Келгусидаги муносабатлар ривожи томонлар эътиборида

11:11, 22.10.2018
Келгусидаги муносабатлар ривожи томонлар эътиборида

ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги Темир йўл полицияси академиясининг партия қўмитаси котиби Чэн Дуншэн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди. Делегацияга ХХРнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳузуридаги полиция атташеси Лю Тунпин ҳамроҳлик қилди.



Хитойлик меҳмонлар серқуёш ўлкамиз билан танишувни қадимий Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишдан бошлашди. Улар «Афросиёб» тез­юрар поездида икки соатдан зиёдроқ йўл босиб, кўзланган манзилга етиб келишди. Меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, қадимий шаҳар тарихи билан танишишди. Хорижий ҳамкасбларимиз шу куниёқ кечки поезд билан Тошкент шаҳрига қайтишди. Таъкидлаш жоизки, сафар давомида улар ўзларини тинч-хотиржам ҳис этишлари учун барча шароитлар яратилди. Меҳмонлар уларга кўрсатилган хизматлардан мамнун бўлди.

Эртаси куни Хитой делегацияси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди. Бу ерда бошқарма раҳбарияти билан самимий суҳбат қуришди.

Шу ўринда Хитой вакиллари ҳақида икки оғиз сўз. ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг олий таълим муассасаларидан бири бўлмиш Темир йўл полицияси академияси мазкур мамлакатнинг темир йўл транспорти соҳасида жамоат хавфсизлиги офицерларини тайёрловчи ягона марказ ҳисобланади. Академия 1950 йилда ташкил топган бўлиб, 1980 йилдан буён ўз фаолиятини Чжэнчжоу шаҳрида давом эттирмоқда. Олий таълим муассасаси кундузги таълим йўналишида фаолият юритувчи 9 та факультет ҳамда ўттиздан зиёд кафедрадан иборат. Темир йўл полицияси академияси тармоқнинг ўқув-услубий таъминоти масалаларини ҳал этиш ҳамда темир йўл транспорти соҳасида жамоат хавфсизлиги офицерларини тайёрлашга оид янги ўқув воситалари ва технологияларини ишлаб чиқиш бўйича ХХРдаги етакчи ташкилот вазифасини ўтайди. Академия 30 дан зиёд давлатларнинг темир йўл транспорти соҳасида жамоат хавфсизлиги офицерларини тайёрловчи олий таълим муассасалари билан яқин алоқа ўрнатган.

Хитой делегацияси ташрифидан мақсад Ўзбекистондаги ҳамкасблар билан муносабатларни йўлга қўйишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ЖХТБда ташкил этилган икки томоннинг учрашуви дўстона муҳитда ўтди ва тажриба алмашиш йўли билан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилди.

– Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳар йили техник ёрдам кўрсатиши ва бу Ўзбекистон ички ишлар органларининг келгусидаги фаолиятида самарали қўлланилиши қувонарли, албатта, – дейди респуб­лика ИИВ Транспортда ЖХТБ бошлиғи, полковник Шавкат Мавлянов. – 2000 йилдан бугунги кунгача хитойликлар томонидан беминнат техник ёрдам кўрсатилди. Республикамизнинг Тошкент ва Наманган вилоятларини бирлаштирган «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўл тармоғида Хитойнинг «China railway tunnel Co.» компанияси томонидан умумий узунлиги 19,2 километр бўлган икки тоннел қурилганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Айни дамда тепловоз ва электровозлар билан бир қаторда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан харид қилинган Хитойда ишлаб чиқарилган 49 та электровоздан фойдаланилмоқда. «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» транспорт-коммуникацион лойиҳасининг ишга туширилиши қисқа йўллар билан Шимолдан Жанубга, Шарқдан Ғарбга деярли барча йўналишларда транспорт коридорларини ривож­лантириш учун зарур шароитларни яратиб беради. Бу эса давлатларимиз ўртасидаги йўловчилар оқими ва товар айрибошлаш кўрсаткичининг ошишига хизмат қилади.

Ш. Мавлянов хитойлик ҳамкасбларни транспортда ички ишлар органларининг ташкил топиши, бошқарув тузилмаси тарихи билан таништирди. Шунингдек, жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти эканини эътироф этди.

Ўз навбатида, Чэн Дуншэн самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, бу ХХР ЖХВ Темир йўл полицияси академияси вакилларининг Ўзбекистонга илк ташрифи эканини таъкидлади. Делегация раҳбарининг фикрича, мазкур учрашув икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини янада мустаҳкамлайди.

Меҳмонлар бошқарма ходимлари ҳамроҳлигида пойтахтдаги аэропорт ва вокзалларда бўлиб, йўловчилар учун яратилган шароитлар ҳамда олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

Бундан ташқари, Хитой делегация­си Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ҳам бўлди. Меҳмонларни Академия бошлиғи ўринбосари, полковник Собиржон Ирисбеков қабул қилди. Делегация аъзолари учун таълим муассасаси фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильм намойиш этилди. Хитойлик меҳмонлар курсантлар учун яратилган шароитлар, Академиядаги ўқитиш услублари билан танишишди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Хитой делегациясининг ташрифи бағоят самарали кечди. Томонлар келгусидаги муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

Азиза ЖОНИЕВА.

Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 23    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 71    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 89    🕔 13:11, 17.12.2018
  • ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


    Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 

    ✔ 107    🕔 13:06, 17.12.2018
  • «ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА


    ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.


    ✔ 76    🕔 13:04, 17.12.2018
  • ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ  10-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Эргашев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немислар масалалари бўйича Ўзбекистон–Германия Ҳукуматлараро комиссиясининг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи йиғилишида иштирок этди.

    ✔ 76    🕔 12:46, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;