ОСОЙИШТАЛИКНИ АСРАШ – ОЛИЙ МАҚСАД

11:25, 29.10.2018
ОСОЙИШТАЛИКНИ АСРАШ – ОЛИЙ МАҚСАД

Юртда тинчлик мустаҳкам бўлса, тараққиёт барқарор бўлади. Эрта тонгда ишга ёки ўқишга отланган фарзандини кузатаётганда нуроний отахонлар, фариштасифат онажонлар дуога қўл очиб, энг аввал элу юртга тинчлик тилашлари ҳам шу бебаҳо неъматнинг нечоғлик улуғлигидан далолат беради.



Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилишининг энг асосий шарти ва гаровидир. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини юқори босқичга кўтаришдек муҳим вазифа доимий равишда кун тартибига қўйиб келинмоқда.

Ҳар йили 25 октябрь санаси ана шу шарафли масъулиятни ўз зиммасига олган ички ишлар идоралари ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади. Шу муносабат билан ИИВ Маданият саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти, фахрийлар, меҳмонлар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ички ишлар органлари ходимларини табриклаш мақсадида ташриф буюрган меҳмонлар орасида турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорларни учратиш мумкин. Халқимизнинг севимли санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов самимий тилакларини шундай изҳор этди:

– Ички ишлар органларининг барча ходимларини касб байрами билан қутлайман. Бу соҳада чинакам фидойи инсонлар меҳнат қилишига кўп бора гувоҳ бўлганман. Аслида, юрт тинчлиги, халқимиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш шарафли, шу билан бирга, ғоят оғир, машаққатли вазифа. Шу сабабли ушбу касб эгаларига мус­таҳкам соғлиқ, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик тилайман.

Тантанали тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов очиб берди ва мамлакатимиз ички ишлар органлари ходимларини, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчи-курсантларини, соҳа фахрийларини самимий муборакбод этди.


– Ватанимиз тинчлиги ва осо­йишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдек муқаддас ва шарафли бурчни бажариш йўлидаги фидокорона меҳнатингизни халқимиз доимо юксак қадрлайди. Бугунги байрам ҳам халқимиз ва давлатимизнинг ички ишлар органлари ходимларига бўлган ана шу юксак ишончи ҳамда эътиборининг амалий ифодасидир, – деди генерал-майор П. Бобожонов.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан тизимни комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, қуйи бўғин бўлинмалари, ички ишлар органлари таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари фаолияти натижадорлигини ошириш, соҳага юксак малакали, профессионал кадрларни тайёрлаш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Ёнғин хавфсизлиги институти фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламдаги чора-тадбирлар дастури амалга татбиқ қилинмоқда. Юқори касбий билим ва кўникмаларга эга, интелектуал салоҳиятли ва жисмонан етук ёшларни тарбиялаш мақсадида вазирлик тизимида, ҳар бир минтақада биттадан, жами 14 та академик лицей ташкил этилди.

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда замонавий усул ва воситалардан кенг фойдаланилмоқда. Бу борада ривожланган мамлакатлар таж­рибасини ўрганиш асосида, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновация ютуқларининг амалиётга жорий этилиши, «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз пойтахт», «Хавфсиз туризм», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» концепциялари доирасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги чора-тадбирлар юқори самара бермоқда.

Ички ишлар вазири жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамизда мавжуд маҳаллаларнинг 34 фои­зида ёки 3053 тасида умуман жиноят содир этилмаганига эътибор қаратган ҳолда, умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,1 фоизга камайгани соҳадаги ўзгариш ва янгиланишларнинг нечоғлик улкан аҳамият касб этаётганлигидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

Осойишталик посбонларининг фидойилиги, машаққатли хизматлари Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирлаб келинмоқда. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2018 йил 24 октябрдаги «Ўзбекистон Респуб­ликаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан 26 нафар ходим Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Улар орасида хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган икки нафар ходим ҳам бор. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими сафдор-ходими Бегимжон Атамов ҳамда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ИИБ профилактика инспектори, кичик лейтенант Алиқул Сафаров вафотидан сўнг Президент фармонига кўра, «Жасорат» медали билан тақдирланди. Мукофотларни уларнинг оила аъзолари қабул қилиб олди.

