МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТ МЕВАСИ

11:31, 29.10.2018
МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТ МЕВАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Ички ишлар вазирлигининг I, II ва III даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» ҳамда «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» идоравий кўкрак нишонларини таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқулланган эди.



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 3 мартдаги 60-сон буйруғи билан I, II ва III даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун», жорий йилнинг 8 мартидаги 61-сонли буйруғи билан эса «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Касб байрами муносабати билан тизимда узоқ йиллар бенуқсон, самарали хизмат қилган, ёш ходимларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ушбу кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Қуйида «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» идоравий кўкрак нишони билан тақдирланган полковник Азамат Ўроқов раҳбарлик қилаётган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ фаолияти билан танишасиз.

Мирзо Улуғбек тумани пойтахтимизнинг аҳоли гавжум ҳудудларидан бири ҳисоб­ланади. Мамлакатимиздаги нуфузли олий таълим муассасалари, вазирлик ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар мазкур ҳудудда жойлашган. Қолаверса, ҳудуддаги бир қанча завод-фабрикалар, ишлаб чиқариш корхоналари мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Туманда турли миллат вакиллари иноқликда, бағрикенгликда ҳаёт кечиради. Уларнинг осойишталигини сақлаш, хотиржамлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари туну кун фидойилик билан хизмат олиб боришяпти. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда жиноятлар сони қарийб 50 фоизга камайишига эришилди. Хусусан, оғир турдаги ва ўта оғир турдаги жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, талончилик, босқинчилик каби жиноятлар миқдори сезиларли даражада пасайди.

Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги Президентимиз қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари жалб қилинган ҳолда, уч сменали хизмат ташкил қилинди. Ҳозирги кунда ходимлар автомобиль, мотопатруль ва пиёда патруль тартибида хизмат қилишяпти. Натижада криминоген вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш, назорат қилиш ва баҳо бериш имконияти кенгайди.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман ИИОФМБ секторига 15 та маҳалла бириктирилган бўлиб, мазкур ҳудудларда олий таълим муассасаси, 4 та касб-ҳунар коллежи, 7 та умумтаълим мактаби ва 12 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Қолаверса, тиббиёт муассасалари, мусиқа мактаби, истироҳат боғлари ва болалар майдончалари бор.

Мустақиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган учинчи сектор штабига фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилиб келишади. Уларнинг зарур маълумотларни олиши учун штабда барча имкониятлар яратилган. Шунингдек, ходимлар белгиланган режа асосида уйма-уй юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўришяпти. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатга олиниб, уларга ёрдам кўрсатиляпти. Мазкур ҳудудда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 130 та, тиббий ёрдамга муҳтож аъзолари бўлган 38 та, аъзолари ишсиз бўлган 122 та оила рўйхатга олинган. Ҳозирда мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриляпти. Аксариятига моддий ёрдам берилиб, ишсизларининг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди.

Қолаверса, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам кенгаймоқда. Хусусан, туманнинг Лашкарбеги маҳалласида жойлашган «Қуёшча» номли 547-сонли мактабгача таълим муассасаси қайта реконструкция қилинди. Болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари зарур воситалар билан жиҳозланди. Муассаса ҳовлисига кўчатлар ўтқазилиб, ободонлаштирилди. Шийпонча атрофи турли ранглардаги қаламлар шаклида ўралиб, томи ва поллари таъмирдан чиқарилди.

— Муассасамиз жудаям кўркам ҳолга келиб қолди, — дейди мактабгача таълим муассасаси раҳбари Элмира Маҳмудова. — Кичкинтойларимизга барча шароитлар муҳайё қилинган. Хавфсизлигимиз ҳам таъминланган. Атрофга ўрнатилган кузатув камералари орқали муассасанинг барча ҳудудларини кўздан кечириш мумкин. Қолаверса, ташвиш чақирув сигнали ҳам ўрнатилган. Бирор кўнгилсиз ҳолат юз берса, мазкур восита ёрдамида хабар берамиз, осойишталик посбонлари уч-уч ярим дақиқада етиб келишади.

