ХАЙРЛИ ИШДАН ЧЕТДА ТУРМАЙЛИК

10:33, 01.10.2018
ХАЙРЛИ ИШДАН ЧЕТДА ТУРМАЙЛИК

«Автомобилсиз кун» акциясининг муваффақиятли ўтиши ҳар биримизнинг онгли муносабатимизга, фаол иштирокимизга боғлиқ



Жорий йилнинг 30 август куни Вазирлар Маҳкамаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Қарорнинг 5-бандида Ички ишлар вазирлигига турли давлат ташкилотлари, ҳокимликлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума куни «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилишини йўлга қўйиш вазифаси юкланди. Хўш, автомобилсиз кунни қандай тушуниш керак? Уни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Унда иштирок этиш барча учун мажбурийми? Шу каби саволлар юзасидан ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиевга мурожаат қилдик.

– Мамлакатимизда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга доим алоҳида эътибор қаратиб келинган. Бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида кўплаб изланишлар, йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлиллари амалга оширилган. Бу изланиш ва таҳлиллар натижаларидан келиб чиққан ҳолда, соҳага турли янгиликлар, инновацион ғоялар киритилиб, инсонлар ҳаёти, мол-мулкини муҳофаза қилишга бирламчи эътибор қаратилмоқда ва бу кўплаб муаммоларга ечим топишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатяпти. Маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 1991 йилда республикамиз ҳудудида 18 мингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисаси рўйхатга олинган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 10 мингдан ортиқни ташкил этди. Албатта, шунга мос тарзда йўл-транспорт ҳодисаларида дунёдан кўз юмган ва жароҳатланганлар сони ҳам камайган.

Мутахассисларнинг фикрича, бундан 50–100 минг йил олдин яшаган одамларнинг ўлимига асосан йиқилиш оқибатида олинган жароҳатлар (кўпинча суяк синиши) сабаб бўлган экан. Ҳозирги кунда эса йўл-транспорт ҳодисалари ўлим хавфи бўйича ўта хавфли касалликлардан ҳам юқори ўринда туради. Бу – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосаси. Демак, мазкур ҳолат йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишига катта масъулият билан ёндашиш, бу масалага янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади.

Масаланинг айнан шу жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, юқорида тилга олинган қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни» деб белгиланди. Тадбир доирасида фуқаролар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилган самарали тарғибот тадбирларини ўтказиш, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир бўладиган ҳудудларда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, кенг жамоатчилик иштирокида жойларда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқ­бузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш каби вазифаларни амалга ошириш ҳамда шу орқали ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларининг самарадорлигини ошириш белгилаб қўйилди.

Албатта, ўтказиладиган барча тадбирлар кенг жамоатчиликка тўлиқ етиб борса, масала моҳиятини охиригача тушуниб етишсагина, ишда ижобий силжиш кузатилади. Бу ўринда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғининг имкониятларидан самарали фойдаланиш лозим бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ИИВ ЙҲХББ «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни» доирасида амалга оширилаётган тадбирларни ўтказиш билангина чекланиб қолмайди. Балки Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси билан ҳамкорликда бу йўналишдаги ишлар жойларда қандай ташкил этилганини назорат қилади ва мониторингини олиб боради.

Қарорда Ички ишлар вазирлиги зиммасига ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акция­си ўтказилишини йўлга қўйиш вазифаси юкланди. Ҳозир манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида ушбу акцияни ўтказишга қаратилган ташкилий-­амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастури устида иш олиб борилмоқда. Бунда тадбир мазмун-моҳиятини очиб бериб, унинг экологик ҳолатни яхшилашга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга чорлайдиган, шу жумладан, транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишни ўзида мужассам этган, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакл­лантиришга қаратилган махсус кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, шу кунгача «Автомобилсиз кун» акцияси доирасида жойларда 644 та тадбир ўтказилди. Бундан ташқари, «Автомобилсиз кун» акциясини тарғиб қилувчи 2 та видеоролик 20–21 сентябрь кунлари Ўзбекис­тон миллий телерадиокомпаниясининг барча марказий ва ҳудудий телеканалларида ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси тасарруфидаги телеканалларда намойиш этилди.

