ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС

11:38, 10.09.2018
ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС

Президентимиз фармонига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларини бирлаштирган «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. 


Ўтган вақт мобайнида ҳудудда кўплаб корхоналар фаолияти йўлга қўйилди, янгилари ишга тушиш арафасида. Энг асосийси, янги саноат корхоналари аҳолини иш билан таъминлаш имконини бермоқда. Банд­ликнинг таъминланиши эса ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони янада камаяди, деганидир.

Ургут тумани ички ишлар бўлими фаолиятида ҳам катта ўзгариш­лар юз берди. Бўлимнинг Ургут тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилгани бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

– Ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, унинг юзага келиш сабаб ва омилларини аниқлаш биринчи галдаги вазифамиздир, – дейди Ургут тумани бўйича ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Акром Ҳалимов. – Шу мақсадда ўтган даврда олиб борилган ишларимиз натижасидан қониқиш ҳосил қилса бўлади.

Президентимиз ички ишлар органлари ходимлари халққа яқин бўлиши, улар билан ёнма-ён хизмат қилишини кўп бора так­рорлайди. Туманимиздаги учта қўрғон милиция бўлинмалари ўрнига ички ишлар органларининг олтита бўлими ташкил этилди. Бу биринчи галда аҳоли учун қулай бўлди. Ҳозирда фуқароларнинг паспорт олиш, алмаштириш, умуман, паспорт тизими билан боғлиқ барча масалалар бўлимларнинг ўзида ҳал этилмоқда. Ҳар бир бўлимда фуқароларни қабул қилиш ва мурожаатларини эшитиш учун шарт-ша­роит яратилган. Яна бир томони, туманнинг қайси бир ҳудудида ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилса, аввалгидек марказдан тергов-тезкор гуруҳини кутиб ўтиришга ҳожат қолмади. Чунки бўлимларда тажрибали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳлар навбатчилиги ташкил этилган.

Маҳаллаларда жиноятларнинг камайишига ҳар бир профилактика инспекторининг ўзи хизмат кўрсатаётган ҳудудда яшаб, фаолият юритаётгани муҳим омил бўлмоқда. Маълумки, жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда ички ишлар органлари биринчи галда профилактика инспекторларига суянади. Уларнинг маҳалла фаоллари, умуман, фуқаролар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бораётгани кутилган натижани бермоқда. Йил бошидан бери туман маҳаллаларининг 32 фоизида умуман жиноят содир этилмади. Талончилик, ўғрилик, фирибгарлик, қасддан баданга енгил жароҳат етказиш жиноятлари 45–80 фоизга камайди. Транспорт воситаларини олиб қочиш эса умуман кузатилмади.

Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар маҳалланинг ўзида кенг муҳокама этилаётгани ҳам яхши самара бермоқда. Ички ишлар органлари, прокуратура, суд идораларининг вакиллари иштирокида содир этилган жиноятнинг таҳлил этилиши ва сабаблари кўриб чиқилиши кўпчиликни огоҳликка ундамоқда.

Шу ўринда фуқароларни огоҳликка чақирувчи яна бир таъсирли усулдан фойдаланилаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бозорларда, аҳоли гавжум жойларда «Диққат: ЎҒРИ! Мулкингизга ҳушёр бўлинг!», «Диққат: ФИРИБГАР! Мулкингизни унга ишониб топширманг ва алданиб қолманг!» сўзлари ёзилган паннолар ўрнатилгани фуқароларни янада ҳушёр бўлишга ундамоқда.

Энг муҳими, аҳолини қизиқтирган масалалар, қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этиляпти. Биринчи галда, профилактик ҳисобда турган, муқим иш жойига эга бўлмаган, ҳуқуқбузарлик, жиноят содир этишга мойил шахс­лар билан профилактик ишлар кучайтирилиб, уларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг жиноят йўлига кириб кетиши, турли ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини оляпти.

Афсуски, туманда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони кўпайганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу жойларда маҳалла фаоллари, хотин-қизлар билан ишлаш ташкилотлари ҳамкорлигидаги профилактик ишларнинг етарли олиб борилмаётгани, хотин-қизларни жиноят қилишга мажбур қилаётган сабабларни ўрганиб, унга қарши чора-тадбирлар кўрилмаётгани, қолаверса, аёллар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш борасидаги ишлар суст эканлигидан далолат беради. Шунинг учун жойларда доимий назоратни кучайтириб, профилактик ишларни янада кўпайтириш талаб этилади. Зеро, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Садриддин ШАМСИДДИНОВ.

Самарқанд вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 5    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 79    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 143    🕔 12:07, 03.12.2018
  • МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ


    Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.


    ✔ 141    🕔 11:11, 19.11.2018
  • БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ


    «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Жиззах шаҳар ИИБ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилди ва унинг таркибида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. 

    ✔ 128    🕔 11:09, 19.11.2018
  • БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА  ҚАРШИ БИРЛАШАМИЗ


    Фарғона вилоятида мазкур шиор остида кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда

    Дунёда тинчлик ва осойишталикдан ортиқроқ неъмат йўқ. Бу неъматни эса ҳамиша қадрлаш, унинг бардавом бўлиши учун курашиш, огоҳ ва ҳушёр яшаш зарур. Бугун дунёнинг айрим давлатларида бўлаётган салбий воқеаларни кузатиб, бу неъматнинг қадрини янада теранроқ ҳис қиламиз. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликка шукрона келтирамиз.

    ✔ 226    🕔 11:18, 22.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;