УМРНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ

12:21, 26.11.2018
УМРНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ

Истеъфодаги майор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Толибжон Ҳамролиев эл-юрт тинчлик-осойишталиги йўлида куч-ғайратини аямай, кўп йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган.



Нафақага чиққач, маҳалла ободлиги, фаровонлиги учун камарбаста бўлди. Маҳалладош­ларининг суянчи ва энг яқин маслаҳатгўйига айланди. Яқинда у муборак Ҳаж зиёратига бориб қайтди. Толибжон ота саксондан ошган бўлса ҳам тиниб-тинчимайди. Фарзанд ва невараларининг қаршилигига қарамай, вақт топди дегунча, томорқада кетмон чопади, дарахтларни бутайди, маҳаллада бирор киши тўй-маърака қиладиган бўлса, маслаҳатга шошади.

Шундай кунларнинг бирида кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди: чап оёғи тойиб, қуймичидан синиб қолди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг шифокорлар унга маълум вақт ҳаракатланишни чеклади. Вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов отанинг ҳолидан хабар олиш учун келганида, унга дардини ёриб:

– Доим одамлар орасида юрган кишига бир жойда ётиш оғир экан. Менга ногиронлар аравачаси олишга ёрдам бермасангиз, ётавериб, касал бўлиб қоламан. Аравача бўлса, маҳаллага чиқаман, одамлар билан гаплашаман, – деди.

Фахрийлар кенгаши раиси Толибжон ота билан суҳбатдан анча таъсирланди. Фахрийнинг илтимосини ҳал қилиш учун имконият қидира бошлади. Ниҳоят, муаммо ҳал бўлди, тадбиркор, нафақадаги катта лейтенант Мусажон Мусаев унга ногиронлар аравачаси совға қилди.

Толибжон Ҳамролиевнинг хонадони доим меҳмонлар билан гавжум. Унинг ҳолидан хабар олувчиларнинг кети узилмайди. Яқинда Араббой Усмонов билан бирга Риштон тумани ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги майор Эминжон Обидов, «Тошоғалиқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, истеъфодаги подполковник Маҳмуджон Мамажонов ҳам отанинг хонадонига ташриф буюришди. Узундан-узоқ суҳбат пандномага айланиб кетди. 

– Умр – инсонга берилган энг қадрли неъматдир. Шу боис, уни ғанимат билиб, манфаатли ишларга сарфлаш зарур. Ўтаётган ҳар бир сония, дақиқа, соат, кун умримизнинг қисмларидир. Ўтган вақтни ортга қайтаришнинг сира иложи йўқ. Шундай экан, умримизнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билайлик. Зеро, донишмандлардан бири: «Вақт қилич кабидир, сен уни кесмасанг, албатта, у сени кесади», деган. Буюк зотлар ҳамиша вақтнинг қадрига етиб, уни яхшилик қилишга сарфлашар ва эртанги кунлари бугунгисидан кўра афзал бўлиши учун ҳаракат қилишарди, – деди насиҳатомуз оҳангда Толибжон ота.

Отахон ҳам ҳар тонгни қарши оларкан юртга тинчлик-осойишталик, қут-барака сўраб, фарзандлари элу юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишини тилайди.

Бўрибой ОМОНЗОДА.

Фарғона вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ФИДОЙИ ИНСОН КАМОЛ ТОПАДИ


    Бошқарма бошлиғи номзодлар билан суҳбатлашаркан, гоҳ мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, гоҳ тарих ё адабиёт бўйича саволлар берарди. Баъзида эса номзоднинг дунёқараши ва хизматга бўлган муносабатини синаш учун соҳанинг машаққатлари ҳақида гапирарди.


    ✔ 6    🕔 11:12, 18.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ МАСЛАҲАТГЎЙИ


      Фарғона туманининг Аввал маҳалласида файзли бир хонадон бор. Унда ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Дадақўзи Рўзиев истиқомат қилади.


    ✔ 11    🕔 10:56, 18.02.2019
  • ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР


    Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Уларнинг ҳамиша юзи ёруғ, боши баланд. Дўстлар, шогирдлар ва таниш-билишлар даврасида номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Истеъфодаги подполковник Баҳрилло Самадов ана шундай фидойи инсонлардан биридир.


    ✔ 30    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ,  БИЛИМДОН УСТОЗ


    Истеъфодаги полковник Анвар Дев­ятовни ёш авлод фидойи ва жонкуяр устоз, деб билади.

    ✔ 23    🕔 12:08, 11.02.2019
  • ЮРТГА  ХИЗМАТ  ҚИЛГАН  ЭЛДА  АЗИЗ


    Истеъфодаги полковник Собитхон Акрамов Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Бирлашган қишлоғида туғилган. Ички ишлар органлари ходими бўлиш орзуси уни ИИВ Тошкент олий мактабига етаклади.

    ✔ 22    🕔 12:07, 11.02.2019
  • ФИДОЙИЛАР КАСБИНИ СОҒИНАР


    Ёқубхўжа Тиллахўжаев узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. 

    ✔ 21    🕔 12:07, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;