ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

10:53, 05.11.2018

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан жойларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Қашқадарё вилояти ИИБда бўлиб ўтган тадбирда эл-­юрт осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ходимлар, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва фахрийлар иштирок этди.


 Уни вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Д. Турсунбоев очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соҳа вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

– Юрт посбони деганда, кўз ўнгимизда ўзида юксак касбий маҳорат, кучли ирода, ўрни келганда, мардлик, жасурлик, фидойилик каби хислатларни намоён этадиган соҳа ходимлари гавдаланади, – деди сўзга чиққан вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник С. Исломов. – Ўз навбатида, бу ҳар бир ходимдан касб сирларини пухта ўзлаштиришни талаб этади. Буни жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида жасорат ва матонат намуналарини намойиш этаётган ҳамкасбларимиз мисолида кўриш мумкин.

Касб байрами муносабати билан бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланди. Улар орасида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳам бор. Хусусан, Президентимиз фармонига биноан, бошқарма ЁХБ 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири, катта сержант Рашид Хўжаниёзов «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. Бундан ташқари, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Аъло хизматлари учун», «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Содиқ РАҲИМОВ.

Қашқадарё вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ


    Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.


    ✔ 13    🕔 12:48, 12.11.2018
  • ХОДИМНИНГ ЖАСОРАТИ ТУФАЙЛИ


    бола олов чангалидан қутқариб олинди

    Сирдарё шаҳрининг Темирйўл кўчаси 32-уй 4-хонадонда ёнғин рўй берди. Бундан хабар топган Сирдарё тумани ЁХБ ходимлари тезда воқеа жойига етиб келди. Ёнғин қуршаб олиниб, беш дақиқада батамом ўчирилди.

    ✔ 8    🕔 12:48, 12.11.2018
  • ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ОСТИДА


    Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати «Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг суд томонидан ҳимоя қилиниши: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти» мавзусига бағишланди.


    ✔ 8    🕔 12:46, 12.11.2018
  • Сўз қудрати билан


    Шу йилнинг 18 октябрь куни соат 15:00 ларда пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги «Зарқайнар» савдо мажмуаси автотураргоҳида фуқаро Илёс Омонов (исм-шарифи ўзгартирилди) ўзининг таниши Алишер билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

    ✔ 8    🕔 12:36, 12.11.2018
  • ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12–13 май кунлари Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифи давомида «O‘zelektroapparat-Electrosheld» акциядорлик жамияти ва Хитойнинг «Hytera Communication Co., Ltd.»

    ✔ 5    🕔 12:34, 12.11.2018
  • ДЎСТЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК  МУСОБАҚАСИ


    Мамлакатимизда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса, ёш авлодда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:13, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;