ИСРОИЛ МАДРИМОВ: МУХЛИСЛАР ОЛҚИШИ ҒАЛАБАГА ЭРИШИШДА ИШОНЧ БАХШ ЭТАДИ

12:20, 17.09.2018
ИСРОИЛ МАДРИМОВ:  МУХЛИСЛАР ОЛҚИШИ ҒАЛАБАГА ЭРИШИШДА ИШОНЧ БАХШ ЭТАДИ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинлари якунланганига ҳали кўп вақт бўлмади. Унда муносиб қатнашган спортчиларимизнинг бизга туҳфа этган қувончи ҳали аригани йўқ. 


Зеро, вакилларимиз, айниқса, моҳир боксчиларимиз мусобақада ҳақиқий маънода шов-шув кўтариб, бемисл натижаларга эришдилар. Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун рингга чиққан етти нафар боксчимиздан беш нафари финал баҳсида ғалабага эришди. Уларнинг орасида Осиё чемпиони Исроил Мадримов ҳам бор эди.

Биз ҳар сафар Ватанимиз байроғи баланд кўтарилиб, Ўзбекистон мадҳияси янграганда, беихтиёр, кўзимизга ёш келди. Бундай дақиқаларда ҳар бир юртдошимиз юрагида ғурур туйиб, Ватанимиз шарафи учун бор куч-ғайратини аямаган спортчиларимиздан миннатдор бўлганига ишончим комил.

Исроил Мадримов билан суҳбатимиз ўтган ҳафтага режалаштирилганди, аммо қаҳрамонимиз бурни билан боғлиқ операцияни бошдан кечирди. Шу ҳафтанинг сешанба куни Исроил таҳририятимиз меҳмони бўлди. У илк ондаёқ мулойим табассуми, вазминлиги ва камтарлиги билан ўзига нисбатан меҳр уйғотди. «Юлдуз» касаллиги спортчимизни четлаб ўтгани аниқ: барча саволларимизга очиқ, тўғри ва ҳеч қандай мақтаниш, манманликсиз жавоб қайтарди.

Исроил бокс билан беш ёшидан бери шуғулланади. Аввал Хоразмдаги спорт тўгарагидаги, кейин эса Тошкентда, Олимпия захиралари коллежидаги машғулотларга қатнади. Ўтган йили Ўзбекис­тон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлади. Яқиндан буён ички ишлар органлари сафига қўшилди. Ҳозир ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли подполковник И. Ортиқов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётир.

Исроил суҳбат давомида ўз кечинмалари билан ўртоқлашди, жангдан олдинги ва кейинги ҳис-туйғулари ҳақида сўзлаб берди:

– Ҳар сафар рингга кўтарилишдан аввал мураббийлар биз Ватанимиз аскарлари эканимизни, унинг шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз лозимлигини уқтиришади. Боксни нафақат жанг, балки ўзига хос санъат, шахмат ўйини деб биламан. Рақиб қаршисида ақлга суяниб, эъти­борни жамлаш, унинг ҳар бир қадами ва ҳаракатини аввалдан ҳис этиш жуда зарур. Жанг пайтида биринчи галда бокс қўлқоплари эмас, ақллар тўқнаш келади. Тасаввур қилинг, атроф­да ҳар хил товушлар, шовқин, одамлар, сен эса вазиятни яхшироқ баҳолай оладиган мураббийнинг овозини эшитиб туришинг керак. Бу фақатгина уни эшитишинг керак дегани эмас, шу билан бирга, ўз ҳаракатларингни бошқариб, сен билан рингга чиққан инсоннинг заиф ва кучли томонларини ҳам ёддан чиқармаслигинг зарур. Ўн икки дақиқа ичида худди узун умр кечиргандек бўласан, бунда ҳар бир кўникма, мураббий ўгитлари, ғалабага интилиш ҳисси токчага терилгандек текис ва равон бўлиши керак. Омма олдида ҳалол жангда ғалабага эришиш, ҳозирда сен учун қайғураётган ота­-онангнинг ишончини қозониш ўта муҳим. Бу жараёнда сенга катта масъулият юклатилади. Табиийки, мухлислар олқиши, қўллаб-қувватлаши, ҳайқириқлари қалбимизгача етиб боради, ғалабага эришишда бизга ишонч бахш этади.

Боксчиларимиз жангини кузатар эканман, беихтиёр, ўйланиб қоламан: «оналар мусобақалардан сўнг ўз фарзандларини таний олармиканлар?» Ҳаммасининг юзи шилинган, кўкарган. Аммо улар ушбу ҳолатларга аҳамият бермай, бутун эътиборини ватандошларимиз қалбида ғурур туйғусини ҳис этиши, юртимиз байроғи юқорироқ кўтарилиши учун ҳаракат қилишга қаратишган. Чандиқ излари эса... Чандиқлар, сўзсиз, эркакларнинг, аниқроғи, мард, жасур, замонамиз қаҳрамонлари бўлган ҳақиқий эркакларнинг ҳусни. Ажойиб ютуқлари ва катта муваффақиятлари учун уларга миннатдорлик билдирамиз. Исроил Мадримовга эса бўлғуси мусобақаларда омад ёр бўлишини, барча орзулари амалга ошишини тилаб қоламиз.

 

Азиза ЖОНИЕВА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ВАКИЛЛАРИМИЗ  ҒОЛИБЛАР САФИДА


    Шу йилнинг 19–22 октябрь кунлари Марокко қироллигининг Касабланка шаҳрида фахрий спортчилар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.


    ✔ 37    🕔 11:14, 05.11.2018
  • МАЙДОНДА МАРДЛАР  БЕЛЛАШДИ


    Шу йилнинг 7–9 октябрь кунлари ИИВ Қоровул қўшинлари бош бош­қармасига қарашли ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида қўл жанги бўйича Қоровул қўшинлари биринчилиги бўлиб ўтди.

    ✔ 69    🕔 12:47, 15.10.2018
  • ЁШ АСАДБЕКНИНГ  КАТТА ЮТУҚЛАРИ


    Аббос ва Асадбекнинг ҳаракатларини бироз кузатган мураббий: «Болаларингиздан яхши спортчи чиқадиганга ўхшайди, машғулотга келаверишсин. Биласиз, ҳозир спортга эътибор кучайган, вақти келиб улардан жаҳон чемпионлари етишиб чиқса, ажабмас», – деди. Бу гаплар Исмоил Комиловнинг кўнглини тоғдай кўтарди, бир зум кўз ўнгида шоҳсупада турган ўғиллари намоён бўлди.


    ✔ 74    🕔 12:31, 15.10.2018
  • ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ БАҲСИ


    Урганч олимпия захиралари коллежида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Хоразм вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.


    ✔ 122    🕔 12:21, 17.09.2018
  • ИСРОИЛ МАДРИМОВ:  МУХЛИСЛАР ОЛҚИШИ ҒАЛАБАГА ЭРИШИШДА ИШОНЧ БАХШ ЭТАДИ


    Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинлари якунланганига ҳали кўп вақт бўлмади. Унда муносиб қатнашган спортчиларимизнинг бизга туҳфа этган қувончи ҳали аригани йўқ. 

    ✔ 136    🕔 12:20, 17.09.2018
  • ШОҲСУПАДА ВАКИЛЛАРИМИЗ


    Бухоро шаҳридаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят «Динамо» ЖТСЖ жамоалари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 107    🕔 11:49, 17.09.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;