ОР-НОМУС, ҚАДРИЯТ ВА МИЛЛАТ ТИМСОЛИ

11:29, 19.11.2018
ОР-НОМУС, ҚАДРИЯТ ВА МИЛЛАТ ТИМСОЛИ

Ассалом, ор-номус, қадрият, миллат тимсоли! Пойингга бош уриб келдим мен бугун. Қара, сени ўпиб қилар қасамёд, зарра гард юқтирмай асрамоқ учун, тиз чўкиб қаршингда юрт ўғлонлари. 


Озодлик деганда, англаймиз сени. Гоҳо орзу қилдим, сени бағримга боссаму, самога учсам, олам кўрсин дейман ҳилпирашингни, ахир, не-не мардлар, ҳатто даҳолар табаррук пойингни тавоф айлаган, сен шундай мўъжиза, сеҳрли кучсан.

Ҳалоллик, садоқат бизларга мерос, донишмандлар юрти, олимлар юрти, тинчликсевар элнинг болаларимиз. Яхшилик истаймиз барчага бирдек, тилагимиз – тинчлик бўлсин дунёда, кўзлар намланмасин ғамдан, ҳасратдан, оламга айтажак сўзларимиз шу. Буюк Темур бобом туғи янглиғ сен, осуда осмонсан, мангу ҳаётсан.

Самога бўй чўзсанг, қўлим кўксимда, порлайсан шамолга ҳамоҳанг мудом, кўзимдан ёш бўлиб оқади севинч, муқаддас тинчликни тараннум этган, тонгги шудринг каби софсан, беғубор, қўшиқлар куйлаймиз хотиржам ва тинч.

Тириклик рамзи ҳам сенда мужассам: музни ёриб кўкка талпинар илдиз, мангу оби ҳаёт, мангу баҳорсан, ҳайрат уммонига тўлмоқда очун, янгиланиб боргач табиат айтгин, шундай хулосага келмаслик нечун?

Айтгил, нимайди у шафақдаги ол, ёхуд кўксинг узра чарх урган алвон, томирда оқаётган шиддатми ёки Нажмиддин Куб­ронинг қўлидаги қон?!

Ой ва юлдузларни кўраман сенда, ҳайратдан ҳайратим ошади жуда, сен ердан кўк тоқи узра бир нарвон ва ёки осмондан тушган мўъжиза…

Илк бор ҳилпирадинг қувончга эндим, бобом хурсанд бўлди, момом йиғлади, ҳисларим қўшиққа айланди шунда. Кимдир қўшиқ айтди, кимдир шеър ёзди, бутун дунё сени тан олган кунда, ғолиб ўғлонларинг, жасур қизларинг бор экан, сен мангу, мангу порлайсан – Бирлашган Миллатлар Ташкилотида.

Акромжон ШОКИРОВ,

ўқитувчи.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • «АВВАЛО, ХОДИМНИНГ ДИЛИ ПОК БЎЛСИН»


    Сўнгги пайтларда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. 

    ✔ 14    🕔 11:14, 18.02.2019
  • ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИЛАРГА КЕНГ ЙЎЛ


    Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар сони яна биттага кўпайди. Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармонига асосан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташкил этилди. Жорий йилнинг 25 январь куни умуммиллий ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.


    ✔ 9    🕔 11:08, 18.02.2019
  • ФАОЛИЯТ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ


    амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Респуб­ликасида бўлди.

    ✔ 11    🕔 11:01, 18.02.2019
  • УРГАНЧ ШАҲРИДА МУНТАЗАМ МАСКАНЛАР


    Ҳар бир жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳар қайси ҳудуд ўз тажрибасини яратиши керак.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ.

    ✔ 7    🕔 10:57, 18.02.2019
  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 34    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 30    🕔 12:16, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;