кўп қаватли, турли идоралар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бисёр. 

    ✔ 295    🕔 11:34, 10.09.2018
  • ҚАРС  ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ


    Қибрай туманидаги Ёнариқ  қишлоғида яшовчи Миржалол Соатов деҳқончилик билан шуғулланади. Эртанги экинлардан яхши даромад олган Миржалол эски «Жигули»сини замонавий машинага алмаштирмоқчилигини яқинларига айтган эди. Бир куни таниши унинг уйига Илҳом исмли йигитни бошлаб келди.


    ✔ 286    🕔 12:04, 13.08.2018
  • БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ


    Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда уларнинг содир бўлишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 397    🕔 12:41, 02.07.2018
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ


    барчанинг вазифасига айланмоғи лозим. Ана шунда кутилган натижага эришилади

    «Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари бошланишидан аввал пойтахтимизнинг Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 470    🕔 13:21, 21.05.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;