ЖОНКУЯР УСТОЗ, ТАЖРИБАЛИ ҲАМШИРА

12:56, 12.11.2018
ЖОНКУЯР УСТОЗ, ТАЖРИБАЛИ ҲАМШИРА

Бемор қалбига йўл топа олган тиббиёт ходимигина уни дарддан халос эта олади. Хоразм вилояти ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникаси олий тоифали ҳамшираси Меҳрибон Абдуллаева ҳам ўзининг билими, ширин сўзи ва дўстона муносабати билан беморлар меҳрини қозонаётган фидо­йилардан бири.



Нукус тиббиёт билим юртини тамомлаган урганчлик Меҳрибон Абдуллаевани вилоят ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникасига ҳамшира вазифасига қабул қилишди. У устозлари тажрибали шифокорлар Зарифбой Солаев, Раъно Олломова, Робия Эркаева, Зуҳра Саратоновалардан касб сирларини ўрганишга интилди. Айниқса, беморларга шифокор ташхиси бўйича белгиланган муолажаларни ўз вақтида ўтказиш, соғлиғини доимий равишда кузатиб бориш ҳамда хушмуомала бўлишга ҳаракат қилди.

– Ҳалоллиги, фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан одамларнинг ҳурмат-эътиборини қозона олган киши энг бахтли инсондир, – дейди вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи, капитан Алишер Яқубов. – Жамоамизнинг фахрига айланган Меҳрибон Абдуллаевани айнан ана шундай инсон сифатида фахр билан тилга олиш мумкин. У йигирма олти йиллик фаолияти давомида Сайёра Сапаева, Ирода Эркаева, Юлдуз Қаландарова, Наргиза Олланазарова сингари кўплаб ёшларга касб сирларини ўргатиб, устоз деган шарафли номга сазовор бўлди.

Худойберган ЖАББОРОВ.

Хоразм вилояти.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КЎП ХУСУСИЯТЛИ ҚЎЗИҚОРИН


    Қўзиқорин таомномамизда кундалик маҳсулотлар сирасига кирмаса-да, аммо севиб истеъмол қилинади. Баҳордаги ёғингарчиликлардан сўнг қир-адир ва дарахтзорларда турфа хил қўзиқоринлар ўсиб чиқади. 

    ✔ 7    🕔 11:06, 18.02.2019
  • ШОКОЛАД МАЗАЛИ, АММО...


    Шоколад нафақат кичкинтойлар, ҳатто турли ёшдагиларнинг ҳам севимли ширинлиги. Бироқ айрим ота-оналар шоколад таркибида аллергия қўзғатувчи бор, деб фарзандларини иложи борича ундан тийишади. Қайсидир маънода уларни қўллаб-қувватласа бўлади, лекин шоколадлар сизу биз ўйлагандек зарарли эмас. Унинг фойдали жиҳатлари ҳам бисёр.


    ✔ 6    🕔 10:55, 18.02.2019
  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 27    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 27    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 46    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 36    🕔 10:37, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;