Делегациямиз Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида иштирок этди

12:33, 26.11.2018
Делегациямиз Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида иштирок этди

Жорий йилнинг 18–21 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д. Назармухамедов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди.



Тадбирда Интерполга аъзо давлатлардан ташриф буюрган 1000 дан ортиқ делегат, жумладан, полиция органларининг 85 нафар раҳбари ва 40 дан ортиқ ички ишлар вазирлари қатнашди.

Унда Жиноят қидирув полиция­сининг халқаро ташкилоти (Интерпол)нинг Бош котиби Юрген Шток сўзга чиқиб, турли таҳдид­лар ва хавфлар мавжуд бўлган ҳозирги пайтда мазкур ташкилотнинг роли тобора ортиб бораётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, Ю. Шток Бош Ассамблеянинг 87-сессияси жараёнида Интерпол Ижроия қўмитасига, жумладан, Президент лавозимига сайловлар ўтказилишини қайд этди. Ушбу лавозимга Корея Республикаси, ЖАР ва Россия Федерациясидан номзодлар кўрсатилган. Овоз бориш натижаларига кўра Корея Республикаси вакили Ким Чон Ян Интерпол Президенти этиб сайланди.

Тадбир давомида Интерполнинг Президенти Ким Чон Ян нутқ сўзлади. У Интерпол доирасидаги полиция ҳамкорлиги ҳақида сўз юритди. Жумладан, Интерпол ўзаро ахборот алмашинуви учун холис, коммуникатив майдон билан таъминлаётганини қайд этди. 

Бош Ассамблея иштирокчилари кун тартиби лойиҳасини тасдиқлагач, тадбир ўз фаолиятини бошлади. Даставвал режалаштирилган жадвалга мувофиқ, 18 ноябрь куни ассамблея доирасида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ички ишлар вазири, Бош инспектор шайх Саиф бин Заед ал-Нахйан билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ал-Нахйан Ўзбекистон Республикаси БАА учун дўст ва қардош мамлакат эканини бир неча бор такрорлади. У Ўзбекис­тонга тез-тез ташриф буюришини ва мазкур давлат халқи анъана, маданият ва дин борасида БАА халқига яқин эканини айтди.

БАА ИИВ раҳбарининг сўзларига қараганда, ушбу мамлакат халқи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни чуқур ҳурмат қилиб, уни тажрибали давлат раҳбари ва сиёсий арбоб сифатида қадрлайди, унинг БААга ташрифини интиқлик билан кутмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари, генерал-майор Д. Назармухамедов, ўз навбатида, жаҳон тараққиётининг замонавий босқичида ички хавфсизликни таъминлаш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашда давлатнинг асосий таянчларидан бири ҳисобланган ички ишлар органлари барча давлатларда муҳим ўринни эгаллашини қайд этди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасида, жумладан, республика ҳуқуқ-тартибот органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, мамлакатда жиноятлар сонини камайтириш тенденциялари ҳақида маълумотлар БАА ИИВ вакиллари эътиборига ҳавола этилди. Делегациямиз раҳбари Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ хизмат фаолиятига оид барча масалалар юзасидан БААдаги ҳамкасблари билан очиқ мулоқотга тайёр эканини билдирди.

Томонларнинг фикрича, мазкур учрашув идоралараро ҳамкорлик даражасини янада юқори поғонага кўтаришга ҳисса қўшиши аниқ. Чунки бугунги кунда жиноятчиликнинг турли кўринишларига қарши курашишда самарали чораларни кўришга қаратилган ҳамкорликдаги фаолият ўта зарур. Тадбир чоғида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор
Д. Назармухамедов республика ИИВ томонидан давлатларимиз ички ишлар органлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорлик асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва БАА ИИВ ўртасидаги ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси тайёрланиб, шайх ал-Нахйан томонидан маъқуллангандан сўнг, БАА ИИВ протокол хизмати раҳбари Саид Ал Найимига топширилганини қайд этди. Учрашув якунига кўра, томонлар ҳамкорлик борасида бир қатор келишувларни қабул қилишди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси БАА ИИВ делегацияси раҳбари, Бош инспектор, генерал-майор Аҳмад Носир ал-Раис билан учрашди. БАА делегацияси раҳбари Интерпол Ижроия қўмитаси сайловларида унинг номзодини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон ИИВга миннатдорлик билдирди ҳамда Интерпол Ижроия қўмитасидаги фаолияти давомида Ўзбекистоннинг барча таклифлари ва келгусидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Ўз ўрнида,
Д. Назармухамедов жиноятчиликка қарши курашиш ва шахсларни қидиришда мамлакатнинг ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган кўмак учун ташаккур билдирди.

