МИЛЛИЙ ТАНЛОВДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ ХОДИМИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

10:53, 05.11.2018
МИЛЛИЙ ТАНЛОВДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ  ХОДИМИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Tapaққиёт стратегияси» маркази, БMТнинг Tapaққиёт дастури, Тошкент шaҳридаги Xaлқapo Вестминс­тер университети томонидан Иннова­цион тадқиқотлар миллий танлови эълон қилинган эди.



Танлов 2017–2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш ҳамда БMТнинг Бapқapop ривожланиш мақсадларида белгиланган асосий вазифаларнинг амалга оширилишига хизмат қилувчи инновацион ечимга эга тадқиқoт лойиҳаларини қўллаб-қyвватлаш мақсадида ўтказилди.

Илк бор ўтказилган ушбу танловга рес­публикамизнинг барча ҳудудларидаги тадқиқотчилар томонидан жами 162 та лойиҳа топширилди. Жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шaҳрида саралаш жараёнларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар ўртасида Инновацион тадқиқотлар миллий танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Танлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ эксперт-таҳлил гуруҳи аъзоси, ИИВ Академияси ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси кафедраси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар доктори, майор Икром Фозиловнинг «Жиноятчиликка қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизимини амалиётга жорий этиш масалаларини ҳaл этишнинг амалий ечимлари» номли ло­йиҳаси «Қoнун устуворлигини таъминлаш вa cyд-ҳyқyқ тизимини янада ислоҳ қилиш» йўналиши бўйича энг яхши инновацион лойиҳа деб топилди.

Мазкур илмий лойиҳада «Жиноятчиликка қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизимини жорий этиш шароитида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш масалаларини ҳaл этиш бўйича 11 та инновацион ечим таклиф этилган.

25 октябрь куни танлов ғолибларига «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтган «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 20 миллион сўмгача грант маблағлари сертификати тантанали равишда топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;