Беларусь заминидаги учрашувлар

11:12, 22.10.2018
Беларусь заминидаги учрашувлар

Шу йилнинг сентябрь ойи охирида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Т. Наджимов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрига ташриф буюрди. Делегациямиз аъзоларини Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор С. Хоменко қабул қилди.



Ташриф доирасида Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилди. Айтиб ўтиш жоиз, учрашувда Беларусь томони таклифи билан Россия Федерацияси Миллий гвардияси марказий округи қўмондони, полковник И. Голлоев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Учрашувдан сўнг Беларусь Республикаси ИИВ музейига экскурсия ташкил этилди. У ерда меҳмонлар Литва Буюк князлиги ва Речь Посполития даврида Беларусь заминида ҳуқуқни муҳофаза қилган тузилмалар экспозицияси, шунингдек, император Александр I томонидан Россия империяси Ички ишлар вазирлигининг ташкил этилиш тарихи, XIX асрда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган давлат органларининг фао­лияти билан танишишди.

Ташриф доирасида Ўзбе­кис­тон ва Россия делегацияси аъзолари 1917–1939 йилларда Беларусь милициясининг, биринчи галда, Минск шаҳар милициясининг ташкил этилиши ва шаклланиши ҳақида маълумотга эга бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида ички ишлар органлари фаолияти, вайрон бўлган республиканинг қайта тикланишида Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иштироки, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этишда Беларусь милицияси ходимларининг иштироки ҳақида сўзловчи экспозицияларни томоша қилишди.

Бундан ташқари, музейдан ҳозирги кундаги Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари фао­лияти ҳақидаги материаллар ҳам кенг ўрин олган. Кун якунида икки делегация Қўриқлаш департаментининг Минск шаҳрида жойлашган Октябрь бўлимида хизмат фао­лиятининг ташкил этилиши билан танишди. 

Қайд этиш ўринлики, Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти Октябрь бўлимининг янги маъмурий биносининг қурилиши 2006 йилда бошланган ва 2013 йилда фойдаланишга топширилган. Мазкур бўлим томонидан 5642 та объект қўриқланади. Қўриқлаш бўлими фуқароларнинг шахсий мулки(хонадон, коттеж, гараж ва дала ҳовли)ни қўриқлаш, мулкнинг барча шаклларини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, патруль йўналиш­ларида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш каби бир қатор муҳим вазифаларни ҳал этади.

Қўриқлаш бўлимида хизмат ўташ учун барча шароитлар яратилган. Жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар йили турдош бўлимлар ўртасида спортнинг деярли барча турлари бўйича чемпионатлар ўтказилади. Ходимларнинг фаол ҳордиғи, экскурсиялар, спорт ва оилавий байрамлар ташкил этилади. 25 сентябрь куни Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти Раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш маркази спорт мажмуасида Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бўлинмалари ходимларининг касбий маҳоратини синовдан ўтказувчи XV очиқ республика кўрик-танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни кириш сўзи билан Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори С. Хоменко очиб берди. Шундан сўнг тадбир бошловчиси меҳмонлар ва мусобақа иштирокчиларини кўрик-танловнинг ҳайъат аъзолари билан таништириб ўтди.

Кўрик-танловда қўриқланаётган объектдан ташвишли хабар келган чоғида ҳаракатланиш, шартли жиноятчини қўлга олиш тактикаси синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўқ отиш тайёргарлиги бўйича амалий имтиҳон; хизмат фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Саф низоми, йўл ҳаракати қоидалари, хизмат транспортида ҳаракатланиш ва фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш, жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситалардан фойдаланиш чегараси ва тартиби, алоқа воситалари, қўриқлаш восита ва тизимларидан фойдаланиш ҳақидаги саволларни ўз ичига олган махсус-тактик, тиббий ва саф тайёргарлиги бўйича назарий имтиҳонлар уюштирилди.

Ташриф давомида делегациямиз аъзолари Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаментининг Брест шаҳрида жойлашган бўлимининг хизмат фаолияти билан танишди.

Икки томонлама учрашувлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси ва Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол лойиҳаси муҳокама этилди ва тўлдирилди. Муҳокама давомида Протокол лойиҳаси тўлалигича якунига етказилди, томонлар келишувдан сўнг мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Тошкент шаҳрида жорий йилнинг тўртинчи чорагида белгиланган тартибда ички давлат даражасида амалга оширилиши лозим, деган хулосага келишди.

28 сентябрь куни делегациямиз аъзолари Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти ходимларининг касбий маҳоратини синовдан ўтказувчи XV очиқ республика кўрик-танловининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок этишди.

Кўрик-танловнинг сўнгги босқичи комбинацияланган милиция эстафетаси билан якунланди. Мусобақалар натижасига кўра, ғолиблар аниқланди. Шундай қилиб, Гродно вилояти бошқармаси жамоаси вакиллари биринчи ўринни қўлга киритиб, бош соврин – хизмат автомобилига эга бўлди. Иккинчи ўрин Минск шаҳри бошқармаси ходимларига, учинчи ўрин эса Гомель вилояти бошқармаси жамоасига насиб этди.

 

Зулфиқор КАВАЕВ,

ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси  Ахборот-таҳлил бўлими халқаро ҳамкорлик гуруҳининг муҳим топшириқлар бўйича инспектори, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 23    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 71    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 89    🕔 13:11, 17.12.2018
  • ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


    Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 

    ✔ 107    🕔 13:06, 17.12.2018
  • «ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА


    ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.


    ✔ 76    🕔 13:04, 17.12.2018
  • ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ  10-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Эргашев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немислар масалалари бўйича Ўзбекистон–Германия Ҳукуматлараро комиссиясининг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи йиғилишида иштирок этди.

    ✔ 76    🕔 12:46, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;