МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ

11:11, 19.11.2018
МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ

Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.



Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда хотин-қизлар масалалари бўйича юртимиз ва халқаро институтларнинг вакиллари, шунингдек, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол иштирок этувчи хотин-қизлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Светлана Артикова, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича БМТнинг минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Хелена Фрейзер ва бошқалар Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекис­тонда гендер тенглиги масаласи муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтишди. Гендер тенглигини таъминлаш давлат ва жамият ҳаётида аёлларнинг мавқеини мустаҳкамлашга, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимояланишига, оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Халқаро форум юртимизда хотин-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг эканлиги билан аҳамиятлидир. Тадбирнинг асосий мақсади – халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон хотин-қизларининг жамият ва давлат бошқарувидаги имкониятлари, уларнинг республика ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий  ҳаётидаги фаол иштироки билан таништириш, шунингдек, халқаро тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Рес­публикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева мамлакатимиз Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилар қаторида хотин-қизларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоясини кафолатловчи асосий халқаро ҳужжатлар: БМТнинг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси, Халқаро меҳнат ташкилотининг «Оналикни ҳимоя қилиш ҳақида», «Меҳнат соҳасидаги дискриминация ҳақида»ги  конвенцияларига қўшилганини айтиб ўтди.

Тадбир давомида БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича БМТнинг минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман Ўзбекистонда нафақат хотин-қизлар масаласида, балки жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг миқёсли ўзгаришлар кузатилганини қайд этди. Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Светлана Артикова, Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов, Ўзбекистон Респуб­ликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маъруза қилди.

Анжуман иштирокчилари Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенглигини таъминлаш учун ҳукуматлар, парламентлар ва халқаро ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун имкониятлар ва шароитлар яратиш бўйича фаол сиёсат олиб борилиши зарурлигини, шунингдек, маҳаллий, миллий ва халқаро даражадаги қарорларни қабул қилишда хотин-қизларнинг ўрни оширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида маърузалар муҳокама этилди, мунозара ўтказилиб, тавсиялар қабул қилинди. Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топиш имконига эга бўлишди.

 

Ўз мухбиримиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ХАЛҚ БИЛАН ҲАМЖИҲАТ БЎЛИБ


    Бугунги кунда вилоятимизда турли миллат вакиллари тинч-тотув яшаб, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда.

    ✔ 5    🕔 11:12, 18.02.2019
  • АРНАСОЙДАГИ  БУНЁДКОРЛИК


    Президентимизнинг жорий йил 30–31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомидаги топшириғи ҳамда 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фао­лиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги вилоятнинг Арнасой тумани марказини обод ҳудудга айлантиришга масъуллик қилмоқда.

    ✔ 7    🕔 10:58, 18.02.2019
  • ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ


    унинг интеграцияси самарадорликка олиб келади

    Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида инновацион технологияларни татбиқ этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

    ✔ 70    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 96    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 133    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 197    🕔 12:07, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;