ЁШ БЎЛСА-ДА, ЖАСОРАТЛИ ХОДИМ

10:42, 05.11.2018
ЁШ БЎЛСА-ДА, ЖАСОРАТЛИ ХОДИМ

Йигирма биринчи март. Ушбу баҳорги тенгкунликда анъанага кўра, халқ сайиллари бўлиб ўтди. Хиёбондаги фаввора ёнида 19 ёшли Мақсуджон севган қизини кутиб турарди. Аммо узоқ кутилган учрашув амалга ошмади.  



Малика ҳақидаги ўйлар уни тинч қўймасди. Кеч тушишини кутган йигит маҳбубаси билан учрашиш мақсадида Қўшработ туманидаги Қамаровул қишлоғи томон ошиқди.

Ярим тунда эшик тақиллаганини эшитган қизнинг отаси Ўткир ака дарвозани очишга шошилди. Унинг юрагини ваҳима босди: бемаҳалда ким келиши мумкин?

– Ким у? – сўради Ўткир ака.

– Бу мен – қўшнингиз Мақсудман, – ҳаяжон билан жавоб қайтарди йигит.

Қизнинг отаси унинг овозини таниб, дарвозани очди.

Чақирилмаган меҳмоннинг қўлидаги пичоққа кўзи тушган Ўткир ака шошиб қолди. Қўшнисининг кўзларида қўрқувни кўрган Мақсуд дарҳол режасини амалга оширишга ўтди. Мезбонга пичоқ билан хезланиб, агар қизини унга турмушга бермаса, ўлдиришини айтиб қўрқитди. Ташқаридаги шовқиндан Малика ва унинг онаси уйғониб кетади. Она-бола ҳовлига югуриб чиқиб, тунги меҳмонни зарарсизлантиришга уринишди. Йигит ғазаб ўтида қиз ва унинг онасини пичоқ билан жароҳатлади. Содир этган иши учун жазога тортилишини англаб етган жиноятчи ҳодиса жойидан қочиб кетди... 

Тергов-тезкор гуруҳи аъзолари жиноят жойига етиб келишди. Мақсуд бир неча кун тоғли жойларда беркиниб юрди.

Капитан Акмалжон Ғаниев ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, жиноятчини қўлга туширди. Унинг бу мардлиги муносиб баҳосини олди. Ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, капитан Акмалжон Ғаниев Президентимиз фармонига кўра, «Жасорат» медали билан тақдирланди.

– Давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлиш жуда катта бахт, – дейди мақоламиз қаҳрамони. – Хушхабарни, аввало, менга ишонч билдирган ва муваффақиятларим билан фахрланган онамга етказдим. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон эълон қилинган заҳоти акам – Актам Ғаниев қўнғироқ қилиб табриклади. У ҳам мен каби ички ишлар органларида хизмат қилади.  

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоят бўйича содир этилган 37 та қотилликнинг олтитаси капитан А. Ғаниевнинг бевосита саъй-ҳаракати билан фош этилган.

– Акмалжон Ғаниев ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида ўзини ижобий томондан  кўрсатиб келади, – дейди вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Фарҳод Ҳасанов. – Эсимда, февраль ойида А. Ғаниевнинг зиммасига Тайлоқ туманида отанинг ўз ўғли томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ жиноятни фош этиш топшириғи юклатилди. Албатта, жиноят ишини очишда бошқа тезкор вакиллар ҳам иштирок этди, аммо айнан А. Ғаниев гумон қилинувчи билан суҳбатлашиб, унга ашёвий далилларни тақдим этади. Терговни чалғитиб, турли хил кўрсатмалар бериб юрган гумон қилинувчи охири айбини тан олди...

– Болалик чоғларимиз онам биз, ака-укаларни келажакда хизмат кийимида кўришни исташини айтарди, – дейди капитан
А. Ғаниев. – Унинг орзусини амалга оширганимиздан хурсандман. Ахир оналар ўз фарзандига бутун қалб қўрини бахш этади. Шу боис уларнинг меҳру муҳаббати бизга куч бағишлайди.

Замира БОЛТАЕВА.

Самарқанд вилояти.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ИНСОНЛАРГА ЭЗГУЛИКНИ СОҒИНИБ


    Президентимизнинг 2018 йил 24 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, тизимнинг турли соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган ходимлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

    ✔ 10    🕔 12:52, 12.11.2018
  • ЁШ БЎЛСА-ДА, ЖАСОРАТЛИ ХОДИМ


    Йигирма биринчи март. Ушбу баҳорги тенгкунликда анъанага кўра, халқ сайиллари бўлиб ўтди. Хиёбондаги фаввора ёнида 19 ёшли Мақсуджон севган қизини кутиб турарди. Аммо узоқ кутилган учрашув амалга ошмади.  


    ✔ 29    🕔 10:42, 05.11.2018
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасидаги фидокорона хизматлари, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга «полковник» махсус ва ҳарбий унвонлари берилди:


    ✔ 51    🕔 11:12, 29.10.2018
  • ЖАСОРАТИ КЎПЛАРГА ИБРАТ


    Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари воқеа жойига етиб келганида олов уйнинг том қисмини тўла қоплаб олганди: зудлик билан «тил­сиз ёв»­ни даф қилишга киришилгач, хонадон соҳиблари суриштирилди.

    ✔ 95    🕔 10:12, 01.10.2018
  • КАСБИНИ УЛУҒЛАГАН КАМ БЎЛМАС


    Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Президентимиз фармонига мувофиқ Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. 

    ✔ 134    🕔 12:32, 24.09.2018
  • ҲАР БИР КУНИ ЖАСОРАТГА ДАХЛДОР


    Фарғона шаҳридаги 1-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми диспетчерлик хизматига шаҳарнинг Сайилгоҳ кўчасидаги 26-уйда ёнғин юз бергани ҳақидаги хабар келиб тушди. Тезкор хабар қисмдаги барча ходимларни оёққа турғазди. Экипаж воқеа жойига етиб боргач, «тилсиз ёв»ни тизгинлашга киришди.


    ✔ 117    🕔 11:55, 24.09.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;