БОШ МАҚСАД – ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

11:27, 19.11.2018
БОШ МАҚСАД – ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг асосий мақсади фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.


 Бу ишлар доирасида алоҳида эътибор ички ишлар органларини халқчил давлат идорасига айлантиришга ҳамда ҳар бир ходимнинг хизмат фаолиятини халқ манфаатлари йўлида сафарбар этишга йўналтирилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 10 апрелда имзоланган «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Жумладан, ўтган даврда ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш мақсадида 4 та қонун, 4 та фармон, 18 та қарор ва 90 дан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Уларнинг ижроси натижасида вазирлик ва ҳудудий ички ишлар бошқармалари штат бирликларини қисқартириш эвазига барча туман-шаҳар бўлимларнинг ташкилий тузилмалари кучайтирилиб, юзага келаётган тезкор вазиятга самарали таъсир ўтказа оладиган такомиллаштирилган тизим яратилди. Хусусан, фуқароларга қатор қулайликлар яратиш, ички ишлар органларини аҳолига яқинлаштириш орқали жиноятчиликка қарши курашиш ишлари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида, ички ишлар бўлимларидан олисда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175 та ички ишлар бўлинмаcи ва 824 та таянч пункти ташкил этилди, профилактика инспекторлари сони оширилди.

Шунингдек, янги ташкил этилган ички ишлар бўлинмалари таркибида профилактика инспекторлари билан бир қаторда, тезкор ходимлар, терговчи ва суриштирувчиларнинг фаолият юритиши ташкил этилиб, барча жиноятларни ҳисобга олиш ва уларнинг «иссиқ изи»да фош этилишини таъминлашга эришилмоқда. Паспорт хизмати ходимлари фаолиятини жорий этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланяпти.

Туман ва шаҳарлар ички ишлар органлари тузилмасида бўлим бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилиб, бу орқали жойларда вояга етмаган шахслар, ёшлар ва айниқса, уларнинг уюшмаган қисми билан ишлашнинг самарали ҳамда таъсирчан механизмлари жорий этилди. Шулар қаторида, профилактика инспекторлари ўз фаолиятига хос бўлмаган вазифалардан озод қилиниб, уларга иш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи янги ваколатлар берилди. Бу, ўз навбатида, уларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлигини кучайтириш механизмларини ишлаб чиқишга замин яратди. Жумладан, профилактика инспекторларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари тайёрланиб, ҳар бир профилактика инспектори ҳамда барча бўғиндаги ички ишлар органлари раҳбари аҳоли ва халқ вакиллари олдида мунтазам равишда ҳисобот бериш тартиби йўлга қўйилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида, паспорт, назорат-лицензия, ёнғин, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва қўриқлаш бўлинмалари томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича замонавий ахборот технологиялари ёрдамида янги механизмлар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилмоқда.

Юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга, дастлабки касбий билим-кўникмаларга эга ақлан ва жисмонан етук ёшларни тарбиялаш мақсадида вазирлигимиз тизимида, ҳар бир вилоятда биттадан, жами 14 та академик лицей ташкил этилди. Аҳамиятлиси шундаки, академик лицей битирувчиларига ИИВ Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти ҳамда Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техника институтига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади.

Бугун маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик­ларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва мушкулини осонлаштириш бўйича манзилли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, жойларда тинч ва осойишта ҳаёт тарзини жорий этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди ҳамда унинг асосида ички ишлар органларига долзарб вазифалар юклатилди. Ушбу вазифалар – юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш, тергов жараёнида гумон қилинувчи ва жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоялаш ҳамда буз­ғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларни, айниқса, вояга етмаган шахсларни соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бунинг асосида ички ишлар органларининг эътибори аҳолида ҳуқуқбузарлик­ларнинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилди. Бу борада, ҳар бир содир этилган жиноятни аҳоли орасида муҳокама қилиш, ҳар ойда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларида ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда маҳалла фаоллари олдида профилактика инспекторлари томонидан ҳисобот бериб бориш механизми йўлга қўйилди.

Жиноятчиликнинг олдини олишда секторлар фаолиятини кучайтириш ва «йўл хариталари» ижросини тўлиқ таъминлаш, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида қатор комплекс тадбирлар амалга оширилаяпти.

