ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ: ВАЗИФАЛАР ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

12:42, 26.11.2018
ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ:  ВАЗИФАЛАР ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим воқеа бўлди. Қарорга асосан, вазирликнинг ташкилий тузилмасида мустақил таълим муассасаси – Малака ошириш институти ташкил этилди.



Малака ошириш институти таркибида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жиноятчиликка қарши курашиш, Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари кафедралари ташкил этилган. Ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув йиғинлари, сайёр йиғинлар, масофадан ўқитиш таълим ва ўқув жараёнини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таҳлил бўлими назоратида ушбу кафедралар профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан ўтказилади. Жойларда сайёр ўқув йиғинларини олиб бориш мақсадида, вазирликнинг барча Академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари) ташкил этилган. Ўқув дастурлари асосида мазкур филиалларда тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан қисқа муддатли ўқув йиғинлари ходимларни хизматдан ажратмаган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Малака ошириш институтида бош­қа олий таълим муассасалари ва давлат органлари, шу жумладан, хорижий давлатларнинг малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиш мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, институт вазирликнинг ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштиради.

Вазирлик томонидан тасдиқланган режа-тақсимотга мувофиқ ўқув йиғинларига юборилган офицер ходимлар Малака ошириш институтининг тинг­ловчилари сафига қабул қилинади ва тегишли йўналишда тайёргарликдан ўтади. Ички ишлар органларининг ҳар бир ходими мутахассислиги бўйича тўрт йилда бир марта малака ошириш­лари лозимлиги белгилаб қўйилган.

Малака ошириш институти жамоа­си олдига қўйилган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш мақсадида бир қанча устувор йўналишлар асосида йўл харитаси белгилаб олинган.

Биринчи йўналиш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш самарадорлигини ошириш учун ўқув жараёнига «Андрагогика» қоидаларига асосланиб, интерфаол методлар ва замонавий инновацион педагогик технологиялар татбиқ этилади. Унда анъанавий таълим билан биргаликда интерфаол таълимнинг қуйидаги усуллари кенг қўлланилишига эришиш кўзда тутилган:

 ўқув жараёнини амалий йўналтирилган ҳолда «Модуль тизими» асосида ташкил этиш;

 мутахассислик йўналишлари бўйича блок-модуль асосида ўқув дастурларини жорий этиш;

 мутахассислик йўналишлари бўйи­ча ўқув-мавзуси режаларини амалга ошириш;

 мутахассислик йўналишлари бўйи­ча ўқиш муддатини биринчи кундан охирги кунгача тўлиқ қамраб олган ҳолда ҳар бир жуфтликда тингловчи фаолияти лойиҳалаштирилган ўқув методик комплексларни босқичма-босқич тайёрлаб бориш;

 хизмат фаолияти бўйича касбий тайёргарлик;

 хизмат фаолияти бўйича ҳуқуқий тайёргарлик;

 хизмат фаолиятидаги ислоҳот, янгилик ва илғор тажрибалар;

 ахборот-коммуникация технологияларидан хизмат фаолиятида фойдаланиш ўқув блок-модуллари;

 ўқув жараёнида замонавий инновацион педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, ўқув йиғинининг биринчи кунидан охирги кунига қадар ягона мақсадга йўналтирилган ҳолда лойиҳалаштириш ҳамда кафолатланган натижаларга эришиш;

 ўқув машғулотларини интерфаол методлар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда ўтказиш («Кейс-стади», «Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «БББ», «Бумеранг»,»Кластер», «Балиқ скелети», «Давра суҳбати» ва бошқалар);

 тайёрланаётган барча методик материалларда замонавий инновацион педагогик технологиялар ва интерфаол методлар акс этишини таъминлаш.

Иккинчи йўналиш бўйича таълимнинг инновацион турларини ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали, ўқув жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш, ходимларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида қулайлик яратиш, ходимларни тўлиқ қамраб олиш, вақт тежамкорлигига эришиш ва сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида:

 ўқув жараёнига масофавий таълим турини татбиқ этиш;

 ходимлар билан жойларда сайёр ўқув йиғинларини ташкил этиш назарда тутилган.

