БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ

11:09, 19.11.2018
БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ

«Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Жиззах шаҳар ИИБ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилди ва унинг таркибида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. 


Жумладан, шу йилнинг март ойида шаҳарнинг Заргарлик маҳалласида, июль ойида эса Кўтарма маҳалласида ички ишлар бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди. Яқинда Ёшлик маҳалласида жойлашган 4-сонли ички ишлар бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат идоралари, нодавлат ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбир аввалида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов, Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органларининг ўрни, соҳани халқчил тизимга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Жиззах шаҳар
ИИОФМБ таркибидаги 1, 2, 3 ва 4-сонли ички ишлар бўлимларига Ички ишлар вазирлиги томонидан ажратилган «Дамас», вилоят Ички ишлар бош­қармасига «Ласетти», Арнасой ва Мирзачўл туманлари ички ишлар бўлимларига «Нексия» русумли хизмат автомашиналари тантанали суръатда топширилди. Тадбир қатнашчилари 4-сонли ИИБда яратилган шароитлар билан танишди.

Айтиш жоизки, бўлимда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, видеокузатув ускуналаридаги тасвирлар навбатчилик қисмидаги мониторлар орқали назорат қилиб борилади. Шунингдек, тергов, суриштирув, жиноят қидирув, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш каби 15 та хона мавжуд. Барча хоналар замонавий мебеллар, компьютер ва алоқа ускуналари билан таъминланган. Ётоқ ва ювиниш хоналари тўлиқ жиҳозланган.

— Бўлимимиз Жиззах шаҳридаги Нурлиобод, Қалия, Ёшлик, Иттифоқ, Бунёдкор, Дўстлик ҳамда Мирзо Улуғбек ва Бобур номли маҳаллалари, шунинг­дек, марказий деҳқон бозори ҳудудларини қамраб олади, — дейди 4-сонли ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Азиз Икромов. — Бу сингари ички ишлар бўлимларининг ташкил этилиши соҳа ходимларини халққа янада яқинлаштирди. Эндиликда аҳоли бирон-бир масалани ҳал қилиш учун илгаригидек овора бўлмасдан, ўз ҳудудидаги бўлимга мурожаат этмоқда. Бу ортиқча сарсонгарчилик ва навбатларнинг йўқолишига олиб келди. Мисол учун, фуқаролик паспортини шу ерда расмийлаштириш мумкин. Қолаверса, тезкор ходимларимиз воқеа жойига зудлик билан етиб бориш ва жиноятни «иссиқ изи»да фош этиш имконига эга бўлишди.

Табиийки, яратилаётган шароитларга мос равишда кўрсаткичлар ижобий кўриниш касб этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки ўн ойи ўтган йилнинг мос даврига қиёсланса, 4-ички ишлар бўлими ҳудудидаги 8 та маҳаллада жиноятлар 35 фоизга камайгани маълум бўлади. Бирорта қотиллик рўй бермаган, ўғрилик 55 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш 40 фоизга қисқарди. Бўлим таркибидаги 10 нафар профилактика инспекторининг барчаси хизмат уйлари ва автоуловларга эгалиги ҳам иш сифатини оширмоқда.

— Сўнгги икки йилда мамлакатимиз ҳаётида улкан ўзгаришлар, янгиланишлар юз бераётганлигига гувоҳ бўляп­миз, — дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлқин Тўрақулов. — Хусусан, ички ишлар органлари фаолиятига доир бир неча муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилмоқда. Соҳа нафақат жиноятчиликка қарши курашадиган, балки одамларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳам ҳал этадиган самарали тизимга айланяпти. Ички ишлар органлари ходимларининг халқ билан яқинлашуви жиноятларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир.

Шу куни Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов вилоят ИИБ ахборот-мультимедиа гуруҳи фаолияти ҳамда техник имкониятлари билан танишди.

Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги «Яккасарой» мажмуасида Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тантана уюштирилди. Тадбир давомида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ фаол ходимлар вазирлик мукофотлари билан тақдирланди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти.

  Суратларда: Жиззах шаҳар ИИОФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг очилиш маросимидан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ХАЛҚ БИЛАН ҲАМЖИҲАТ БЎЛИБ


    Бугунги кунда вилоятимизда турли миллат вакиллари тинч-тотув яшаб, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда.

    ✔ 5    🕔 11:12, 18.02.2019
  • АРНАСОЙДАГИ  БУНЁДКОРЛИК


    Президентимизнинг жорий йил 30–31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомидаги топшириғи ҳамда 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фао­лиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги вилоятнинг Арнасой тумани марказини обод ҳудудга айлантиришга масъуллик қилмоқда.

    ✔ 7    🕔 10:58, 18.02.2019
  • ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ


    унинг интеграцияси самарадорликка олиб келади

    Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида инновацион технологияларни татбиқ этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

    ✔ 70    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 96    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 133    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 197    🕔 12:07, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;