РАҲБАРЛИК ПСИХОЛОГИЯСИДА А Х Л О Қ

12:57, 12.11.2018
РАҲБАРЛИК  ПСИХОЛОГИЯСИДА  А Х Л О Қ

Раҳбаршуносликда энг долзарб масалалардан бири раҳбарнинг ахлоқий етуклиги ва маърифатпарварлигидир. Зеро, ундаги маърифат омилининг устуворлиги бошқарув жараёнлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 


Шу боисдан ҳам раҳбарга хос бўлган маърифатпарварлик фазилатини шакллантириш ва ривожлантириш барча даврларда муҳим вазифалардан ҳисобланган.

Раҳбар қуйидагиларни доимо ёдда тутиши лозим: қўл остидагиларга ўргатиш ва улардан ҳам ўрганиш; одамларни ўзининг яхши хислатлари, ишдаги шахсий намунаси билан ортидан эргаштира билиш, аммо таъқиб этмаслик; қўл остидагиларнинг таржимаи ҳолини, хулқидаги яхши ва ёмон томонларини, турмуш шароитини, оилавий аҳволини яхши билиш; муомалада камтар, содда, вазмин, дилкаш бўлиш, ортиқча расмиятчиликка йўл қўймаслик, ўзига бино қўйишдан, мақтанишдан сақланиш, собитқадам бўлиш, аммо қайсар бўлмаслик, қайсарлик – аҳмоқлик белгиси эканлигини теран англаш; заруратсиз қўл остидаги ходимларни танқид қилмаслик, танқиднинг мақсад эмас, восита эканлигини унутмаслик; хатосини тушуниб, уни тузатган ходимни танқид қилмаслик, айниқса, камчилигини юзига солмаслик; заруратсиз қўл остидагиларнинг қилаётган ишларига аралашмаслик; «бошлиқ хафа бўлмайди, у таҳлил қилади» деган ўгитга амал қилиш; ҳамма вақт қўл остидагиларга уларнинг яхши ишлари учун ташаккур айтиш; бегона одамлар олдида қўл остидагиларни танқид қилмаслик, уларга танбеҳ бермаслик; тинглай олишни билиш; ўзгалар хатосидан ўрганиш; ўзгаларнинг фикрларига қулоқ солиш; қўл остидаги ходимларнинг фикр ва таклифларига эътибор бериш, уларни қўрслик билан қайтариб ташламаслик; қўл остидаги иқтидорли ходимлардан қўрқмаслик, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; ишхонадан чиққанда қаерда бўлиши ва қачон қайтиб келишини айтиб кетиш; қўл остидагиларга топшириқ беришдан аввал уларнинг имконият ва қобилиятларини инобатга олиш; ўзини фақат ишдагина бошлиқ, хизматдан ташқарида жамоанинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб ҳис қилиш; биринчи бўлиб саломлашишга ҳаракат қилиш; тушаётган маълумотларни обдон текширмасдан хулоса чиқармаслик, миш-миш ҳамда ғийбатларнинг ишга ва раҳбар обрўсига катта зарар етказишини унутмаслик; ўзини мақтаётган одамга нисбатан ҳушёр бўлиш; қўл остидагиларнинг ҳам инсон эканлигини, уларнинг ҳам оиласи, ёр-дўстлари борлигини унутмаслик; ишониш ва текшириб кўриш тартибларига  амал қилиш ва ҳоказолар.

Раҳбар қўл остидаги ходимлар ва фуқаролар билан ўзаро муносабатда қуйидаги қоидаларга риоя этиши керак: ўзаро мулоқотда камтар, мулойим, босиқ, самимий бўлиш ҳамда ўз муносабатларини ҳурмат, ишонч ва ҳамкорлик асосида ташкил этиш; жамоа­да тинч ва ишчанлик муҳитини яратиш, телефонда аниқ, равшан, қисқа сўзлашиш, давлат ва хизмат сирини ошкор қилмаслик; «сиз»лаб мурожаат қилиш; агар у ҳарбий ёки ички ишлар органи ходими бўлса, махсус унвон айтиб сўзлашиш, тақиқланган сўзларни, лақаб ва номларни ишлатмаслик, қўполлик ва беодоблик қилмаслик; ўзидан юқори турувчи бошлиқнинг топшириқларига қатъий риоя қилиш кабилар.

Мамлакатимизни жадал тараққиий  эттириш учун ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ривожланиш жараёнларининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида раҳбар масъулияти ва маърифатпарварлигининг ўрни ва роли алоҳида қайд этиб ўтилган.

Маълумки, маърифатнинг маъноси маърифий билим бериш, хабардор қилиш, ўргатиш кабиларни ифода этади. Маърифатнинг иккинчи маъноси эса инсон онги, қалби, ҳаёт тарзини ижобий томонга ўзгартириш, яхшилик қилиш, савоб ишларни амалга оширишга ундайдиган куч сифатида намоён бўлади.

