ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

11:13, 29.10.2018
ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бой тарихимиз, анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қиладиган комил инсонлар бўлиб улғайишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.



Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан мазкур таълим муассасасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Ўқувчилар, аввало, ИИВ музейида бўлиб, ички ишлар идоралари тарихига оид экспонатлар билан танишдилар.

Академик лицейда ИИВ Намунали кўргазмали оркестри садолари остида бошланган тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган тасвирий ҳамда амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени соҳибаси, шоира Фарида Афрўз, ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Ғуломжон Юлдошев, Маданият вазирлиги қошидаги 25-сонли мусиқа ва санъат мактаби директори Холида Холматова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши бўлим мудири Сарвар Ҳасанов ва бошқалар сўзга чиқиб, тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларни самимий табриклади. Ўқувчиларнинг муваффақиятларини алоҳида эътироф этиб, тинчлик-осойишталик улуғ неъмат экани, дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган нотинчликлар ҳар биримизни бу улуғ неъматнинг қадрига етишга ундаши лозимлигини ҳаётий мисоллар орқали сўзлаб берди.

Биринчи босқич ўқувчилари Камила Сагатованинг тасвирий санъат, Фазлиддин Низомиддиновнинг ёғоч ўймакорлиги йўналиши бўйича тайёрлаган ижодий ишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, уларнинг иккаласи ҳам ўз йўналишлари бўйича нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда, яъни Хитой, Франция, Испания ва бошқа давлатларда бўлиб ўтган кўргазма ҳамда фестивалларда ғолибликни қўлга киритган. Шу куни кўргазма муаллифлари ҳамда академик лицейнинг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Таълим масканида ўқувчиларнинг китобга бўлган муҳаб­батини ошириш мақсадида «Ўзбекистон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган «Адолат» нашриёти давлат корхонаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, шунингдек, «Shectrume media group» китоб савдоси маркази ходимлари ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар ярмаркасини ўтказди. Мазкур ярмаркада 600дан ортиқ турли мавзулардаги ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар харид қилинганини ўқувчиларнинг билимга чанқоқлигининг ёрқин ифодаси, дейиш мумкин.

Тадбирнинг бадиий қисми академик лицейнинг маънавият ва маърифат залида давом этди. «Она тилим – шоҳона тилим» мавзусига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда академик лицейнинг бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари, қобилиятли ва иқтидорли ўқувчиларнинг саҳна чиқишлари, шеър ва қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Шоира Фарида Афрўзнинг Ватанни улуғловчи шеърларини ўқувчилар олқишлар билан кутиб олди.

Саодат ЖУМАНОВА,

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи катта ўқитувчиси.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;