ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ, ТИНЧЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

11:22, 19.11.2018
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ, ТИНЧЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

Йиллар ўтгани сайин, Асосий қонунимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, яратувчанлик кучини, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва барқарорлаштиришга таъсирини тобора чуқурроқ, теранроқ ҳис этиб боряпмиз. 


Таъкидлаш жоизки, Бош қомусимиз жамиятни бирлаштирувчи ҳамда баҳамжиҳат этувчи, халқимизнинг муштарак яратувчанлик саъй-ҳаракатларини рағбатлантирувчи муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда. Асосий қонунимиз замон билан ҳамнафас, энг эзгу миллий ва умуминсоний ғояларни ўзида ифода этган олий юридик кучга эга бўлган қонундир.

Маълумки, конституциямизда инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат ғоялари ҳуқуқий ифодасини топган. Бош қомусимиз муқаддимасидаёқ халқимизнинг демократия ва ижтимоий адолат ғояларига содиқлиги, муҳим мақсадлардан бири фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш эканлиги баён этилган.

Асосий қонунимизнинг аёлларнинг жамиятдаги, давлат ишлари ва оиладаги ролини юксалтиришга (46-модда); инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза этишга (44-модда); инсоннинг, оиланинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлашга қаратилган (45, 63, 64, 65, 66-моддалар) қоидалари улкан маънавий-ахлоқий аҳамиятга эга. Мазкур конституциявий қоидалар халқимиз табиатига хос ва мос бўлган ота-
оналар ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибатли муносабатларни ифодалайди.

Умуман олганда, юқоридаги нормалар мазмунида ўзбек халқининг бой маънавияти ва қадимий бетакрор маданияти, инсонпарварона табиати, феъл-атвори акс этган. Оналарга, аёлларга самимий ҳурмат, болаларни дилдан севиш, етимларга мурувват, меҳр-шафқатлилик, оила мустаҳкамлиги учун ғамхўрлик, фарзандлар камоли, соғлом ҳамда баркамол авлод учун курашиш ва шу кабилар халқимизнинг саховатпешалигини, улуғвор салоҳиятли табиатини намоён этувчи фазилатлардир.

Конституциянинг ҳар бир қоидасини жамиятда умумий барқарорликни таъминлаш ва мамлакат тараққиётини кафолатлаш нуқтаи назаридан талқин этиш мумкин. Барқарорлик ҳодисаси конституциявий тузум тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимиз хавфсизлигини ва барқарор иқтисодий тараққиётини, халқимизнинг осуда, фаровон ҳаёти ва бунёдкорлигини таъминлаш масалалари ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топган.

Бош қомусимиз давлат органлари тизимининг шаклланиши ва самарали фаолият кўрсатишини, ўзининг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатини давлатимиз, халқимизнинг олий манфаатлари, эл-
юртимизнинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдиган мамлакатимизнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги мақомининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуцияси юртимизда жамият тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигининг ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Омонулла МУҲАММАДЖОНОВ,

юридик фанлар доктори.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш ►
;