МАҚСАД – ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ

12:41, 26.11.2018

 Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида жойларда секторлар фаолиятининг йўлга қўйилиши Арнасой туманида ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.



Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ёқуб Акабоев раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудида жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш билан бирга, аҳоли дуч келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

– Доимий равишда сектор ҳудуди аҳолиси билан учрашувлар ташкил этилмоқда, – дейди подполковник Ёқуб Акабоев. – Уларда билдирилаётган эътирозлар, кўтарилаётган масалалар қоғозда қолиб кетаётгани йўқ. Масалан, 3 ва 15-мактабларнинг таъмирланиши масаласи йўл харитасига киритилиб, таълим масканлари жорий йилда таъмирдан чиқарилди. Худди шундай 2-қишлоқ врачлик пунктида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Ўтган даврда аҳолининг талаб ва истаклари инобатга олиниб, «Чўлқувар», «Зарафшон» ва «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 16 та кўп қаватли уйнинг том қисми тўлиқ янгиланди, дераза-ромлари алмаштирилиб, биноларнинг ташқи қисми таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, 2,5 километрдан ошиқ ички йўллар таъмирланди. Қарийб 2 километр йўл асфальтланди ва 4,5 километр йўлга шағал ётқизилди.

Омма билан мулоқотлар давомида электр, газ, ичимлик суви ҳамда оқар сув таъминотини яхшилаш, томорқалардан шўрни қочириш мақсадида зовурлар қазиш, чекка қишлоқ ва маҳаллаларни вилоят маркази билан боғлаш мақсадида автобус қатновларини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан талаб ва таклифлар билдириляпти. Тегишли ташкилот ва корхоналарни ушбу мурожаатлар мазмунидан хабардор этиш ҳамда масалаларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилаётир. Йирик харажат талаб этиладиган ишлар йўл хариталарига киритилмоқда. Шунингдек, ижтимоий масалалар ечимида ҳомийлар кўмагига таянилмоқда.

Маълумки, кўплаб муаммолар илдизи ишсизликка бориб тақалади. Шунинг учун ҳам янги иш ўринларини яратиш, мавжуд тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, «ММТ Sea food», «Сангзор», «Sher аgrо food ekspоrт», «Бухоро парранда» каби тадбиркорлик субъектларининг электр таъминотини яхшилаш, имтиёзли кредит олишда сектор раҳбарияти фаоллик кўрсатмоқда. Жорий йилда йигирмадан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг кредит олишига ёрдам берилгани сўзимиз исботидир.

А. АЛИЖОНОВ. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • «ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ»  ташкил этилади


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс–оила–маҳалла–таълим муассасаси–ташкилот–жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

    ✔ 27    🕔 10:28, 04.02.2019
  • ИШГА КИРИШ УЧУН  ПРОПИСКА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ


    Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ ва қонунчилик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. 

    ✔ 61    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ   ЯНАДА ОШИРИЛАДИ


    Ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширмоқда.

    ✔ 109    🕔 10:49, 04.01.2019
  • ЯХШИ КУНЛАР  ШУКРОНАСИ


    Санобар ая фарзандларини, уларнинг тақдирини ўйлаб тинмай эзиларди. Ахир, уч ўғли кутилмаганда бирданига жиноий жавобгарликка тортилса, тоғдек бардошли одам ҳам ғамга ботмайдими?


    ✔ 86    🕔 10:36, 04.01.2019
  • ЯНГИ НИЗОМДА  ЯНГИЛИКЛАР КЎП


    Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


    ✔ 125    🕔 12:43, 17.12.2018
  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 135    🕔 11:30, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;