КАСБ БАЙРАМИГА ТУҲФА

10:34, 05.11.2018
КАСБ БАЙРАМИГА ТУҲФА

Бу йилги касб байрами фарғоналик осойишталик посбонлари учун ўзгача шукуҳ касб этди. Боиси, байрам арафасида Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси учун қурилган бино фойдаланишга топширилди.



Тантанали тадбирда ҳокимлик вакиллари, Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Унда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Раҳматжон Маматов ва бошқалар соҳа ходимларининг масъулиятли ҳамда шарафли фаолияти ҳақида тўхталиб, янги бинонинг очилиши касб байрамига муносиб туҳфа бўлганини таъкидлашди.

Тадбирда уч қаватдан иборат замонавий қулайликларга эга бинони бунёд этишда жонбоз­лик кўрсатган моҳир қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Бинонинг рамзий калити Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғига топширилгач, меҳмонлар бу ерда яратилган шарт-шароитлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан яқиндан танишдилар.

– Бу биз учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди, – дейди бошқарма ходими, катта лейтенант Ҳумоюн Жўраев. – Янги бинода янгича ғайрат-шижоат билан иш бошладик. Энди бу ерда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, зиммамизга юклатилган вазифаларга янада масъулият билан ёндашишимиз зарур. 

Абдувосит СИДИҚОВ.

Фарғона вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;