АВСТРИЯДАГИ ВАТАНДОШЛАРИМИЗ БИЛАН МУЛОҚОТ

11:08, 19.11.2018
АВСТРИЯДАГИ ВАТАНДОШЛАРИМИЗ БИЛАН МУЛОҚОТ

  Яқин ўтмишда юртдошларимиз чет элга чиқиши учун минг битта чиғириқдан ўтиши керак эди. Истиқлол туфайли мамлакатимиз фуқаролари бемалол дунё кезиш имкониятига эга бўлишди. Бугунги кунда минглаб ватандошларимиз дунёнинг турли мамлакатларида ўқияпти, ишлаяпти. Улар орасида ўз соҳаларида улкан муваффақият қозонганлари ҳам талайгина.



Тан олиш керакки, яқин-яқингача хориждаги юртдошларимиз билан ҳамкорлик алоқалари замон талаблари даражасида деб бўлмасди. Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 25 октябрида Президентимиз томонидан «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Респуб­ликаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Ушбу қарор билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси ва мазкур йўналишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Жорий йилнинг 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Вена шаҳрида фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзаро илғор тажриба алмашишга бағишланган иккинчи амалий семинар бўлиб ўтди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзолари Президентимиз қарори ижросини таъминлаш мақсадида Австрияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳамда таҳсил олаётган ватандошларимиз билан учрашишди.

2018 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Рес­публикасининг Вена шаҳридаги элчихонасида бўлиб ўтган учрашув чоғида Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б. Шорихсиев ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқ департаменти директори Б. Азизов мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида миграция сиёсатини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот беришди. Шунинг­дек, учрашувда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз раҳбарининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекис­тон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ушбу ҳужжат билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси хориждаги юртдошларимиз касбий фаолиятини амалга ошириши учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли туб ислоҳотларда қатнашишга жалб этиш мақсадини кўзлаганлиги қайд этилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Концепцияга мувофиқ, хориждаги юртдош­ларимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Масалан, улар учун кириш визалари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилади. Кўп марталик ва узоқ муддатли визалар ҳам шу жумлага киради. Бундан ташқари, улар рес­публикамиздаги олий таълим муассасаларида бир қатор йўналишлар бўйича таълим олишлари учун грантлар ажратилади. Шунингдек, уларга давлат тасарруфидаги бўш турган объектлар ҳамда ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Энди хорижлик ватандошларимиз ҳам юртимиз тараққиётига хизмат қилувчи турли устувор йўналишдаги муҳим лойиҳа ва дастурларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида фаол қатнашишлари учун имконият яратилди.

Тадбир сўнгида Австриядаги ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди ҳамда бундан буён ҳам юртимизнинг халқаро обрў-эътиборини оширишга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини изҳор қилишди.

Ўз мухбиримиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • «ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ»  ташкил этилади


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс–оила–маҳалла–таълим муассасаси–ташкилот–жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

    ✔ 27    🕔 10:28, 04.02.2019
  • ИШГА КИРИШ УЧУН  ПРОПИСКА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ


    Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ ва қонунчилик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. 

    ✔ 62    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ   ЯНАДА ОШИРИЛАДИ


    Ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширмоқда.

    ✔ 109    🕔 10:49, 04.01.2019
  • ЯХШИ КУНЛАР  ШУКРОНАСИ


    Санобар ая фарзандларини, уларнинг тақдирини ўйлаб тинмай эзиларди. Ахир, уч ўғли кутилмаганда бирданига жиноий жавобгарликка тортилса, тоғдек бардошли одам ҳам ғамга ботмайдими?


    ✔ 86    🕔 10:36, 04.01.2019
  • ЯНГИ НИЗОМДА  ЯНГИЛИКЛАР КЎП


    Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


    ✔ 125    🕔 12:43, 17.12.2018
  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 135    🕔 11:30, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;