БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН

13:04, 12.11.2018


2018 йилнинг 12 август куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 9-миттитуман 44-уй 2-хонадонда яшаган, 1954 йил 17 сентябрда туғилган Алиев Анвар Алиевич яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Унинг белгилари: бўйи тахминан 170–175 см., юзи чўзинчоқ, қошлари қора, кўзлари жигарранг, қулоқлари ўртача, сочига оқ оралаган, бурни тўғри, лаблари ўртача.

Алоҳида белгилари: тишлари йўқ, чап қўли кафтининг ташқи томонида татуировкаси бор.

Ўша куни унинг эгнида кўк рангли енги калта футболка, қора рангли шим, оёғида жигарранг пойабзал бўлган.

Анвар Алиев ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан (0-370) 762-40-12,  (0-370) 712-68-10, (0-370) 712-78-00 телефон рақамлари орқали ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига хабар беришларини сўраймиз.

* * *


2018 йилнинг 26 май куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани «Мевазор» маҳалла фуқаролар йиғини Бобур кўчаси 1-уйда яшаган, 1994 йил 5 мартда туғилган Розметова Меҳринисо Рустам­боевна Янгийўл туманидаги бозорга бориб келаман деб, уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Унинг белгилари: бўйи тахминан 170–173 см., гавда тузилиши ўртача, юзи чўзинчоқ буғдой рангда, сочи қора, бурни ўртача катталикда, кўзи қора, қошлари ёйсимон, қора, лаблари ўртача.

Ўша куни унинг эгнида мавсумий кийим-бош бўлган.

Меҳринисо Розметова ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан (0-370) 762-40-12,  (0-370) 567-21-02 телефон рақамлари орқали ёки яқин атроф­даги ички ишлар органларига хабар беришларини сўраймиз.

 

 БОЛАЛАРНИНГ Я£ИНЛАРИ БОРМИ?

 

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига Сергели тумани ИИОФМБ ҲПБ ходимлари томонидан тўрт нафар вояга етмаган олиб келинган. Улар яқин қариндошлари, туғилган жойи ва яшаш манзили ҳақида маълумотга эга эмас.



Головочёва Виктория Леонидовна — 2003 йилда туғилган.

Белгилари: бўйи 155–160 см., ўрта гавдали, сочи ва қошлари сарғиш, кўзлари кўк.

Кийимлари: ҳаворанг куртка, қора ранг­ли юбка.

 


Головочёв Владислав Леонидович — 2008 йилда туғилган.

Белгилари: бўйи 150–155 см., ўрта гавдали, сочи ва қошлари сарғиш, кўзлари кўк.

Кийимлари: жигарранг жемпер, қора шим.

 


Головочёв Алексей Леонидович — 2010 йилда туғилган.

Белгилари: бўйи 130–135см., ўрта гавдали, сочи ва қошлари сарғиш, кўзлари кўк.

Кийимлари: кўк рангли спорт кийими, қора футболка, қора шим.

 


Головочёв Данил Леонидович — 2013 йилда туғилган.

Белгилари: бўйи 105–110 см., ўрта гавдали, сочи ва қошлари сарғиш, кўзлари кўк.

Кийимлари: кўк рангли куртка, қора шим.




Вояга етмаганларнинг яқинлари ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига (71) 231-87-56, (71) 231-87-54 телефон рақамлари орқали хабар бериши сўралади.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҚИДИРИЛМОҚДА


    Жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яшириниб юрган қуйидаги шахслар Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:


    ✔ 4    🕔 11:18, 10.12.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАНЛАР


    ✔ 42    🕔 12:15, 03.12.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    ✔ 86    🕔 13:04, 12.11.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    2000 йил 29 апрелда туғилган, Самарқанд шаҳар Сиёбча маҳалласи 14-уйда вақтинчалик ижарада яшаган Абдулманова Мира Аъзамовна қидирилмоқда. У жорий йилнинг 27 июнь куни тахминан 18:00 да ўзи ишлайдиган «Регистон» савдо марказидан чиқиб кетиб, яшаш уйига қайтиб келмаган.


    ✔ 195    🕔 10:23, 27.08.2018
  • ҚИДИРИЛМОҚДА


    Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қуйидаги фуқаролар Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:


    ✔ 383    🕔 12:01, 23.04.2018
  • САМАНДАРНИНГ ЯҚИНЛАРИ БОРМИ?


    Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига

    ✔ 398    🕔 12:00, 23.04.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;