ХИЗМАТИДАН ҲАММА МАМНУН

12:56, 12.11.2018
ХИЗМАТИДАН  ҲАММА МАМНУН

Зарафшон шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари саломатлигини таъминлаш мақсадида амбулатория ишга туширилгани айни муддао бўлди. Боиси, вилоят марказидан 200 километр олисда жойлашган Зарафшон шаҳридан вилоят ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникасига келиб даволаниш беморларга бирмунча қийинчилик туғдирарди.



– Ўтган йилдан бошлаб мазкур амбулатория ходимлар хизматида, – дейди шифо маскани терапевт шифокори Шерзоджон Нуруллаев. – Айни вақтда бу ерда салкам тўрт минг кишига хизмат кўрсатилмоқда. Жумладан, 218 нафар фахрий, 2300 нафардан ортиқ ходимларнинг оила аъзолари рўйхатга олинган бўлиб, уларга ўз вақтида, сифатли тиббий хизмат кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги кунда вилоятнинг чекка ҳудудлари – Томди ва Учқудуқ туманларидан ҳам ходимлар келиб шу ерда тиббий муолажа олишмоқда. Осойишталик посбонларининг узоғини яқин қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу амбулаторияда яна бир қатор қулайлик ва имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.

– Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, амбулаторияда стоматолог, уролог ва дерматолог шифокорлар фаолиятини йўлга қўйиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида зарур тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди вилоят ИИБ тиббиёт бўлими бошлиғи, подполковник А. Эгамов. – Асосий мақсад чўл зонасида хизмат қилаётган ходимлар учун шу жойнинг ўзида намунали тиббий хизматни ташкиллаштириш, бунинг учун малакали шифокорларни жалб этиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, хизмат сифатини янада яхшилашдир.

Таъкидлаш лозимки, амбулатория ходимлари зарур ҳолларда кекса, ногирон фахрийларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишмоқда.

Нигора РАҲИМОВА.

Навоий вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ТУТҚАНОҚ  ХУРУЖИДА  БИРИНЧИ  ЁРДАМ


    Эпилепсия (тутқаноқ ёки қуёнчиқ)  бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, у тутқаноқ, тиришиш хуружлари билан кечади. 

    ✔ 6    🕔 11:36, 10.12.2018
  • АНОР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


    Анор энг мазали мевалардан бири ҳисобланади. Табиатда унинг ўндан ортиқ тури учрайди. Улар бир-биридан ранги, таъмига кўра фарқланади. Анорнинг ҳар қандай турида соғлиғимиз учун фойдали витамин ва минераллар мавжуд.


    ✔ 2    🕔 11:35, 10.12.2018
  • САЛОМАТЛИК – ТУМАН БОЙЛИК


    Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ИИВ ЖИЭББ тизимидаги муассасалар тиббиёт бўлимларининг айримлари бугунги кун талаблари асосида қайта қурилди. Баъзилари капитал таъмирланиб, тўлиқ реконструкция қилинди. Барчаси замонавий русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, зарур дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминланди.


    ✔ 3    🕔 11:21, 10.12.2018
  • БОЛА ПАРВАРИШИДА  ОНА СУТИНИНГ АҲАМИЯТИ


    Фарзандларимиз умримиз давомчилари ва ҳаётимиз шамчироғидир. Буюк бобомиз, тиб илмининг султони Ибн Сино она сутини қуёшга қиёслаган.

    ✔ 3    🕔 11:09, 10.12.2018
  • ҚИЗАМИҚ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


    Қизамиқ ўткир юқумли касаллик экани қадимдан маълум. Болалар ўртасидаги юқумли касалликлар ичида у дастлабки ўринда туради ва бир ёшгача бўлган чақалоқлар учун хавфли бўлиб, ҳозирги кунда республикамизда жуда кам учрайди.

    ✔ 2    🕔 11:08, 10.12.2018
  • МИЯГА ЗАРУР ОЗУҚА


    Бош мия – инсоннинг энг муҳим аъзоси. У организм­нинг барча тизимлари тўғри ишлашига жавобгар. Бош мия бир тартибда, узилишларсиз ишлаши учун қуйидаги маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.


    ✔ 34    🕔 12:16, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;