НОМИ ЮРАКЛАРДА ЯШАЙДИ МАНГУ

11:24, 22.10.2018
НОМИ ЮРАКЛАРДА  ЯШАЙДИ МАНГУ

Эл-юрт тинчлик-осойишталигини таъмин­лаш йўлида фидойилик кўрсатган, азиз жонини қурбон қилган мард ўғлонлар ҳеч қачон унутилмайди. Уларнинг порлоқ хотираси мардлик, жасорат тимсоли сифатида қалбларда мангу яшайди.


 Зеро, ана шу қаҳрамонларнинг фидойилиги эвазига қора ниятли кимсаларнинг режаси амалга ошмай, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги сақланмоқда. Уларнинг ибратли ҳаёт йўли ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиши, шубҳасиз.

Президентимиз ташаббуси билан чоп этилган «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номли китобда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳаёти, жасорати ҳақида ҳикоя қилинади. Яқинда ИИВ Ички ишлар органлари тарихи музейида мазкур китоб тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти, соҳа фахрийлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекис­тон Рес­публикаси Ички иш­лар вазири ўринбосари, полковник
Р. Хатамов очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг туб замирини ёш авлод маънавиятини ошириш, уларни ватанпарварлик, мардлик руҳида тарбиялаш ташкил этишини таъкидлади. Шунинг­дек, фуқаролар қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг асосий омилларидан бири маънавий тарғибот ва китобхонлик маданиятини ошириш эканини айтиб ўтди. Буюк бобокалонларимизнинг китобхонлик ҳақидаги ибратли сўзларидан намуналар келтирди.

Тадбирда сўзга чиққанлар китобнинг ёшларни тарбиялашда аҳамияти катта эканини, мамлакатимиз мус­тақиллигига эришиш, уни кўз қорачиғидек сақлаш осон кечмаганини англатувчи асар бўлганини қайд этишди. «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» китоби ҳақида сўз борар экан, мамлакатимиз тинчлигини кўролмаган кимсалар томонидан амалга оширилган Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва бошқа ҳудудларда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларида жон фидо қилган ўғлонлар, жиноятчиларга қарши курашиш, ёнғинларни ўчириш ва бош­қа хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг ҳаёти, хизмати давомидаги ибратли воқеалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда сўз олган хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари мазкур китоб ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутишини, фидо­йилик, қаҳрамонлик ҳеч қачон унутилмаслигини англатувчи муҳим асар бўлганини таъкидлашди. Шунингдек, бу ғамхўрлик ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдор эканини билдиришди.

Шу куни Ҳайдар Яҳёевнинг «Тилсим» номли китобининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,

лейтенант.

Абу КЕНЖАЕВ 
олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;