– Ўғлим Алиқул Сафаров ҳамиша ўз касбига, халқига садоқатли эди. Бугун набирам Икром Қўшбоқов ҳам отаси изидан бориб, ички ишлар органи ходими деган шарафли номга сазовор бўлди. У отасининг қаҳрамонлиги учун берилган мукофотни ўз қўллари билан қабул қилиб олди. Набирамнинг ҳам отаси каби мард ва жасур инсон бўлиб улғайганлигига, эл-юрт тинчлиги учун жонини ҳам аямаслигига ишонаман. Мен улар билан фахрланаман, – деди Қўшбоқ бобо Сафаров.

Шунингдек, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарор осойишталикни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизмати, соҳада юқори малакали кадрларни етиштириш, она Ватанга садоқатли асл фарзандларни тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Ички ишлар органларининг фахрий ходими», «Аъло хизматлари учун», «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик қўл соатлари билан тақдирланди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан бир қатор ички ишлар органлари ходимларига махсус унвонлар топширилди.

Тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Э. Тожиев касб байрами куни муносабати билан ички ишлар органлари ходимларини табриклаб, жамоат хавфсизлигини ва жамиятда адолат устуворлигини таъминлашдаги фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига рағбатлантирувчи мукофотлар ва ташаккурномалар тақдим этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг байрам тадбири ИИВ Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли хонандалари ҳамда юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган гўзал куй-қўшиқларга уланиб кетди.


СЎз – мукофот соҲибларига

Бахтиёр ТУРСУНОВ,

ИИВ Марказий госпитали етакчи жарроҳи,

«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби:

 – Ҳар қандай давлатнинг фаровонлиги ва ривожланиши ўша юртда соғлиқни сақлаш тизимининг қанчалик тараққий этганига ҳам боғлиқ. Негаки, халқи соғлом юртнинг келажаги ҳам порлоқ бўлади. Мамлакатимизда эса бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, сўнгги йилларда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Республикадаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири бўлган ИИВ Марказий госпиталида ҳам ўтган йиллар мобайнида катта ўзгаришлар рўй берди. Бугунги кунда госпиталимиз тиббиётда анча олдинлаб кетган дунёнинг етакчи давлатларидаги муассасалар билан бемалол беллаша оладиган даражага етди, деб айта оламан.

Мана шу даргоҳда фаолият кўрсатаётганимдан, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун фидойилик билан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини тиклашга ҳисса қўшаётганимдан бугун янада фахрландим. Юртбошимиз, вазирлигимизнинг эътирофига сазовор бўлиб, юксак мукофот билан тақдирланганимдан бошим осмонга етди. Бу мукофот мени янада шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.


Сафдор Муроджон ЮСУПЖОНОВ,

Наманган вилояти ИИБ ЁХБ Наманган шаҳар ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми катта ёнғин ўчирувчиси, «Мардлик» ордени соҳиби:

 

– Жорий йилнинг сентябрь ойида Наманган шаҳрида юз берган катта ёнғинни даф қилишда жамоамиз билан иштирок этдик. Ҳамкасбларим билан 12 нафар кишини олов чангалидан олиб чиқдик. Ўшанда тинимсиз раҳмат айтаётган, биздан миннатдор бўлаётган жабрланувчиларнинг ҳолатини кузатиб, ишимдан кўнглим тўлган эди. Шу соҳада фаолият кўрсатаётганимдан, иншоотлар, аҳоли турар жойларини «тилсиз ёв»дан асраб қолаётганимдан, уларга ёрдам бераётганимдан фахрлангандим.

Бугун фахрланишим икки карра ошди. «Жасорат» медали билан мукофотланганимни эшитиб, касбимга меҳрим янада ортди. Бу мукофотни нафақат менга, балки бир тану бир жон бўлиб мен билан ёнма-ён хизмат қилаётган, оловга тик боқадиган мард ва жасур ҳамкасбларимга берилди, деб биламан. Бундан кейин ҳам фидойилик билан хизмат қилишга, Юртбошимиз ва вазиримизнинг ишончни оқлашга ваъда бераман.