Эътиборли жиҳати шуки, биз учун янгилик бўлган акция аллақачон дунёда оммалашиб улгурган. 2000 йилдан бошлаб ҳар йили 22 сентябрда бутун дунёда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Бу, биринчи навбатда, экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида ташкил этилади.

Бугунги кунда автомобиль транспорти инсоният ҳаётида энг муҳим ўринлардан бирини эгаллади. Кундалик ҳаётимизни усиз тасаввур қилиш мушкул. Шунга кўра, унга инсониятга фойда келтирувчи, узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилувчи восита сифатида қарашимиз табиий ҳол. Қисқаси, автомобиль транспортининг фойдали жиҳатлари кўп, лекин зарарини ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бир қарашда нафи кўп тегадиган бу воситанинг бизга зарар келтирадиган жиҳатлари ҳам мавжуд. Таҳлилларга кўра, автомобиль транспорти ҳозирги кунга келиб атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалардан бири бўлиб, улардан чиқаётган ис газлари йилига уч миллион тоннадан ошиб кетади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда автомототранспорт воситалари сони ошиши билан бирга, йўлларда тирбандликлар ҳам кўпайиб бормоқда. Тирбандликлар кўпайди дегани, автомототранспорт воситаларининг двигатели ишлаётган ҳолда туриб қолиши кўпайди, деганидир. Шу ҳолда турадиган бўлса, ёнилғи тўлиқ ёнмасдан ҳавога зарарли чиқиндиларни кўпроқ чиқаради. Оқибатда эса турли касалликлар келиб чиқиши, табиатга жиддий зарар етиш хавфи ортади.

Қарорни қабул қилишда шу каби омиллар, чет давлатларнинг бу йўналишдаги тажрибаси атрофлича ўрганилди. Агар биз бир кун автомобилсиз ҳаракатланадиган бўлсак, нафақат ўзимизга, балки ён-атрофимиздагиларга, табиатга катта наф келтирган бўламиз. Албатта, «Автомобилсиз кун» акциясида иштирок этиш мажбурий эмас, бу ҳар бир ҳаракат иштирокчисининг ўзига боғлиқ. Бошқача айтганда, акциянинг қай даражада муваффақиятли ўтиши фуқароларимизнинг онгли муносабатига боғлиқ. Шундай экан, бу хайрли тадбирдан четда турмайлик.

 

Мансуржон РИХСИЕВ ёзиб олди.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ  ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ


    Сўнгги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимнинг турли соҳаларида инновацион технологиялар татбиқ этилмоқда. Шунингдек, тизимнинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш учун замон талабларига мос равишда самарали ўзгаришлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 50    🕔 10:59, 05.11.2018
  • МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – МУҲИМ ВАЗИФА


    Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинлик­ларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 38    🕔 10:58, 05.11.2018
  • ФУҚАРОЛАР ЭМАС, ҲУЖЖАТЛАР ҲАРАКАТЛАНАДИ


    Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу мақсад, улуғвор ғоя ётганлигини ҳар бир жабҳада кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнида кўришимиз мумкин. 

    ✔ 59    🕔 11:01, 22.10.2018
  • «ХАБЕАС КОРПУС» ИНСТИТУТИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИНИНГ МАНТИҚИЙ ДАВОМИ


    Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга кирди. Қуйи­да мазкур кодекснинг баъзи жиҳатлари хусусида тўхталамиз.


    ✔ 96    🕔 12:12, 08.10.2018
  • ХАЙРЛИ ИШДАН ЧЕТДА ТУРМАЙЛИК


    «Автомобилсиз кун» акциясининг муваффақиятли ўтиши ҳар биримизнинг онгли муносабатимизга, фаол иштирокимизга боғлиқ


    ✔ 115    🕔 10:33, 01.10.2018
  • КЕЧИРИМЛИЛИК – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ


    Барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлигини, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир. 

    ✔ 104    🕔 10:10, 01.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;