САМАРАЛИ ХИЗМАТНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ

11:12, 29.10.2018
САМАРАЛИ ХИЗМАТНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ

Тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида фидойилик билан қилинган хизмат ҳеч қачон эътиборсиз қолмайди. Чунки халқ манфаати, фуқароларнинг фаровон яшаши учун заҳмат чекиб, тунларни бедор ўтказиш қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир.



Бухоро вилояти ИИБда бўлиб ўтган тадбирда бошқарма ППХ ва ЖТСБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Самадов ҳамда ЭКБ бошлиғи, подполковник Латиф Пўлатов нафақага кузатилар экан, уларнинг ана шундай фидойилик билан қилган хизматлари эътироф этилди.

Тадбирда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи, полковник Наил Галипшин, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев ва турли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиби иштирок этди. Сўзга чиққанлар эндиликда фахрийлар сафидан жой олаётган ходимларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ҳақида гапириб, бу ёшларга доимо ибрат бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилиб ўсган Шуҳрат Самадов Бухоро давлат университетини тамомлаб, ички ишлар органларига хизматга киргач, дастлаб Тошкент вилояти ИИБ ўқув маркази тингловчиси бўлди. Фаолиятини 1996 йилда Бухоро вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш хизмати профилактика бўлинмасининг вояга етмаганлар иши бўйича инспекцияси инспектори лавозимида бошлади. Тезкор вазиятларда муҳим ва тўғри қарор қабул қилиши, фидойи ва ташаббус­корлиги билан раҳбарият эътиборига тушган ходим мансаб пиллапояларидан тезда кўтарилиб борди. Бухоро шаҳар ИИБ бошлиғининг ёрдамчиси, Тўқимачилик тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва бошқа турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилди.

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ бош­лиғи этиб тайинлангач, ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш каби вазифаларни уддалар экан, соҳага қадам қўйган ёш ходимларни ҳам тарбиялаб, уларга хизмат сир-­асрорларини пухта ўргатди. Бугунги кунда унинг кўплаб шогирдлари устозидан миннатдор бўлиб, самарали хизмат қилиб келишяпти.

Бухоро вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи лавозимидан фахрийлар сафига кузатилган, истеъфодаги подполковник Латиф Пўлатов эса Бухоро шаҳрида таваллуд топган. Олий ўқув юртини тамомлаб, ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини Ф. Хўжаев тумани ИИБда бошлаган. Унинг ўз устида ишлаши, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги доимо сафдошларига ўрнак бўларди. Турли лавозимларда хизмат қилиб, ўзига юклатилган вазифаларни яхши уддалар, бу эса раҳбарлар эътиборидан четда қолмас эди. Вилоятнинг ўша пайтдаги Файзулла Хўжаев тумани ИИБ ЭКГ эксперти лавозимига тайинланганда, мазкур соҳанинг синчковлик талаб этишини, ҳар бир заррани жиддий эътибор билан кўздан кечириш лозимлигини чуқур ҳис этди. Ўз ишига маъсулият билан ёндашиб, соҳа сирларини пухта ўзлаштирди. Ҳудудда содир этилган жиноятлар унинг саъй-ҳаракати билан тезда фош этилар, воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни текшириш, тегишли хулосалар чиқаришда унга тенг келадигани топилмасди.

Кейинчалик вилоят ИИБ ЭКБ бошлиғининг ўринбосари – махсус тадқиқотлар ва криминалистик қуролларни қўллаш, татбиқ қилиш бўлинмасига бошлиқ бўлди. Унинг эл-юрт осойишталигини сақлаш, жиноятларни қисқа фурсатда фош этиш йўлидаги самарали хизматлари беиз кетмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 октябрдаги фармонига асосан, «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Кузатув маросимида ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи, полковник Н. Галипшин, унинг биринчи ўринбосари, подполковник Ш. Юлдашев, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиевлар сўзга чиқиб, халқимиз осойишталиги йўлида кўп йиллик самарали хизматлари учун уларга миннатдорлик билдирдилар. Шунингдек, нафақага кузатилаётганларнинг хизматда эришган ютуқлари ҳақида тўхталиб, уларнинг бой ҳаётий тажрибалари ёш ходимларга ибрат бўлишини таъкидлашди.

Анъанага кўра, фахрийларга тўн кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди. Ўз навбатида, улар ҳам юрт осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат қилганидан чексиз ғурурда эканини таъкидлаб, бундай ғамхўрлик ва эътибор учун вазирлик ҳамда вилоят ИИБ раҳбариятига, ҳамкасбларига миннатдорлик билдиришди.

 

Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,

лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЭЛ ЭЪЗОЗЛАГАН ИНСОН


    Фозилжон Абдуллаев Тошкент молия институтини тамомлагач, тақсимот бўйича ИИВга юборилди. Ички ишлар вазирлиги, ўз нав­батида, уни Фарғонага жўнатди.

    ✔ 9    🕔 12:35, 12.11.2018
  • «БАРИБИР ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ ХОДИМИ БЎЛАРДИМ»


    Истеъфодаги подполковник Кўчарбой Назарбоев ички ишлар органларида ўттиз йилдан ортиқ хизмат қилди. У оддий ҳайдовчи сифатида хизматни бошлаб, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди. 

    ✔ 42    🕔 11:10, 05.11.2018
  • ШОГИРДЛАР ЭЪЗОЗИДА


    Тинчлик-осойишталикни таъминлашдек шарафли вазифада узоқ йил самарали хизмат қилиб, ёруғ юз билан нафақага чиқиш катта бахт. Айниқса, шогирдлар эъзозида, раҳбариятнинг ҳурмат-эҳтироми билан кузатилиш ҳам ходимга ифтихор бағишлайди. 

    ✔ 34    🕔 10:41, 05.11.2018
  • ФАХРИЙЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАБ


    Юртимиз осойишталиги йўлида кўп йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан ички ишлар органлари ходимларини қанча эъзозласак кам. Касб байрами арафасида жойларда ўтказилган тадбирларда ҳам фахрийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.


    ✔ 34    🕔 10:36, 05.11.2018
  • ТЎМАРИСНИНГ ШИЖОАТИ БОР


    Босиб ўтган йўлинг равон бўлса, кўнглинг хотиржам бўлади. Сен ҳали ҳам ишлайсанми ё нафақадамисан, барибир, у кўнглингни кўтаради. Энг асосийси, одамлар кўзига тик қарай оласан.

    ✔ 51    🕔 11:27, 29.10.2018
  • САМАРАЛИ ХИЗМАТНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ


    Тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида фидойилик билан қилинган хизмат ҳеч қачон эътиборсиз қолмайди. Чунки халқ манфаати, фуқароларнинг фаровон яшаши учун заҳмат чекиб, тунларни бедор ўтказиш қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир.


    ✔ 41    🕔 11:12, 29.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;