ТЎҒРИ ҚАРОР – КЕЛАЖАКНИ БЕЛГИЛАЙДИ

13:15, 15.10.2018
ТЎҒРИ ҚАРОР –  КЕЛАЖАКНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Ички ишлар вазирлиги Академияси саф майдонида ўтаётган тантанали маросимда бўй-бастига хизмат кийими ярашган ўктам йигитлар сафида ўғлим Шерали Мусаев ҳам Ватанимиз, халқимиз ва Президентимизга содиқ бўлишга қасамёд қилганини кўриш менга чексиз фахр бағишлади.


 Она учун фарзандининг эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга аҳд қилганини кўришнинг ўзи катта ғурур. Бугун мен ҳам шундай оналар сафида эканимдан фахрланаман.

Ўғлим бугунги кунда Чирчиқ шаҳар ИИБ 11-сонли ички ишлар бўлинмаси суриштирувчиси, унвони лейтенант. Шу нарсага амин бўлдимки, тўғри қарор қабул қилиш инсоннинг келажагини белгилашда катта аҳамиятга эга экан. Унинг бу қарорга келишига акаси, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 1-отряди 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори, сафдор Дилшод Мусаевга ҳавас қилгани сабаб бўлса, ажаб эмас.

Доими ҳар икки фарзандимга хизматга масъулият билан ёндашиш, одамлар билан хушмуомала бўлиш, асосийси, ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қилиш лозимлигини уқтираман. Бола ота-она учун ҳар доим бола. Фарзандларимнинг эр йигитлар қаторида юртимиз тинчлик-осойишталиги таъминланишига ҳисса қўшаётгани мени ғурурлантирди. Кўзимнинг оқу қоралари юзимни ёруғ қилиши мен учун катта бахт. Ҳар бир ота-онага шундай фараҳбахш кунларни тилайман. Фарзандларимизни юрт хизматига шайлайлик, ватанпарварлик руҳида ўстирайлик.

Яқинлашиб келаётган касб байрами муносабати билан фарзандларим, уларнинг ҳамкасблари ва барча ички ишлар органлари ходимларини самимий табриклайман. Шарафли, савобли ҳамда машаққатли хизматларида уларга муваффақият ёр бўлсин!

 

Муборак БОЛТАЕВА.

Тошкент вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;