СОҲА РАВНАҚИ ЙЎЛИДА

12:55, 12.11.2018
СОҲА РАВНАҚИ ЙЎЛИДА

Бахтиёр Ғаниев ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли подполковник И. Ортиқов командирлик қилаётган ҳарбий қисм тиббиёт хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатяпти.


  Мазкур хизмат тасарруфидаги тиббиёт пунктининг асосий вазифаси муддатли ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Йигирма ўринли стационарда муддатли ҳарбий хизматчиларни даволаш ишлари амалга оширилади.

– Соғлиғимизга оид қандай шикоят билан келмайлик, бу ердаги ходимларнинг хушмуомалалигини кўриб, бир зумда ҳамма оғриқларни эсдан чиқарамиз, – дейди оддий аскар Санжар Мақсудов. – Чунки ҳар қандай касалликни даволовчи биринчи восита ширинсўзликдир.

Ўз вақтида устозлар сабоғини қунт билан ўзлаштирган подполковник Бахтиёр Ғаниев бугунги кунда ўн нафардан ортиқ шогирдларига устозлик қилмоқда.

– Устоз ҳаёт йўлларини ёритувчи шамчироққа ўхшаркан, унинг ёрдамида барча ўнқир-чўнқирлардан беталафот ўтиб, кўзланган манзилга етиб борар экансиз, – дейди ҳарбий қисм тиббиёт пункти дорихонаси бошлиғи, сержант Баҳром Аҳмедов. – Устозим Бахтиёр Ғаниев ҳам менинг ҳаёт йўлимни ёритиб турибди.

Подполковник Б. Ғаниев оилада ҳам ўз бахтини топган. Турмуш ўртоғи Юлдуз Жалилова ҳаммаслаги, ҳамкасби. Улар бугунги кунда тўрт нафар фарзандини ўзлари каби жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган фидойи инсонлар қилиб тарбиялаб келмоқда.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КЎП ХУСУСИЯТЛИ ҚЎЗИҚОРИН


    Қўзиқорин таомномамизда кундалик маҳсулотлар сирасига кирмаса-да, аммо севиб истеъмол қилинади. Баҳордаги ёғингарчиликлардан сўнг қир-адир ва дарахтзорларда турфа хил қўзиқоринлар ўсиб чиқади. 

    ✔ 7    🕔 11:06, 18.02.2019
  • ШОКОЛАД МАЗАЛИ, АММО...


    Шоколад нафақат кичкинтойлар, ҳатто турли ёшдагиларнинг ҳам севимли ширинлиги. Бироқ айрим ота-оналар шоколад таркибида аллергия қўзғатувчи бор, деб фарзандларини иложи борича ундан тийишади. Қайсидир маънода уларни қўллаб-қувватласа бўлади, лекин шоколадлар сизу биз ўйлагандек зарарли эмас. Унинг фойдали жиҳатлари ҳам бисёр.


    ✔ 6    🕔 10:55, 18.02.2019
  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 27    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 27    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 46    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 36    🕔 10:37, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;