БОСҚИНЧИЛАР НИЯТИГА ЕТОЛМАДИ

11:19, 19.11.2018
БОСҚИНЧИЛАР НИЯТИГА ЕТОЛМАДИ

Ўз ишининг устаси бўлиш учун танланган касбига содиқ қолиш ва масъулиятни ҳис этиш лозим. Фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган инсонларга эса мардлик, қатъият ва пухта жисмоний тайёргарлик зарур.



Тонг ёришиб келаётган пайт. Шаҳар аҳли осуда уйқуда. Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ ходими, сафдор Орифжон Етмишбоев ва Миллий гвардия сафдори Шоҳжаҳон Сайдалиев Гулистон шаҳрининг Истиқлол маҳалласи ҳудудида хизмат вазифасини ўтамоқда. Шу пайт аёл кишининг бақирган овози эшитилди.

– Вақтни бой бермай, тезда овоз келган томонга югурдик, – дейди сафдор О. Етмишбоев. – Маҳалла ҳудудидаги 52-уйнинг учинчи йўлагидан икки ёш йигит чиқиб, дуч келган томонга югуриб кетди. Аммо аёл кишининг бақириғи тинмади. Тезда рация орқали яқин атрофда хизмат ўтаётган йигитларни ёрдамга чақирдик. Уйнинг 34-хонадонига кўтарилганимизда эшик очиқ: қўрқувдан дир-дир титраб бақираётган аёл кўринди, унинг тепасида ниқобли одам турарди. Бошқа хонада эса қўлида калтак кўтарган ниқобли киши ва уй соҳиби муштлашишарди. Бу орада сафдорлар Жавлон Мустафоқулов ва Сардор Мамиров ҳам етиб келди. Бироз олишувдан кейин босқинчиларнинг қўлига кишан солдик.

Дастлабки суриштирувда маълум бўлишича, босқинчилар Гулистон шаҳрида яшовчи Б. Жасур, А. Ботир ҳамда муқаддам судланган фуқаролар М. Ислом ва М. Улуғбек экан. Улар хонадонга босқинчилик мақсадида кирган, уй эгаси Илҳом Юсуповни калтаклаб, пул ва қимматбаҳо тақинчоқлар талаб қилган. Хонадон соҳибаси улардан қўрқиб бақирган. Бақир-чақир бошлангач, босқинчиларнинг икки нафари жуфтакни ростлаган. Икки нафари эса хонадондагиларни уриб, калтаклашни давом эттирган.

Хуллас, ходимларнинг тезкорлиги ва ҳушёрлиги туфайли босқинчилар қўлга олинди. Хонадон соҳиби
И. Юсуповга биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилди.

– Юртимизда жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони командири, подполковник Жамшид Юсупов. – Ички ишлар органларининг барча бўлинмаларини қамраб олган ислоҳотларда моддий-техник базани мустаҳкамлаш, хизматни юқори даражада ўташ учун зарур шароитларни яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, кадрлар салоҳияти ҳам диққат марказида. Мисол учун, патруль-пост хизматининг ҳар бир ходими Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа ҳуқуқий билимларни пухта ўзлаштириши, ўқ отар қуролларидан фойдалана олиши, жисмонан бақувват, кутилмаган вазиятларда ҳаракатланишга тайёр бўлиши зарур. Асосийси, фуқароларнинг тинч-осойишта ҳаёти учун жавобгар эканини унутмаслиги керак. Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ сафдорлари Орифжон Етмишбоев, Жавлон Мустафоқулов ва Сардор Мамиров хизматга ана шундай масъулият билан ёндашишди.

Самарали ўтказилган операция натижаси ўлароқ, учала осойишталик посбони раҳбарият томонидан рағбатлантиришга тавсия этилди. Батальон командирининг сўзларига қараганда, улар фақат босқинчиларни қўлга олиш ва зарарсизлантириш бў­йича бекаму кўст ўтказилган операция натижалари билан ажралиб турмайди. Учаласи ҳам ички ишлар органларида хизматни нисбатан яқинда бошлаганига қарамай, чуқур билим ва кўникмаларга эга эканини, раҳбариятнинг буйруқ ва топшириқларига бўлган жиддий муносабатини намойиш этишга улгурди. Ушбу сафдорлар ўз устида мунтазам ишлайди, бу уларга замон билан ҳамқадам бўлишга ёрдам беради.

Ғайрат ЭРНАЗАРОВ.

 

Суратда: ППХ ходимлари хизмат пайтида.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ВИЖДОНИНИ ЖИҒИЛДОНГА АЙЛАНТИРГАН ШИФОКОР


    Хивалик Улуғбек (исм-шарифлар ўзгартирилди) ёшликдан юрак хасталигига чалинди. Отаси Муродбек ака уни вилоят шифохоналарида бир неча бор даволатди. Аммо бироз муддат ўтгач, Улуғбекнинг соғлиғи яна ёмонлашаверди. Аксига олиб, сўнгги пайтларда шифокорларнинг муолажалари ҳам, дори-дармонлари ҳам кор қилмайдиган бўлиб қолди.


    ✔ 33    🕔 12:12, 03.12.2018
  • БОСҚИНЧИНИНГ  СЎНГГИ «БЕКАТИ»


    Тўрақўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида туғилган Шомиддин Шораҳмонов (исм-шарифлар ўзгартирилди) энди йигирма бир ёшга тўляпти. Аммо у ишёқмаслик ва ўзгалар мол-мулкига кўз олайтириши туфайли босқинчилик ботқоғига ботиб, етти марта суднинг қора курсисига ўтиришга улгурди.


    ✔ 42    🕔 12:43, 26.11.2018
  • БОСҚИНЧИЛАР НИЯТИГА ЕТОЛМАДИ


    Ўз ишининг устаси бўлиш учун танланган касбига содиқ қолиш ва масъулиятни ҳис этиш лозим. Фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган инсонларга эса мардлик, қатъият ва пухта жисмоний тайёргарлик зарур.


    ✔ 62    🕔 11:19, 19.11.2018
  • ЎРТАДАН ОҚИБАТ КЎТАРИЛМАСИН


    Умида (исмлар ўзгартирилди) деразадан ташқарига ўйчан тикиларкан, катта йўл бўйидаги дарахт­ларга кўзи тушди. Уларнинг заъфарон япроқлари новдаларидан чирт-чирт узилиб, ерга гиламдек тўшаларди. 

    ✔ 67    🕔 12:59, 12.11.2018
  • БИР ИМЗОНИНГ БАҲОСИ


    Ургутлик Меҳрибону (исмлар ўзгартирилди) хаёлига келган фикрни қарорга айлантиргунча бироз муддат иккиланиб юрди. 

    ✔ 65    🕔 12:39, 12.11.2018
  • ИЛЛАТ ИЗЛАГАНГА...


    Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ҳамшира бўлиб ишловчи Н. Мадина (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг қўли ишга бормай қолди. Нимадир сабаб бўлиб бошлиғи билан келишолмай қолгани учун ҳадеб унинг ишидан айб топавериши кундан-кунга вазиятни таранглаштириб бораверарди.


    ✔ 90    🕔 10:46, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;