СОВРИНДОРЛАР САФИДА

12:25, 26.11.2018
СОВРИНДОРЛАР САФИДА

ИИВ Академияси вакиллари мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баланд кўтаришмоқда.



Академия жамоаси яқинда Наманган шаҳрида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги мусобақасида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, барча қатнаш­чиларни, жумладан, чет эллик рақибларини ҳам лол қолдиришди.


Якуний сарҳисоб­ларга кўра, 2-босқич курсанти Ислом Холдоров ва 3-босқич курсанти Бунёд Олимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Финалгача барча рақибларини мағлуб этган 3-босқич курсанти Мухтор Етмишбоев ҳамда 2-босқич курсанти Бекзод Бойқўзиев кумуш медалларни қўлга киритди. Иккинчи босқич курсантлари Улуғбек Жулиев ва Азизбек Раупов, 3-босқич курсанти Абдувоҳид Рустамов бронза медаль соҳиби бўлди.

Шунингдек, камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам «Тошкент-1» жамоаси сафида иштирок этган 2-босқич курсанти Салоҳиддин Абдуқаҳҳоров фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

 

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Суҳроб ШОМАНСУРОВ олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ОРЗУЛАРИ  ОСМОН ҚИЗ


    Ички ишлар органлари ходимлари сафида эл-юрт осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш баробарида, спорт билан мунтазам шуғулланиб, нуфузли мусобақаларда иштирок этаётган, мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

    ✔ 40    🕔 12:02, 28.01.2019
  • МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР


    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 

    ✔ 91    🕔 11:58, 14.01.2019
  • ЧЕМПИОН АСКАР


    Мақсадинг аниқ, йўлинг равон бўлса, ишинг ҳам бароридан келаркан. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. Аммо етук спортчи бўламан, деган киши яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни билиши лозим.


    ✔ 101    🕔 13:05, 07.01.2019
  • АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР


    Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.


    ✔ 86    🕔 13:05, 07.01.2019
  • ҚИЗЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ


    Ватанпарварлик ойлиги доирасида Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 79    🕔 13:04, 07.01.2019
  • ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ


    Жиззах вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида самбо мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 85    🕔 13:04, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;