КЕЧИРИМЛИЛИК – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

10:10, 01.10.2018

Барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлигини, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир. 


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва ахборот таҳдидларига қарши курашиш ҳамда экстремизм тўғрисида қонун қабул қилиш, экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, соғлом муҳитга қайтариш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бугунги кунда белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

2017 йил декабрь ойида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида»ги фармонга кўра, 2 минг 700 нафар маҳкум, жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган 956 нафар шахс афв этилди.

 Биргина 2017 йилда содир этган қилмишига пушаймон бўлган ҳамда тинч турмуш тарзига қайтган 18 мингдан ортиқ фуқаро террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар фаолиятида иштирок этишга мойил бўлган шахслар махсус рўйхатидан чиқарилди. Улардан 10 минг нафардан зиёди иш билан таъминланиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатилди.

 Жорий йилнинг 12 июнь куни Президент фармони билан 212 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинди. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Бундан ташқари, 2018 йил 30 август куни давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ, 261 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Мазкур жараённинг давоми сифатида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонга асосан, террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига ўтган фуқаролар оиласи бағрига, тинч ҳаётга қайтиш имконияти берилади.

Бу жараённи тартибли амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилади. Мазкур комиссия томонидан жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод этиш бўйича хулосалар берилади. Комиссия томонидан салбий хулоса чиқарилган тақдирда, барча ҳолатлар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилиши учун айбини бўйнига олиш тўғрисида шахсан арз қилиб келиши, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши ва тузалиш йўлига ўтган бўлиши керак. Жиноий жавобгарликдан озод этишда унинг жиноий фаолият ва бошқа ҳуқуққа хилоф қилмишларни фош этишда фаол ёрдам берганлиги, тақиқланган ташкилотлар сафига алдов йўли билан жалб этилганлиги ҳам ҳисобга олинади.

Улар тақиқланган ташкилотларнинг ғоявий ёки маънавий раҳнамоси бўлмаган, жанговар ҳаракатларда ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишда иштирок этмаган, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тақиқланган ташкилотларда ўқув, махсус ёки ҳарбий тайёргарликдан ўтмаган, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида чиқиш ёки ҳаракатланишни амалга оширмаган, халқаро терроризмни молиялаштиришда иштирок этмаган бўлиши лозим. Шунингдек, террористик, экстремис­тик ва бошқа бузғунчи ғоялар мавжуд бўлган материалларни адашиб ёки ахборот-коммуникация воситаларида тарқатишга қасд қилмаган ва бундай мақсадни кўзламаган ҳолда сақлаган шахслар ҳам жиноий жавобгарликдан озод этилади.

 Республика идоралараро комиссияси мурожаат этган фуқароларнинг шахсини, жумладан, уларнинг содир этилган жиноятларга дахлдорлигини ҳар томонлама текшириш орқали ўрганади. Сўнг мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган хулосаларни дастлабки тергов органларига ўрнатилган тартибда тақдим этади.

 Бундан ташқари, Комиссия содир этган қилмишига пушаймон бўлган ва айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб мурожаат этган фуқароларга нисбатан тақиқланган ташкилотлар аъзолари томонидан салбий таъсир этилишининг олдини олиш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ваколатли органларга топшириқлар юборади.

Жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ҳам муҳим масаладир. Шунинг учун Комиссияга бундай шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишида, жумладан, бандлигини таъминлаш борасида кўмаклашиш ва мониторингини олиб бориш ваколати ҳам берилган. Шунингдек, Комиссия жиноий жавобгарликдан озод этилган шахслар яна хатосини такрорламаслиги учун улар билан профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича ваколатли органлар ва ташкилотларга топшириқлар юборади.

Тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган, ҳозир хорижда бўлган фуқароларнинг Ўзбекис­тон Рес­публикаси ҳудудига киришини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш учун уларнинг қилмишига пушаймонлиги ҳамда айбини бўйнига олиши тўғрисидаги шахсан берган аризаси асос бўлади. Аризалар хорижда уларнинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарига ёхуд мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига берилади.

Шу билан бирга, мазкур фармонда жиноий жавобгарликдан озод этилиб, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш билан боғлиқ жиноятни қайта содир этган шахснинг такрорий мурожаати кўриб чиқилмаслиги кўзда тутилган. Мазкур Комиссия томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорнинг барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади. Комиссиянинг ишчи органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаб қўйилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу фармон экстремистик ва террористик ташкилотлар сафига адашиб кириб қолган фуқароларимизни ўз айбларини англаб етишлари, оилаларига қайтишлари ва соғлом турмуш тарзи асосида ҳаёт кечиришлари учун берилган кенг имкониятдир.

 

Ортиқбек ЮСУПОВ,

ИИВ ТЭҚКББ мафкуравий тарғибот

бўлими бошлиғи, майор.

Ифтихор КАРИМОВ,

ИИВ ТЭҚКББ мафкуравий тарғибот

бўлими етакчи мутахассиси, майор.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ  ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ


    Сўнгги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимнинг турли соҳаларида инновацион технологиялар татбиқ этилмоқда. Шунингдек, тизимнинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш учун замон талабларига мос равишда самарали ўзгаришлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 50    🕔 10:59, 05.11.2018
  • МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – МУҲИМ ВАЗИФА


    Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинлик­ларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 38    🕔 10:58, 05.11.2018
  • ФУҚАРОЛАР ЭМАС, ҲУЖЖАТЛАР ҲАРАКАТЛАНАДИ


    Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу мақсад, улуғвор ғоя ётганлигини ҳар бир жабҳада кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнида кўришимиз мумкин. 

    ✔ 59    🕔 11:01, 22.10.2018
  • «ХАБЕАС КОРПУС» ИНСТИТУТИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИНИНГ МАНТИҚИЙ ДАВОМИ


    Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга кирди. Қуйи­да мазкур кодекснинг баъзи жиҳатлари хусусида тўхталамиз.


    ✔ 96    🕔 12:12, 08.10.2018
  • ХАЙРЛИ ИШДАН ЧЕТДА ТУРМАЙЛИК


    «Автомобилсиз кун» акциясининг муваффақиятли ўтиши ҳар биримизнинг онгли муносабатимизга, фаол иштирокимизга боғлиқ


    ✔ 114    🕔 10:33, 01.10.2018
  • КЕЧИРИМЛИЛИК – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ


    Барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлигини, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир. 

    ✔ 104    🕔 10:10, 01.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;