ФИДОЙИЛАР – ЭЛНИНГ ҒУРУРИ

12:20, 26.11.2018
ФИДОЙИЛАР – ЭЛНИНГ ҒУРУРИ

Ҳаётга синчков назар ташлаган киши ватанпарвар, ҳалол, эл суйган инсонларни тез пайқайди. Чунки улар ҳеч кимдан ёрдамини аямайди, ҳамманинг эътиборида бўлади. Бундай инсонлар ҳаётнинг пасту баландидан адашмай, олға интилиб, эл ишончини қозонади, ҳурматга сазовор бўлади. Уларнинг бажарган ҳар бир хайрли иши келгуси авлодларга ибрат мактаби бўлиб қолади.



Подполковник Ўктамжон Сойибов ана шундай инсонлар сирасидан. Уни Бухоро вилояти ИИБнинг фаол ва малакали раҳбар кадрларидан бири эканини таъкидлаб ўтиш жоиз: ўн олти йиллик хизмат фаолиятининг тенг ярмини раҳбарлик лавозимларида ўтамоқда. Дастлаб Пешку тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, кейин Ромитан тумани ИИБ бошлиғи ва ҳозирда Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида  хизмат қиляпти. Қаерда хизмат қилмасин, ўша ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда юқори натижаларга эришади, ободончилик ва бошқа соҳаларда ибрат кўрсатади.

Ғиждувон тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланганидан буён нафақат жиноятларнинг олдини олиш, балки фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, осойишталикни сақлаш билан бирга, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқда. Агар 2017 йилнинг тўққиз ойида 72 та жиноят содир этилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида жиноятчилик 35 тага, яъни эллик фоизга камайди.

Эътиборлиси, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг олди олинди. Шунинг­дек, ўғирлик жинояти ўн тўрттадан тўрттага камайди. Содир этилган жиноятларни маҳаллалар кесимида таққосласак, ўтган тўққиз ойда туман ҳудудидаги 75 та маҳалланинг 15 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Қолаверса, 36 та маҳалла ҳудудида жиноятчилик кескин камайди. 

Бундай натижаларга эришишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Аввало, бу ютуқлар хизмат ҳудудларига профилактика инспекторлари оилалари билан кўчиб боришгани ва қолаверса, пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни ҳамда тарғибот-ташвиқотларнинг самараси шунингдек, «Жамоатчилик назорати масканлари» ташкил этилгани, барча маҳаллаларда видеокамералар ўрнатилиб, марказлашган кузатув хоналарига уланиши таъминланганидандир. Маҳаллаларда «тунги патруль гуруҳлари» ташкил этилгани ҳам жиноятларнинг барвақт олдини олишга имкон бермоқда.  

Подполковник Ў. Сойибов 3-сектор раҳбари сифатида ибратли ишларга бош-қош: аввало, ҳудудидаги ишсизликнинг олдини олиш ва ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Ишчи  гуруҳлар билан хонадонма-хонадон юриб, иш билан банд бўлмаган фуқаролар мавжуд оилаларда мониторинглар ўтказди. Натижада 115 нафар фуқаро корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди, 40 нафар фуқаро тадбиркор сифатида рўйхатга олиниб, фаолияти йўлга қўйилди.

Ўктамжон ИИВ Академиясини тугатгандан сўнг, хизмат фаолиятини Когон шаҳар-туман ИИБ паспорт бўлинмасида инспектор лавозимида бошлади. Ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши боис, устозлари, ҳамкасблари ҳамда раҳбарият эътиборини қозонди. 

– Истеъфодаги полковник Иззат Шерназаров хизматда доимо янгилик сари интилиш зарурлигини уқтирарди, – дейди подполковник Ў. Сойибов. – Шундан сўнг,  истеъфодаги подполковниклар Тўра Барноев ҳамда Ўткир Ражабовдан ҳам хизматнинг ўзига хос томонларини ўргандим. Улардан бир умр миннатдорман. Устозларнинг маслаҳатлари, орттирган тажрибалари менга ибрат мактаби бўлди, касбимни пухта ўзлаштиришимда қўл келди.

Ўктамжон хизматидан ҳар қанча ғурурланса арзийди. Унинг ходимларга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонди. Халқ ишончини оқлаш эса унинг бирдан-бир шиорига айланди. Шу боис хизматлари алоҳида эътироф этилиб, 2016 йилда ўтказилган «Намунали ички ишлар органлари таянч пункти» республика кўрик-танловининг «Энг ташаббускор ИИБ бошлиғи» номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва «Матиз» автомашинаси билан мукофотланди. Яқинда эса Ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида Ватанимизнинг юксак мукофоти – «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Дарҳақиқат, ватанпарвар ўғлонлар ҳамиша эътиборда. Уларнинг фидойиликлари туфайли осмонимиз мусаффо, хонадонларимиз тинч. Шу боисдан тўй-маъракаларимиз янада файзли ўтяпти. Бундай шижоатли, мард ва эл-юрт тинчлиги, осойишталигини ҳимоялаш йўлида фидойилик кўрсатаётганлар билан ҳар қанча ғурурлансак кам. Зеро, улар бизнинг фахр ва ифтихоримиздир. 

 

Мирзоқул  АҲАДОВ.

Бухоро вилояти.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ШАРАФЛИ ХИЗМАТНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ


    Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришда нафақат мутасадди ташкилотлар, балки кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш масаласига энг устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 15    🕔 11:02, 18.02.2019
  • ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР


    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабни воҳалик­лар яхши билишади. Бу таълим даргоҳидан учирма бўлганларнинг аксарияти бугун юртимиздаги турли соҳаларда меҳнат қилиб, таълим берган устозлари ва халқимиз ишончини оқлашмоқда.


    ✔ 46    🕔 10:26, 04.02.2019
  • ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР


    Хатирчи тумани марказидан анча олисда жойлашган Лангар маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланади. Профилактика инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов кўп йиллардан буён шу ерда хизмат қилади. 

    ✔ 40    🕔 11:49, 28.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 76    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 75    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 86    🕔 12:32, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;