Катта лейтенант Илҳомжон РАСУЛОВ, Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 2-отряд командири, «Жасорат» медали соҳиби:

– Ички ишлар идоралари ходимлари кунида давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўламан, деб ўйламагандим. Бу хушхабарни эшитиб, нафақат мен, оила аъзоларим, бутун шахсий таркиб бирдек қувонди. Мукофот мени бундан-да масъулият билан ишлашга, хизмат вазифамизни виждонан ва ҳалол бажаришга, жиноятчиликка қарши муросасиз курашга ундайди.

Тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик – энг катта бойлигимиз. Ана шу неъматни асрашдек шарафли ва масъулиятли вазифани бажараётганимдан ҳар доим ғурурланаман. Жамоат тартиби ва фуқароларимиз хавфсизлигини сақлаш, турли байрам тадбирларининг тинч ва осойишта ўтишини таъминлашга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан фахрланаман.

Ватанга содиқ бўлишга, жиноятчиликка қарши аёвсиз курашишга, мамлакатимизни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишга ваъда бераман.



Капитан Аъзамжон ХОЛМИРЗАЕВ, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ «Хўжапарсо» маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органи таянч пункти профилактика инспектори, «Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби:

– Маҳалла раиси, фаоллари билан ҳамкорликдаги фаолиятимиз 6555 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳалланинг янада обод ва тинч бўлиши, халқ фаровон яшаши учундир. Бунда аҳоли бандлигини таъминлашга асосий вазифа сифатида қараймиз. Чунки аксарият жиноятлар бекорчиликдан, ишсизликдан келиб чиқади.

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, узлуксиз таълим-тарбия олишига катта эътибор беряпмиз. Зеро, улар эртамиз эгалари, келажагимиз ворисларидир. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, юзага келган муаммоларни шу жойнинг ўзида маҳалла фаоллари билан ижобий ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида ҳудудда жорий йилнинг ўтган даврида битта ҳам жиноят содир этилмади.

Хизматларим эътироф этилганидан, юксак давлат мукофотига лойиқ кўрилганидан бошим осмонга етди. Бу мукофот бизни янада масъулият билан хизмат қилишга, фуқаролар тинчлиги, хавфсизлиги йўлида фидойилик кўрсатишга ундайди.

Санжар ҚУРБОНМУРОТОВ, Фозилжон МАМАШАРИПОВ ва Абу КЕНЖАЕВ (суратлар) тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ  БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН КОНЦЕПЦИЯЛАР


    «ХАВФСИЗ ШАҲАР» КОНЦЕПЦИЯСИ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 август­даги  «Ахборот-коммуникация технология­лари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси жорий этилган.

    ✔ 11    🕔 12:51, 12.11.2018
  • ЎЗ ВАҚТИДА УЗАТИЛГАН ҚЎЛ


    Тунги соат бир. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ туманлараро қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, катта сержант Нодир Ўрмонов белгиланган ҳудудни айланиб, назорат қилиб юрарди. Навбатдаги объектни текшириш учун Оқовул қишлоғи ҳудудидан ўтаётган пайтда тор кўчадан чиқиб катта йўлга бурилган одам шарпаси кўринди.


    ✔ 11    🕔 12:40, 12.11.2018
  • МАҲАЛЛАНИНГ ЧИНАКАМ СУЯНЧИ


    Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги «Тўқимачи» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эллик фоизга камайди. Аёллар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик­лар кескин камайишига эришилди.


    ✔ 8    🕔 12:33, 12.11.2018
  • ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ – БОШ МАҚСАД


    Чуст тумани нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўз ўрнига эга туманлардан бири. Сўнгги пайтларда бутун мамлакатда бўлгани каби, мазкур туманда ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар юз бермоқда.

    ✔ 42    🕔 11:07, 05.11.2018
  • ҚЎШСАҲИФАДА –  ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


    Юртимиздаги барча соҳалар каби ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 38    🕔 11:06, 05.11.2018
  • ОГОҲЛИК ПАНД БЕРМАДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий қисмларининг шахсий таркиби ўта муҳим объект­ларни қўриқлаш, жиноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш каби мураккаб ҳамда масъулиятли вазифаларни бажаради. 

    ✔ 29    🕔 10:46, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;