Учинчи йўналиш бўйича ўқув жараёнини лойиҳалаштириш ва уларни ўқув-методик таъминлаш, ўқув интизомига риоя этилишини доимий назорат қилиш белгиланган.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув-хизмат интизомининг доимий мониторингини олиб бориш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:

 профессор-ўқитувчиларнинг ўқув машғулотлари бўйича тақсимотини доимий назорат қилиб бориш ва ўқув интизомига қатъий риоя этишларини таъминлаш;

 ўқув жараёнида аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини доимий кўриб бориш;

 илмий-тадқиқот ишларини ички ишлар органлари фаолияти ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишни такомиллаштириш соҳалари билан бирга олиб бориш, бу борадаги халқаро тажрибани мунтазам ўрганиб бориш;

 олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ўқув жараёнига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига кенг татбиқ этиш;

 илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида фойдаланиш учун ахборот-таҳлилий материаллар ва тавсияларни тайёрлаш;

 илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан ички ишлар органлари фаолияти учун амалий аҳамият касб этувчи қўлланмалар тайёрлаш;

 илмий-тадқиқот ишлари йўналишида турдош ва хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Профессор-ўқитувчилар таркибининг педагогик-методик маҳоратларини ва билимларини доимий равишда ошириб бориш тартиби қуйидагича:

 ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги янгиликлар, қўлланилаётган илғор тажрибалар, мавжуд муаммолардан доимий хабардор бўлиб боришлари учун ички ишлар органларида кунлик, ҳафталик, ойлик амалиётлар ва стажировка ўташларини ташкил этиш;

 ўқув машғулотларини замонавий инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ўтказиш ҳамда малакаларини ошириш мақсадида мутахассисларни таклиф этган ҳолда ўқув курсларини ташкил этиш;

 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

 ўқув машғулотларида замонавий инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва ахборот-коммуникация технология­ларидан фойдаланиш малакаларини ошириш учун етакчи профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ўтказилишини доимий ташкиллаштириш;

 профессор-ўқитувчиларнинг касбий билимлари даражасини назорат қилиш, педагогик ва методик маҳоратларини ошириб бориш, ўқув машғулотларида замонавий инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни таъминлаш борасидаги малакаларини ошириб бориш мақсадида, педагогик назорат ва машғулотларга тўлиқ қатнашишларни ташкиллаштириш.

Профессор-ўқитувчилар ва тинг­ловчилар учун ахборот-ресурс маркази имкониятидан фойдаланиш мақсадида шароитлар яратиш қуйидагича амалга оширилади:

 ахборот-ресурс маркази фондини ўқув, илмий, бадиий адабиёт ва журналлар билан тўлдириш чора-тадбирларини белгилаш, вазирлик Академияси ва бошқа турдош олий таълим муассасалари билан ўқув адабиётларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш, адабиётларни харид қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш, фондни доимий равишда янгилаб ва кенгайтириб бориш.

Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигига эришиш мақсадида, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги долзарб муаммолар юзасидан илмий-тадқиқотлар ўтказиш:

Малака ошириш институтининг ўқув моддий-техник базасини сақлаш, асраб-авайлаш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш.

Бугунги кунда ИИВ Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш мақсадида тегишли ўқув базасини яратиш, уни такомиллаштириш ҳамда норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Малака ошириш инс­титутининг Низоми ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича Йўриқнома ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, туман-шаҳарлар ички ишлар органлари бошлиқларининг малакасини ошириш сайёр ўқув йиғинларига ҳамда эксперт-криминалистларнинг малакасини оширишни ташкил этишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Абдураҳмон ПАРДИЕВ,

ИИВ Малака ошириш

институти бошлиғи,

подполковник.

ЎзА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 4    🕔 11:30, 10.12.2018
  • ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ  МАЛАКА ОШИРДИ


    Ички ишлар органларида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятининг йўлга қўйилгани тизимдаги ёш ходимларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ижтимоий муаммоларини ечишга кўмаклашишга хизмат қилмоқда.


    ✔ 3    🕔 11:27, 10.12.2018
  • ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ:  ВАЗИФАЛАР ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР


    Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим воқеа бўлди. Қарорга асосан, вазирликнинг ташкилий тузилмасида мустақил таълим муассасаси – Малака ошириш институти ташкил этилди.


    ✔ 50    🕔 12:42, 26.11.2018
  • МАҚСАД – ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ


     Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида жойларда секторлар фаолиятининг йўлга қўйилиши Арнасой туманида ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.


    ✔ 41    🕔 12:41, 26.11.2018
  • ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР


    Самарали суд-ҳуқуқ тизимини яратиш қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, инсон, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишонч­ли ҳимоя қилишда энг устувор вазифалардан ҳисобланади.


    ✔ 68    🕔 11:27, 19.11.2018
  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Жорий йил 22 октябрда қабул қилинган қонун билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, жумладан, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари, шунинг­дек, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


    ✔ 50    🕔 11:13, 19.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;