ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

11:13, 19.11.2018
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Жорий йил 22 октябрда қабул қилинган қонун билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, жумладан, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари, шунинг­дек, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.



Жиноят кодексига киритилган

ЎзгартИш ва ҚЎшимчалар

Кодексда бир қатор атамаларнинг изоҳи берилди. Хусусан, «гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари» деганда, кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар тушунилиши назарда тутилди. Шунингдек, «гиёҳванд­лик воситалари», «прекурсорлар», «психотроп модда» деган атамаларнинг ҳуқуқий маъноларига таъриф берилди.

Иккинчидан, мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда, нафақат гиёҳвандлик воситалари, балки уларнинг аналоглари таъсири остида жиноят содир этган шахслар ҳам жавобгарликдан озод қилинмаслиги ва у, ўз навбатида, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этилиши белгиланди.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар доираси янада кенгайтирилиши натижасида кодекс «Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш», деб номланган 2787-модда билан тўлдирилди. Натижада, ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунинг­дек, мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дас­турий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, шунинг­дек, юқорида кўрсатилган ҳаракатлар бир гуруҳ шахс­лар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган тақдирда, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

 

Жиноят-процессуал кодексига киритилган 
Ўзгартиш ва ҚЎшимчалар

Жиноят-процессуал кодексида эндиликда иш бўйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ва уларнинг тури мавжуд бўлган тақдирда ҳам экспертиза та­йинлаш ва ўтказишнинг шартлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 2787-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар, яъни телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш: бевосита бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланган бўлса, шунинг­дек, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган тақдирда ҳам дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади. Ўз навбатида, юқоридаги модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар эса, ички ишлар органларининг суриштирувчилари томонидан олиб борилиши белгиланди.

 

Маъмурий жавобгарлик тЎҒрисидаги кодексга киритилган

Ўзгартиш ва ҚЎшимчалар

Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган асосий ва қўшимча маъмурий жазо чоралари кучайтирилди. Бунинг натижасида, ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида қўлланилиши мустаҳкамланди.

Шунингдек, кодекснинг 56-моддаси билан гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналог­ларини ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш – гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлиши белгиланди.

 Кодексга киритилган энг муҳим янгиликлардан бири ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолат фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Киритилган айрим ўзгартишлар бевосита транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик билан боғлиқ:

– ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек, мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамланди. Илгари мазкур қоида­бузарликлар энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солинишига сабаб бўлган;

– эндиликда транспорт воситасини бош­қариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдоридаги жаримага сабаб бўлса, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; 

– транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши энг кам иш ҳақининг етти баравари, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши эса, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташҚари, транспорт воситаларини маст Ҳолда бошҚариш

(131-модда), транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (133-модда), ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (134-модда),  Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши (135-модда), транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бў­йин товлаши (136-модда) каби бир қатор моддаларнинг санкция қисми янада кучайтирилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур Қонун орқали Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш  ва қўшимчалар, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлашга муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Зафар РЎЗИЕВ,

ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармаси бўлим бошлиғи,

юридик фанлар доктори, майор.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 4    🕔 11:30, 10.12.2018
  • ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ  МАЛАКА ОШИРДИ


    Ички ишлар органларида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятининг йўлга қўйилгани тизимдаги ёш ходимларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ижтимоий муаммоларини ечишга кўмаклашишга хизмат қилмоқда.


    ✔ 3    🕔 11:27, 10.12.2018
  • ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ:  ВАЗИФАЛАР ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР


    Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим воқеа бўлди. Қарорга асосан, вазирликнинг ташкилий тузилмасида мустақил таълим муассасаси – Малака ошириш институти ташкил этилди.


    ✔ 50    🕔 12:42, 26.11.2018
  • МАҚСАД – ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ


     Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида жойларда секторлар фаолиятининг йўлга қўйилиши Арнасой туманида ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.


    ✔ 41    🕔 12:41, 26.11.2018
  • ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР


    Самарали суд-ҳуқуқ тизимини яратиш қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, инсон, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишонч­ли ҳимоя қилишда энг устувор вазифалардан ҳисобланади.


    ✔ 68    🕔 11:27, 19.11.2018
  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Жорий йил 22 октябрда қабул қилинган қонун билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, жумладан, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари, шунинг­дек, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


    ✔ 51    🕔 11:13, 19.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;