Мазкур хайрли ишлар туман ИИОФМБ бошлиғи, полковник Азамат Ўроқовнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, полковник А. Ўроқов раҳбарликка тайинланганидан буён ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида эришилаётган натижалар, унинг қанчалар талабчан ва фидойи раҳбар эканини кўрсатади. А. Ўроқовнинг кўп йиллик самарали хизматлари, фидойилиги муносиб баҳоланиб, у Ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Кўплаб раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, катта тажриба тўплаган полковник Азамат Ўроқов Навоий вилоятида туғилиб ўсган. Болалагидан она Ватанга муҳаббат, халқпарварлик туйғуси билан улғайган йигит ички ишлар органларида хизмат қилишни кўнглига тукканди. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, 1984–1986 йилларда ИИВ Тошкент ўрта махсус мактабида таҳсил олди. Хизмат фаолиятини Навоий шаҳар ИИБ профилактика бўлинмаси вояга етмаганлар иши бўйича инспекциясининг участка инспектори лавозимида бошлади. Унинг меҳнатсеварлиги, ташаббус­корлиги тез орада эришган натижаларида намоён бўлди.

Кейинчалик профилактика бўлинмаси участка инспектори, сўнгра катта инспектори бўлди. Тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва содир этилганларини зудлик билан фош этишда жонбозлик кўрсатди. Бундай фидойилик муносиб тақдирланмай қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, 1996 йил Азамат Ўроқов «Жасорат» медали билан тақдирланди. Дарҳақиқат, унинг машаққатли ва шарафли соҳада амалга оширган ишлари шундай мукофотга лойиқ эди.

Шундан сўнг у Навоий вилояти ИИБ ХЧК ва фуқароликни белгиловчи бўлим бошлиғи ўринбосари, пас­порт бўлинмаси бошлиғи, Навоий шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари, вилоят ИИБ ҲООБ бошлиғи, Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, ИИВ ҲООББ бошлиғининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда хизмат қилди.

Халқимизда «Ота касбини эъзоз­лаган кам бўлмас», деган гап бор. Бугунги кунда ИИВ 2-сонли ИИБда хизмат қилаётган капитан Азимжон Шодиев ҳам ота касбини танлаб, эл-юрт осойишталигига муносиб ҳисса қўшяпти.

Мақоламиз сўнгида полковник Азамат Ўроқовни мазкур мукофот билан қутлар эканмиз, эл-юрт осо­йишталиги йўлидаги машаққатли ва шарафли вазифадаги хизматларига омадлар тилаймиз.

Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,

лейтенант.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи:  «Ўтган йили пойтахтимизда  жиноятчилик деярли 50 фоизга камайди»


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-ички ишлар бўлимида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг бўлиб ўтди. 2018 йил якунлари бўйича ташкил этилган брифингни Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев олиб борди.


    ✔ 6    🕔 12:58, 21.01.2019
  • ҲАР ЖИҲАТДАН ФАОЛ ҲАРБИЙЛАР


    ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар зиммаларидаги вазифани масъулият ва фидойилик билан адо этишмоқда.


    ✔ 3    🕔 12:54, 21.01.2019
  • МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТНИНГ ЮКСАК БАҲОСИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Қуролли Кучларимизнинг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    ✔ 5    🕔 12:28, 21.01.2019
  • НУРОТАНИНГ АЗАМАТ ЎҒЛОНИ


    Абдимўмин Жўраев Навоий вилояти Нурота туманидаги 20-мактабда узоқ йиллар ёш авлодга таҳсил берди. Талабчан ва жонкуяр инсон оилада ўз фарзандларининг соғлом, билимли бўлиб камол топиши йўлида ҳам астойдил ҳаракат қилди. Эндиликда кексалик гаштини сураётган отахон эзгу мақсад, улуғ ният билан қилинган саъй-ҳаракатлар мевасидан баҳраманд.


    ✔ 3    🕔 12:16, 21.01.2019
  • ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган миллий армияни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 37    🕔 12:13, 14.01.2019
  • «ҚАЙРИЛМАС ҚАНОТЛИ СОРЛАРИНГ БОРДИР»


    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўк­рак нишони билан тақдирланган баркамол ёшлар орасида у ҳам бор. Айнан шу жиҳати билан ўтган 2018 йил Қуролли Кучларимизнинг энг ёш капитани Фаррухбек Сотволдиевнинг ҳаётида унутилмас из қолдирди. 

    ✔ 28    🕔 12:08, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;