Раҳбар шахсида юқорида қайд этилган ўргатиш, билим бериш билан бирга, одамларнинг феъл-атворига таъсир кўрсатиш ва ўзгартиришга эришиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Тадқиқотчи З.Исломовнинг ёзишича, «маърифат» сўзининг истилоҳий маъноси «Яратувчини танимоқ, англамоқ» маъноларини ифода этади. Яратувчини таниш инсоннинг ўзини танишидан бошланади, яъни инсон ўзини шахс, раҳбар сифатида нечоғли тўғри англайди, жамоада ўзини қандай намоён этади, ўз феъл-атвори, хулқини бошқаларнинг манфаати йўлида қанчалик ўзгартира олади. Зеро, кимки ўз хулқини ислоҳ қилиш ҳаракатига тушган экан, бу ўзини англаш сари жиддий қадам ташлаётганлигининг яққол ифодасидир. Бундай раҳбар ҳеч қачон «Мен тўла маънода мукаммал инсонман, менинг бирорта ҳам айбим, камчилигим йўқ», дея олмайди. Шу боисдан ҳам маърифат ахлоқ билан бевосита боғлиқдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шиддат билан кечаётган ҳозирги замонда нафақат раҳбар, балки ҳар бир соҳанинг ҳам маърифати тўла намоён бўлиши зарурлигини алоҳида қайд этади. Хусусан, маҳалла маърифати хусусида сўз юритиб, бу ерда аҳолининг кафолатли тинчлигини таъминлаш устувор аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлайди.

Шу ўринда бугунги кунда тобора долзарблик касб этиб бораётган маҳалла маърифати хусусида сўз юритсак. Бу фазилат маҳалла ҳудудидаги турли тоифадаги аҳоли вакиллари орасида мунтазам суҳбатлар, учрашувлар ўтказиб, долзарб масалалар юзасидан огоҳлик, хабардорликни таъминлашда намоён бўлади. Шунингдек, маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи нуронийлар, обрўли шахслар ва ёшларни бир-бирига боғлаш, ворисийлик анъаналарини давом эттириш, ижтимоий-маънавий кўмакка эҳтиёжманд одамларга манзилли ёрдамларни уюштириш ҳам маҳалла маърифати мазмунини ифода этади. Бу фаолият ҳудуддаги турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолганлар билан олиб борилувчи тарбиявий ва тушунтириш ишларига, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, оила муҳитидаги низоларни ҳал этишда ҳам намоён бўлади.

Бугунги кунда халқ манфаатларига хизмат қилишни ўз бурчи деб биладиган, ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган, жисмонан соғлом, ахлоқан пок, маънавий етук, халқ билан ҳамкорлик қилиб, унинг дардига малҳам бўладиган, маҳалла аҳлига ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берадиган раҳбар ходимларга бўлган эҳтиёж ортмоқда.

Айнан шу заруратни эътиборга олган Президентимиз Шавкат Мирзиёев: «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши, муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлашга ва уларнинг ечимини топишга қаратиш, якуний натижа учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, фуқаролар мурожаатларини қисқа муддатларда ҳал қилиш, ишда аниқ тартиб ва қатъий интизом ўрнатиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, ишдаги ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай иллатлар илдизини қуритиш – ички ишлар органларининг устувор вазифаси» эканини алоҳида таъкидлаганди.

Раҳбар ходимлар ўз ваколатлари доирасида қўл остидагилар ва фуқаролар билан мулоқотда маънавият, маданият ҳамда одоб-ахлоқ мезонларидан четга чиқмасдан сўзлашиб, уларнинг мурожаатларига қонун доирасида ечим топишга кўмаклашса, бошқалар ҳам ундан ибрат олади. Қолаверса, ана шу тартибда маънавиятимиз янада бойиб, ёш авлод ҳам шу йўсинда камол топади. 

 

Раъно ТЎРАХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

ўқитувчиси.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ  АСАРЛАРИДА  ИНСОН ОМИЛИ


    Қирғизистон халқ ёзувчиси, Қирғизистон Фанлар академиясининг академиги, таниқли давлат, жамоат арбоби, дипломат Чингиз Айтматов 1928 йилнинг 12 декабрида Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар қишлоғида таваллуд топди.


    ✔ 34    🕔 11:38, 10.12.2018
  • АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ:   МАҚСАД ВА ШАКЛЛАРИ


    Мафкуравий жараёнлар мисли кўрилмаган даражада глобаллашиб бораётган, хатарли ахборот хуружлари куча­йиб, улар бутун ер юзига тарқалаётган ҳозирги пайтда даврнинг ўзи ҳар бир инсондан янгилик ва янги ахборотга нисбатан ҳушёр ва эътиборли бўлишни, уларни чуқур таҳлил қилишни тақозо этмоқда.


    ✔ 354    🕔 12:11, 03.12.2018
  • КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ


    Жамият аъзоларининг юксак ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ўсиб келаётган ёшларни комил инсон даражасида тарбиялаш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жамият аъзоларининг асосий вазифасидир.


    ✔ 455    🕔 12:42, 26.11.2018
  • БОШ МАҚСАД – ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ


    Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг асосий мақсади фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.

    ✔ 506    🕔 11:27, 19.11.2018
  • РАҲБАРЛИК  ПСИХОЛОГИЯСИДА  А Х Л О Қ


    Раҳбаршуносликда энг долзарб масалалардан бири раҳбарнинг ахлоқий етуклиги ва маърифатпарварлигидир. Зеро, ундаги маърифат омилининг устуворлиги бошқарув жараёнлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 

    ✔ 840    🕔 12:57, 12.11.2018
  • ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ –  ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ


    Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг кундалик қоидаси бўлиши керак.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 630    🕔 11:10, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;