ЮРАКНИ ЁПИҚ МАССАЖ ҚИЛИШ

10:50, 05.11.2018

Агар жабрланувчининг нафас олиш билан бирга, томир уриши ҳам йўқ бўлса, юрак ёпиқ массаж қилинади. Юракни ёпиқ массаж қилиш ёки кўк­рак қафаси компрессияси юрак тўхтаб қолганда қон айланишини сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади. Бу юрак фаолиятини тиклаш тадбирларига киради.


 Агар пульс мавжуд бўлса, ёпиқ массаж қилиш керак эмас. Юракни ёпиқ массаж қилиш учун жабрланувчини текис, қаттиқ жойга ётқизинг. Каравот ва бошқа юмшоқ жойларда юракни ёпиқ массаж қилиб бўлмайди.

Жабрланувчи кўкрагининг хочсимон қисмини топинг. Хочсимон қисм кўкракнинг энг қисқа ва тор қисми ҳисоб­ланади. Кўкракнинг хочсимон қисмидан 2–4 см. тепароқда компрессия нуқта жойлашган. Кафтингиз асосини компрессия нуқтасига қўйинг. Бунда бош бармоқ жабрланувчининг томоғи ёки қорнини кўрсатиб туриши керак. Бир қўлингиз устидан иккинчи кафтингизни қўйинг. Босим фақат кафт асоси орқали қилинади. Бармоқни кўкрак қафасига тегизмаслик керак. Кўкрак қафасига ритмик итариш­ларни кучли, бир текисда ҳамда аниқ вертикал ҳолатда бажариш зарур. Тезлик – дақиқасига 100–110 босим.

Бундан ташқари, кўкрак қафаси 3–4 см. ичкарига қайрилиши керак. Чақалоқларда юракни ёпиқ массаж қилиш бир қўлнинг кўрсаткич ва ўрта бармоқлари ёрдамида ўтказилади. Ўсмирларда эса, бир қўлнинг кафти билан бажарилади. Агар юрак ёпиқ массажи сунъий нафас билан биргаликда қилинса, ҳар икки нафас бериш 15 та босиш билан ўтказилади.

Киши ҳушидан кетганда, албатта, медикаментоз ва малакали ёрдам бериш мақсадга мувофиқдир. Шу вақт оралиғида тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш асосий қоидалардан бири ҳисобланади. Бунда мутахассис томонидан ҳушдан кетиш сабаблари аниқланиб, келгусида диагностик текширувларни тайинлашда ҳамда асоратларни камайтиришда малакали тиббий ёрдам кўрсатишга замин яратилади.

 

Улуғбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ИИВ Тиббиёт бошқармаси

бош мутахассис-шифокори,

капитан.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • МОҲИР ШИФОКОР


    Дунёда инсон учун саломатликдан азизроқ неъмат йўқ. Бу бебаҳо бойликни ҳар бир киши асраб-авайлаши зарур.

    ✔ 13    🕔 12:57, 12.11.2018
  • ЖОНКУЯР УСТОЗ, ТАЖРИБАЛИ ҲАМШИРА


    Бемор қалбига йўл топа олган тиббиёт ходимигина уни дарддан халос эта олади. Хоразм вилояти ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникаси олий тоифали ҳамшираси Меҳрибон Абдуллаева ҳам ўзининг билими, ширин сўзи ва дўстона муносабати билан беморлар меҳрини қозонаётган фидо­йилардан бири.


    ✔ 12    🕔 12:56, 12.11.2018
  • ХИЗМАТИДАН  ҲАММА МАМНУН


    Зарафшон шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари саломатлигини таъминлаш мақсадида амбулатория ишга туширилгани айни муддао бўлди. Боиси, вилоят марказидан 200 километр олисда жойлашган Зарафшон шаҳридан вилоят ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникасига келиб даволаниш беморларга бирмунча қийинчилик туғдирарди.


    ✔ 12    🕔 12:56, 12.11.2018
  • ЖАМОАДА ЎЗ ЎРНИ БОР


     Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлими лаборатория мудири Зуҳра Ўразимбетова Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасида врач-лаборант вазифасида фаолият кўрсатди. Ўтган даврда устозлари Жақсилиқ Туребаев, Узоқбай Сингирбаевлардан ўрганганлари кўп бўлди.

    ✔ 11    🕔 12:55, 12.11.2018
  • СОҲА РАВНАҚИ ЙЎЛИДА


    Бахтиёр Ғаниев ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли подполковник И. Ортиқов командирлик қилаётган ҳарбий қисм тиббиёт хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатяпти.

    ✔ 7    🕔 12:55, 12.11.2018
  • ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИ –  ОСОЙИШТАЛИККА КАФОЛАТ


    Республикамиз ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад элимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънодаги халқпарвар ички ишлар тизимини яратишдан иборат.

    ✔ 8    🕔 12:54, 12.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;