Жамоат жойларида хавфсизликни таъминлашнинг янги моделлари, шу жумладан, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини секторлар кесимида йўлга қўйиш, «Хавфсиз пойтахт» ва «2018–2022 йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» концепциялари қабул қилиниб, бугунги кунда мазкур йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 февралдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг хизмат фаолияти мутлақо янги тизим асосида, яъни секторлар доирасида ташкил этилди. Масалан, аҳолига энг яқин жойларда қайта ташкил этилган 73 та ички ишлар бўлими бошлиқларига бириктирилган ҳудуд доирасида юклатилган вазифаларни бажариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилди. ИИБ бошлиқлари лавозимлари устуворлик асосида профилактика катта инспекторлари орасидан жамланиши белгиланди.

Шу билан бирга, барча туман мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари ҳар чорак якуни бўйича, уларнинг ўринбосарлари эса ҳар ой якуни бўйича Халқ депутатлари туман кенгашларида ҳамда ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва профилактика инспекторларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот беришлари йўлга қўйилди.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 19 июндаги қарори билан «Хавфсиз пойтахт» концепцияси дои­расида Тошкент шаҳар ҳудудида 3 сменали патруль режими жорий этилиши натижасида пойтахтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини ошириш, сутканинг кечки ва тунги вақтларида жамоат тартибини узлуксиз таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва жамоатчилик вакилларининг яқин ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Ички ишлар органлари томонидан фуқароликни расмийлаштириш, назорат-лицензиялаш, ўзгалар мулкини қўриқлаш, судланганлик ҳолатини тасдиқлаш, йўл ҳаракати, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида жисмоний ва юридик шахсларга жами 33 турдаги, шундан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уч турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш марказида фуқароларга янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш амалиёти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида шу йил 1 ноябрдан бошлаб, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлаш учун биллинг тизими ишга туширилиб, эндиликда транспорт воситасини бош­қариш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ 45 та ҳолатдан 29 тасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш амалиётига чек қўйилди.

Кейинги вақтда республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, гумон қилинувчи ва айбланувчиларга нисбатан зўравонлик, шафқатсизликнинг ҳар қандай кўринишларига мутлақо чек қўйиш мақсадда қатор ишлар қилинмоқда.

Ушбу мақсадларда ички ишлар тизимида мавжуд бўлган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, реабилитация марказлари ҳамда махсус қабулхоналарга жами 2245 та энг сўнгги замонавий видеокузатув воситалари ўрнатилди. Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва барча вилоят ИИБлари ҳузуридаги тергов бошқармаларида тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш имконини берувчи тизимлар билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилди.

Бунинг натижасида жиноятдан жабрланган вояга етмаган шахсларда гумон қилинувчилар билан бевосита юзлашиш давомида пайдо бўладиган руҳий босимнинг олди олинишига, тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш имкони яратилди.

Хулоса шуки, ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар – ходимларимизни халққа янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Шерзод ҒАНИЕВ,

ИИВ Ташкилий департаменти

бошлиғининг ўринбосари –

Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи,

майор.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ  АСАРЛАРИДА  ИНСОН ОМИЛИ


    Қирғизистон халқ ёзувчиси, Қирғизистон Фанлар академиясининг академиги, таниқли давлат, жамоат арбоби, дипломат Чингиз Айтматов 1928 йилнинг 12 декабрида Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар қишлоғида таваллуд топди.


    ✔ 34    🕔 11:38, 10.12.2018
  • АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ:   МАҚСАД ВА ШАКЛЛАРИ


    Мафкуравий жараёнлар мисли кўрилмаган даражада глобаллашиб бораётган, хатарли ахборот хуружлари куча­йиб, улар бутун ер юзига тарқалаётган ҳозирги пайтда даврнинг ўзи ҳар бир инсондан янгилик ва янги ахборотга нисбатан ҳушёр ва эътиборли бўлишни, уларни чуқур таҳлил қилишни тақозо этмоқда.


    ✔ 353    🕔 12:11, 03.12.2018
  • КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ


    Жамият аъзоларининг юксак ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ўсиб келаётган ёшларни комил инсон даражасида тарбиялаш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жамият аъзоларининг асосий вазифасидир.


    ✔ 454    🕔 12:42, 26.11.2018
  • БОШ МАҚСАД – ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ


    Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг асосий мақсади фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.

    ✔ 506    🕔 11:27, 19.11.2018
  • РАҲБАРЛИК  ПСИХОЛОГИЯСИДА  А Х Л О Қ


    Раҳбаршуносликда энг долзарб масалалардан бири раҳбарнинг ахлоқий етуклиги ва маърифатпарварлигидир. Зеро, ундаги маърифат омилининг устуворлиги бошқарув жараёнлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 

    ✔ 839    🕔 12:57, 12.11.2018
  • ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ –  ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ


    Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг кундалик қоидаси бўлиши керак.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 630    🕔 11:10, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;