Сўнгра делегациямиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида бир қатор икки томонлама битимлар мавжудлигини қайд этди. Мамлакатимиз алоҳида халқаро ҳужжат лойиҳаси БАА Ички ишлар вазири, шайх Саиф бин Заед ал-Нахйанга топширилган Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш йўли билан бундан кейин ҳам икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини қўшимча қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва БАА Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги икки томонлама форматда, шунингдек, Интерпол шафелигида кўпқиррали форматда ўзаро ҳамкорлик қилиш зарур эканига аҳамият қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, делегация­миз аъзолари бир қатор яқин ҳамда узоқ хориж мамлакатларидаги ҳамкасблари билан учрашиб, ўзаро ишчан ва самарали музокаралар олиб боришди.

Шунингдек, делегациямиз ташаббуси ва таклифи билан Интерпол Бош котиби Юрген Шток билан икки томонлама учрашув ташкил этилди.

Интерпол Бош котиби давлатимиз делегацияси аъзоларини Интерполнинг бир қатор тадбирларни, жумладан, семинар ва тренингларни ўтказишга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. У вакилларимизни Интерполнинг айни дамдаги вазифалари билан таништирди.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ делегацияси раҳбари, генерал-майор
Д. Назармухамедов келгусида яқин ва самарали халқаро ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирди. Интерполга аъзо давлатларнинг полиция органлари ўртасидаги келгусидаги самарали ҳамкорлиги асоси бўлиб хизмат қилган мазкур учрашувнинг юксак аҳамияти қайд этилди.

Бугунги кунда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳамкорлик деярли барча муҳим йўналишларда олиб борилмоқда ҳамда ўзининиг самарадорлиги, профессионаллиги ва юқори даражада мувофиқлаштирилгани билан ажралиб турибди, дея таъкидланди делегациямиз раҳбари томонидан.

Ўзбекистон Ҳукумати, респуб­лика ИИВ ва Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ Интерпол Бош котибиятининг учрашувлар ўтказиш, илғор тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлиш мақсадида экспертларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ делегациясининг Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясидаги иштироки якуни, шунингдек, ўтказилган икки томонлама учрашув ва музокаралар натижасига кўра зарур тавсиялар ишлаб чиқилди ва бир қатор амалий таклифлар киритилди.

 

Ўз мухбиримиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА


    Ўзбекистон Республикаси ИИВда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А. Бобохонов билан БМТнинг Бола ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Рената Винтер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

    ✔ 3    🕔 11:41, 10.12.2018
  • «ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ,  ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ!»


    Беларусь делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармасида ўтказилган учрашув чоғида Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори С. Хоменко ўз фикрини шу тарзда баён этди.


    ✔ 2    🕔 11:39, 10.12.2018
  • ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тожикистон Рес­публикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма меморандум доирасида Тожикис­тон Респуб­ликаси ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ахборот хавфсизлиги соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, милиция подполковниги Фируз Одиназода бошчилигидаги делегация мамлакатимиз ИИВга ташриф буюрди.


    ✔ 28    🕔 12:05, 03.12.2018
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хитой Халқ Республикаси ЖХВ: назорат хизматлари  вакилларининг учрашуви


    Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг Назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Чень Хоусян бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бош­қармаси бошлиғи, подполковник Фаррух Каримов қабул қилди.


    ✔ 33    🕔 12:01, 03.12.2018
  • ҲАМКОРЛИК ЯНАДА  МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА


    ИИВ Академияси ва Россия Федерацияси ИИВ Барнаул юридик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган.

    ✔ 31    🕔 11:51, 03.12.2018
  • Делегациямиз Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида иштирок этди


    Жорий йилнинг 18–21 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д. Назармухамедов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди.


    ✔ 51    🕔 12:33, 26.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;