ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ОСТИДА

12:46, 12.11.2018
ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ОСТИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати «Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг суд томонидан ҳимоя қилиниши: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти» мавзусига бағишланди.



Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ҳакамлик судлари ассоциацияси вакиллари, судья ва адвокатлар, йирик корхоналар раҳбарлари, шунингдек, Россия, Австрия, Франция ва АҚШдан ташриф буюрган хорижий экспертлар иштирок этди. Сўзга чиққан меҳмонлар ўз юртидаги суд тизими фаолияти ва маъмурий судларда тижорат корхоналарининг юридик ҳимояси ҳақида гапириб беришди.

Австрия Федерал маъмурий судининг суд ҳайъати раиси П. Квоста юридик шахсларнинг маъмурий судга мурожаат қилиш тартиби билан таништирди. У Австрия ва Германия суд тизимлари Ўзбекистонники билан ўхшаш эканлигини таъкидлаб ўтди.

– Сўнгги икки йил ичида Австрияда ўртача олти ҳафтага яқин вақтни оладиган маъмурий ишларни кўриб чиқиш муддати анча қисқартирилди, – қайд этди П. Квоста. – Суд тизимини такомиллаштириш ва либераллаштириш кўп жиҳатдан турли тузилмаларнинг яхлит ёндашувига боғлиқ. Бизда рухсат этувчи ҳужжатларни қабул қилишга оид мажбуриятларни ўз зиммасига олувчи тузилма мавжуд бўлиб, бу давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги расмиятчилик тартибини енгиллаштиради.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг ҳеч қандай муаммо ва тўсиқсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш ва инвес­тицион жозибадорликни ошириш учун мақбул шароитларни яратиш бўйича кенг миқёсли ислоҳотлар олиб борилмоқда, тадбиркорлик фаолияти соҳасида фаолиятни лицензиялаш турлари ва рухсат берувчи тартиб-таомиллар сони қисқартирилиб, соддалаштирилди.

– Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича сиёсатнинг муҳим йўналишларини белгилаб берган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бў­йича Ҳаракатлар стратегияси суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг тарихий аҳамиятга эга босқичи бўлди, – дея таъкидлаб ўтди Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Иброҳим Тожиев. – Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, улар фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашувининг олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги принципини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилди.

Мунозараларда иштирокчилар судларда иш юритувининг самараси ва сифатини оширишга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш, амалий ҳимоя механизмларини жорий этиш, тадбиркорлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш бў­йича муқобил усулларни қўллашга оид масалаларга тўхталиб ўтишди.

Тадбир сўнгида ташкил этилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Шаҳар судлари фаолияти билан танишув айтилганларнинг амалий тасдиғи бўлди.

Замира БОЛТАЕВА.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ


    Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.


    ✔ 8    🕔 11:43, 10.12.2018
  • БОЛА КУЛСА, ОЛАМ КУЛАДИ


     3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли имконияти чекланган болалар мактабида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.


    ✔ 3    🕔 11:26, 10.12.2018
  • ХОДИМЛАР «МУРУВВАТ» УЙИДА


    Қорақалпоғистон Рес­публикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги «Мурувват» хотин-қизлар интернат-уйида бўлди. Шу куни мазкур даргоҳдаги 175 нафар хотин-қизга янги биометрик паспорт топширилди.


    ✔ 2    🕔 11:26, 10.12.2018
  • КАМАРБАСТА БЎЛМОҚДАМИЗ


    Олам қарама-қаршиликлардан иборат бўлгани каби, ҳар қандай кишилик жамияти ҳам фақат яхши фазилатли инсонлардан иборат эмас. 

    ✔ 2    🕔 11:22, 10.12.2018
  • ИНСОННИНГ ҚЎЛИ ГУЛ


    Сўнгги йилларда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, жумладан, билиб-билмай жиноят содир этган шахсларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, жазо муддатини ўташи учун қулай муҳит яратишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.


    ✔ 2    🕔 11:20, 10.12.2018
  • ИЗЗАТ-ИКРОМ БИЛАН


    Жонажон Ватанининг порлоқ истиқболи учун фидойиларча меҳнат қилиб, ёруғ юз билан нафақага чиқиш ҳам бир бахт. Айниқса, халқ манфаатини барча нарсадан устун қўйган ҳолда, бутун фаолияти давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб, жамоадошлари орасида юксак ҳурмат-эътибор қозониб, нафақага кузатилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.


    ✔ 35    🕔 12:10, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;