ФАОЛИЯТИМИЗ БОШ МЕЗОНИ

11:24, 19.11.2018
ФАОЛИЯТИМИЗ БОШ МЕЗОНИ

Тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.


 Буни яхши англаган Андижон вилояти ИИБ бўлинма ва соҳавий хизматларининг шахсий таркиби ўз хизмат вазифаларини астойдил бажариб келмоқда.

Ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони халқ манфаатларига хизмат қилишдан иборат. Вилоят ички ишлар органларида фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда вилоят ИИБ биноси ёнида жойлашган икки қаватли бино реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ердан фуқаролар қабулхонаси ўрин олди.

Айни вақтда барча бўлинма ва соҳавий хизматларнинг масъул ходимлари алоҳида хоналарда турли масалаларда мурожаат этаётган фуқароларни қабул қилишмоқда. Қолаверса, бу ерда ички ишлар органларига хизматга кираётган ёки вазирлик таълим муассасаларига қабул қилинаётган ёшлар учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилади. Бу, ўз ўрнида, фуқаролар учун қулайлик яратди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг виртуал қабулхонаси мунтазам ишлаб турибди. Жорий йилнинг шу даврига қадар виртуал қабулхонага фуқаролардан 30 мингдан ортиқ шикоят ва аризалар келиб тушди. Улардан қарийб 24 мингтаси ўз ечимини топди, қолганлари ўрганиляпти. Умуман олганда, аҳоли мурожаатларида тилга олинган масалаларни ижобий ҳал этиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Вилоят ҳудудида ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Хусусан, жорий йилда вилоятда оғир ва ўта оғир жиноятлар, муқаддам судланган фуқаролар, вояга етмаганлар ҳамда хотин-қизлар томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар сони сезиларли даражада камайди. Жамоат жойлари ва кўчаларда жиноятлар деярли содир этилмади.

«Хавфсиз шаҳар» дастури доирасида Андижон шаҳрининг энг серқатнов еттита чорраҳасида кузатув камералари ўрнатилиб, видеокузатув тизими шу йилнинг 1 июнидан эътиборан ишга тушди. Ўтган вақт ичида кузатув камералари орқали 50 мингдан зиёд йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатлари қайд этилди. Шу ўринда, бу каби қоидабузарлик­лар анча камайганини таъкидлаш жоиз. Кузатув видеокамералари ишга тушган илк даврда кунига 2500 та қоидабузарлик кузатилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони бор-йўғи юздан ошади.

«Хавфсиз шаҳар» дастури дастлаб Хонобод шаҳрида жорий этилди. Шаҳар кўчалари ва чорраҳаларида қирққа яқин видеокамералар ўрнатилди. Бунинг натижасида шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликлар кескин камайди. Шунингдек, видеокамераларда қайд этилган тасвирлар ёрдамида бир нечта жиноят «иссиқ изида» фош қилинди.

Шу кунларда жойларда тинчлик-
осойишталикни сақлаш, жамоат тартибини таъминлаш мақсадида 544 нафар профилактика инспектори куну тун хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда ишлаб, фуқароларимиз ўзларини ишончли ҳимоя остида ҳис этиши учун бор куч-ғайратини аямаяпти.

Йил бошидан буён ҳудудий профилактика инспекторлари иштирокида 900 дан ортиқ турли кўринишдаги жиноят фош этилди.

Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Президентимиз фармонига асосан, кўп йиллик самарали меҳнати ва хизмат бурчини бажариш чоғидаги фидойилиги учун Андижон шаҳар ИИОФМБ профилактика катта инспектори, майор Шукурулла Мамасодиқов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Шунинг­дек, ИИВ буйруғига биноан, Асака тумани ИИБ профилактика катта инспектори Зокиржон Утанов ҳамда Марҳамат тумани ИИБ профилактика катта инспектори Ғофур Аҳмаджоновга «подполковник» махсус унвони берилди.

Вилоят ИИБ раҳбариятининг асосий эътибори бўлажак кадрлар ўчоғи – ИИВ Андижон академик лицейига қаратилган. Бўлинмалар ва хизматлар ходимлари тез-тез таълим муассасасида бўлиб, таълим олувчилар билан суҳбат қуришади, тизим фаолияти ҳақида сўзлаб беришади. Шу билан бирга, лицейда таҳсил олувчи ёшлар патруль-пост, йўл-патруль хизматлари бўлинмалари, ёнғин хавфсизлиги қисмлари, эксперт-криминалистика бўлимларида, ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларининг ҳарбий қисмларида бўлиб қайтишади.

 

Тўланбой РАЗЗОҚОВ,

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ВАТАНИМИЗ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ


    Ўзбекистон Рес­публикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида тантанали маросим бўлиб ўтди. 

    ✔ 3    🕔 11:44, 10.12.2018
  • ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ


    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди.

    ✔ 3    🕔 11:42, 10.12.2018
  • КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА


    Самарқанд вилояти Жомбой тумани Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Ҳасанжон Раббимовнинг қувончи ичига сиғмайди. Негаки, унга кўпдан бери орзу қилган ногиронлик аравачаси олиб келинди.


    ✔ 3    🕔 11:37, 10.12.2018
  • ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА  ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


    Сўнгги икки йил ичида ички ишлар органларини халқ, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қиладиган тузилмага айлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. 

    ✔ 37    🕔 11:54, 03.12.2018
  • МАҚСАД – ЙЎЛ ҲАРАКАТИ  ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


    Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларнинг қабул қилингани ва жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг такомиллаштирилгани муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кучга кирди. 

    ✔ 32    🕔 11:53, 03.12.2018
  • ОР-НОМУС, ҚАДРИЯТ ВА МИЛЛАТ ТИМСОЛИ


    Ассалом, ор-номус, қадрият, миллат тимсоли! Пойингга бош уриб келдим мен бугун. Қара, сени ўпиб қилар қасамёд, зарра гард юқтирмай асрамоқ учун, тиз чўкиб қаршингда юрт ўғлонлари. 

    ✔ 72    🕔 11:29, 19.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;