РАҒБАТ УЛКАН ИШЛАРГА РУҲЛАНТИРАДИ

10:35, 05.11.2018
РАҒБАТ УЛКАН ИШЛАРГА РУҲЛАНТИРАДИ

Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилояти ИИБ шахсий таркиби ҳамда соҳавий хизматлар вакиллари иштирокида тантанали йиғилиш ўтказилди.



Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соҳа вакилларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Йиғилиш давомида сўз олганлар ички ишлар органлари ходимларининг эл осойишталигини таъминлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар  хавфсизлигини сақлаш борасидаги мардлик ва фидойиликка йўғрилган хизмат фаолияти хусусида атрофлича фикр юритдилар.

Шундан сўнг тизимда самарали хизмат кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар қутланди. Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 24 октябрдаги «Ўзбекистон Респуб­ликаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, «Жасорат» медали билан тақдирланган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, майор Илҳом Эшмуродов табрикланди. Яна бир гуруҳ ходимларга республика Ички ишлар вазирлигининг I, II, III даражали «Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун», «Аъло хизматлари учун», «Ёнғиндаги жасорати учун» кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

— Ички ишлар идоралари ходимлари куни менга икки ҳисса қувонч бағишлади, — дейди ма­йор Илҳом Эшмуродов. — Боиси, Президентимиз томонидан камтарона хизматим юқори баҳоланиб, «Жасорат» медали соҳиби бўлдим. Ушбу мукофот юртимиз осойишталиги ва халқимиз хотиржамлиги йўлида янада жонкуярлик билан хизмат қилишга ундайди.

Шунингдек, хизматни ўташ вақтида вафот этган ёки ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти.

Муаллиф олган сурат. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;