ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ

11:30, 29.10.2018
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ –  ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ

Мамлакатимизда барча соҳаларда ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.



Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципини ҳаётга кенг татбиқ этиш мақсадида жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали механизмлари яратилди.

Асосий қонунимизнинг муқаддимасида Ўзбекистон халқи ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлагани қайд этилган. Ҳуқуқий давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси – бу қонун устуворлиги ҳисобланади.

Қонун устуворлиги «халқ ҳокимияти» ва «инсон ҳуқуқлари» тушунчалари билан бевосита боғлиқ. Чунки халқ ҳокимияти деганда, фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита ёки билвосита иштирок этиш ҳуқуқи тушунилади. Шу маънода халқ иродасининг ифодаси бўлган, фуқароларнинг парламентга сайлаб қўйган вакиллари ёки ўзлари томонидан бевосита референдум орқали қабул қилинган қонунлар халқ ҳокимиятчилигининг натижаси, мажозий маънода, меваси ҳисобланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар воситасида ҳаётга жорий этилади. Аслида қонунларнинг пировард мақсади ҳам инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Зеро, улуғ бобокалонимиз Амир Темур «Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади», дея таъкидлагани бежиз эмас.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашнинг зарур норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-инс­титуционал асослари шакллантирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг III боби «Конс­титуция ва қонуннинг устунлиги» деб номланиб, мазкур боб Конституциямизнинг Асосий принциплар бўлимида жойлашган.

Конституциянинг мазкур бобида ҳамда бошқа нормаларида мус­таҳкамланган қоидаларни қуйидагича ифодалаш мумкин:

биринчидан, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади;

иккинчидан, давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар;

учинчидан, бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эгалиги, қонуности ҳужжатлари қонун асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилиниши, қонунлар энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шартлиги, улар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга ҳужжат қўлланилиши кабилар белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, мамлакатимизда қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. Авваламбор, бу Ўзбекис­тон Республикасининг Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Конс­титуцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили ҳисобланиши, қонунларнинг бажарилиши устидан парламент, жамоатчилик ва идоравий назорат ўрнатилганлиги, Конституциявий суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўриши, суднинг фаолияти қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганлиги, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинлик­ларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахс­лар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги, қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан прокурорлик назорати мус­таҳкамланганлиги, ташкилотларда юридик хизматлар фаолияти йўлга қўйилганлигида бевосита намоён бўлади. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолатидир».

Қонунчилигимизда ҳуқуқий экспертиза, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими, мониторинг, идоравий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш каби ҳуқуқий воситалар ҳам белгиланган. Булар ҳам қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим элементлари ҳисобланади.

Кўплаб қонунларда қонун устуворлиги, қонунийликни таъминлаш фаолиятнинг асосий принциплари, вазифалари сифатида кўрсатиб ўтилган. Хусусан, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасида ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида қонун устуворлигини таъминлаш эканлиги, 6-моддасида ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шартлиги, қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланиши ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши, ички ишлар органлари ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) оқлаш учун хизмат манфаатларини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни, юқори турувчи мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф талаблари, буйруқлари ва фармойишларини ёки қонунга мувофиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ҳолатни рўкач қилиши мумкин эмаслиги, ички ишлар органларининг ходимларига кимнидир ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга бевосита ёки билвосита қизиқтириш, кўндириш, ундаш тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Мазкур нормага ўхшаш талаблар Ўзбекистон Респуб­ликасининг «Прокуратура тўғрисида»ги (2, 5-моддалари), «Парламент назорати тўғрисида»ги (19-м.), «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги (5-модда), «Ўзбекистон Респуб­ликасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги (8-модда) қонунларида ҳам бевосита мустаҳкамлаб қўйилганлигини кўришимиз мумкин.

Қайд этиш лозимки, Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бў­йича Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Жумладан, ушбу йўналишда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, уни демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича вазифалар белгиланди.

Қонун устуворлиги шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини монеликсиз амалга ошириш, ўз ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари қонунан кафолатланганлиги туфайли тинч, осойишта, хотиржам, ҳеч қандай ташқи таъсирлардан, зўравонлик ва ўзбошимчаликдан қўрқмай яшаш имкониятини беради. Қонун устуворлиги, шунингдек, шахсга унинг учун мажбурий бўлган мазкур ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида унинг ўзи ёки сайлаб қўйган вакиллари орқали иштирок этиш, давлат бошқарувига таъсир ўтказиш, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ҳуқуқ ва эркинлик­ларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахс­лар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини ҳам таъминлайди.

Шунинг учун ҳам турли халқаро ташкилотлар, тадқиқот марказлари томонидан тузиладиган рейтинг­ларда қонун устуворлигига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, The World Justice Project халқаро ноҳукумат ташкилоти дунё бўйича ҳар йили махсус «Қонун устуворлиги индекси»ни юритади. «Трансформация индекси», «Бертельсман халқаро фонди», Жаҳон банки томонидан юритиладиган Давлат бошқаруви сифати индексларида қонун устуворлиги фаровонликни таъминловчи кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилади.

Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлиги жамиятда эркинлик, адолат, тенглик кафолатланишининг, инсон ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишининг мустаҳкам гаровидир.

Азамат РАЖАПОВ,

ИИВ Ташкилий департаменти

Юридик таъминлаш бошқармаси

бошлиғи ўринбосари,

катта лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛИК  ПСИХОЛОГИЯСИДА  А Х Л О Қ


    Раҳбаршуносликда энг долзарб масалалардан бири раҳбарнинг ахлоқий етуклиги ва маърифатпарварлигидир. Зеро, ундаги маърифат омилининг устуворлиги бошқарув жараёнлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 

    ✔ 69    🕔 12:57, 12.11.2018
  • ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ –  ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ


    Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг кундалик қоидаси бўлиши керак.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 289    🕔 11:10, 05.11.2018
  • ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ –  ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ


    Мамлакатимизда барча соҳаларда ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 391    🕔 11:30, 29.10.2018
  • БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ –


    ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намояндаси

    Қуръон, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлган ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратган аждодларимиз талайгина. Ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намояндаси, ҳидоят оламининг сарбони Бурҳониддин Марғиноний ана шундай буюк зотлардан биридир.

    ✔ 503    🕔 11:20, 22.10.2018
  • ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ САОДАТ


    «Ватан» тушунчаси маънавий қадрият сифатида инсон онгида турлича камол топади. Бир халқ вакиллари жамулжам яшаб турган, яъни, тили, эътиқоди, урф-одатлари ва миллий хусусиятлари бир бўлган авлодлар яшаётган жуғрофий муҳит – Ватанни ифодалайди. Киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, вилоят, шаҳар назарда тутилса, бу уни тор маънода тушунишдир. 

    ✔ 519    🕔 12:55, 15.10.2018
  • МАЪРИФАТПАРВАРЛИК МИЛЛАТИМИЗГА ХОС


    «Маърифат» сўзи араб тилидан олинган. Тилимизда «маърифат» сўзи ҳар даврда ҳар хил маъноларни англатиб келган. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»да бу тушунчага қуйидагича таъриф берилган:


    ✔ 470    🕔 12:30, 08.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;