БИЛИМ САВИЯЛАРИНИ ОШИРДИЛАР

11:12, 22.10.2018
БИЛИМ САВИЯЛАРИНИ ОШИРДИЛАР

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 2 сентябрда «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланган эди. 


Ушбу Фармонга асосан, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар чет эл валютасини банк шохобчаларида эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Лекин айрим шахслар ғаразли мақсадларда ёки адашганликлари туфайли банк тизимига банкнинг валюта алмаштириш шохобчалари орқали қалбаки валюталарни муомалага киритишга уринишмоқда. Бу эса иқтисодиёт соҳасида ноқонуний ҳаракатлар содир этилишига олиб келиб, ўз навбатида, умумий пул айланмасига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 «ASIA ALLIANCE BANК» АТБ ташаббуси билан ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ходимлари томонидан 2018 йилнинг 16 ва 23 сентябрь кунлари мазкур банкнинг валюталарни айрибошлаш шохобчасининг 40 нафар ходимининг қалбаки пул бирликларини аниқлаш билан боғлиқ билим савиясини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди.

Банк ходимлари экспертлар кўмагида қалбаки пул бирлик­ларини тезлик билан махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамисиз, визуал ва тактил усуллар орқали аниқлашга доир ўз билим савияларини оширди. Ўқув курси якуни бўйича банк ходимларига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг белгиланган намунадаги сертификатлари топширилди.

 

Алексей РЮМИН,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг ўринбосари, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;