КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ

12:42, 26.11.2018
КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ

Жамият аъзоларининг юксак ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ўсиб келаётган ёшларни комил инсон даражасида тарбиялаш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жамият аъзоларининг асосий вазифасидир.



Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар замирига қонун устуворлиги, инсон манфаатлари таъминланадиган эркин ва фаровон, демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқимизни рози қилиш мақсади қўйилган. Қувонарлиси, тарихан қисқа даврда юртимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни такомиллаштиришнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асослари шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда адолат ва инсон манфаатлари устуворлигини қарор топтиришда, коррупция, бюрократия сингари салбий иллатларга қарши кескин курашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Биз «Адолат — қонун устуворлигида» деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз», дея алоҳида қайд этгани замирида ҳам, аввало, инсон шаънини ҳамма нарсадан улуғ деб билиш, фуқароларнинг тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитни яратиш мақсадлари мужассамдир.

Конституция ва ҳуқуқий маданият масалалари ҳақида гап кетганда, энг аввало, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини эсга олмоқ керак. Зеро, бу тамойил шуни анг­латадики, бунда барча қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Конс­титуция асосида ва унга мувофиқ бўлиши талаб этилади.

 Мамлакатимизнинг амалдаги Конституцияси соф демократик руҳда яратилган бўлиб, у миллий ҳуқуқий тизимнинг пойдеворидир. Зеро, Бош қомусимиз инсонлар қонун учун эмас, қонун инсонлар учун хизмат қилмоғи лозим, деган принципни ўзида мужассам этади. Умуман олганда, демократия Конс­титуциямизнинг асосий принципи ҳисобланади.

Аслида қонунга оғишмай итоат этилган жамиятдагина демократия қарор топади. Зеро, қонун – ҳуқуқий давлатнинг пойдеворидир, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот эса – унинг асосий принципи ва зарур шартидир. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий давлатнинг энг олий сўзи ҳам, обрў-мартабаси ҳам, қалби, тан-жони ҳам қонундир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар бир маърузасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш долзарб масала эканлигини кўп бора таъкидламоқда. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағиш­ланган тантанали маросимдаги маърузасини «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» деб атаганди. Зеро, Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолатидир. Демак, ҳар бир инсон, фуқаро жамиятда ўз ҳуқуқи ҳимоя қилинишини истар экан, қонунларни нафақат билиши, айни пайтда, уларга риоя этиши муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир.

Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқий муносабатлар барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди. Ўзбекистонда мус­тақилликнинг илк йилларидан бош­лаб жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини шакллантиришга эътибор қаратилди ва бу борада жуда кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Конституция – олий юридик кучга эга ҳужжат, ҳар қандай демократик жамият, давлат ва бошқарувнинг пойдевори. Шу боис Конституцияда инсоннинг, тегишли давлат фуқаросининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, асосий институтлар, тартиб-таомиллар алоҳида қайд этиб ўтилган. Конституция ва қонуннинг устунлиги ҳуқуқий давлатнинг асосий принциплари жумласига киради. Чунончи, Асосий қонунимизнинг 15-моддасида юқоридаги олий мақсад ва манфаатлардан келиб чиқувчи қуйидаги қоида мус­таҳкамлаб қўйилган: «Ўзбекис­тон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар».

Бинобарин, устувор, ҳукмрон, олий мақомга эга бўлган Конституция ва қонунлар давлатчиликнинг энг муҳим белгилари сирасига киради. Шу боис Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат қуриш жараёни, авваламбор, давлатнинг халқ олдидаги жавобгарлигини белгиловчи қонунийликнинг юридик асосларини, инсон ва фуқаролар ҳуқуқларининг устунлигига риоя қилиш механизмларини яратишга қаратилди. Шуни унутмаслик керакки, қонунийликнинг энг муҳим жиҳати, аввало, қонунлар, фармонлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигидир. Зеро, қонунийлик давлат, жамият ва фуқароларнинг реал ҳаётида рўёбга чиқиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мамлакатимиз Конституциясининг 16-моддасида ғоят муҳим қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Унда шундай дейилади: «Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конс­титуция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас».

Дарҳақиқат, ҳар қандай давлат Конституцияси ва қонунлари унда яшовчи халқларнинг хоҳиш-истаги, орзу-умидлари ва руҳиятини ифодалаши даркор.

Конституция ва қонун устунлигига асосланиб фаолият кўрсатадиган жамият ва давлатда яшайдиган инсон ўзини чиндан ҳам бахтли санаши мумкин. Чунки бундай жамият ва давлатни ҳар бир инсон ўзининг бирдан-бир суянчиғи, посбони, нажот қалъаси, деб билади ва ҳурмат қилади. Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллик байрами муносабати билан сўзлаган нутқида эътиборимизда турган муҳим масалалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш, «Адолат – қонун устуворлигида» деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларни давом эттириш, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, тегишли давлат идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш, раҳбарлар масъулиятини ошириш, ишлаб чиқилаётган қонунлар ижросини назорат қилиш каби долзарб масалаларга атрофлича ёндашиб, босқичма-босқич уларни амалга ошириш борасида сўз юритди.

Барчамизга маълумки, мазкур йилда «Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» Концепция лойиҳаси кенг жамоатчиликка тақдим этилганининг туб маъноси ҳам шундадир. Чунки ана шу лойиҳа бу борадаги вазифаларни белгилашда, муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этди.

Қонунчилигимизда ҳуқуқий экспертиза, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими, мониторинг, идоравий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш каби ҳуқуқий воситалар ҳам белгиланган. Булар ҳам қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим элементлари ҳисобланади.

Кўплаб қонунларда қонун устуворлиги, қонунийликни таъминлаш фаолиятнинг асосий принциплари, вазифалари сифатида кўрсатиб ўтилган. Хусусан, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасида ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида қонун устуворлигини таъминлаш эканлиги, 6-моддасида ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Респуб­ликасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шартлиги, қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланиши ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши, ички ишлар органлари ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) оқлаш учун хизмат манфаатларини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни, юқори турувчи мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф талаблари, буйруқлари ва фармойишларини ёки қонунга мувофиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ҳолатни рўкач қилиши мумкин эмаслиги, ички ишлар органларининг ходимларига кимнидир ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга бевосита ёки билвосита қизиқтириш, кўндириш, ундаш тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қонунни ҳурмат қилиш ва унга итоат этиш ҳуқуқий маданиятнинг асосий белгисидир. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдан кўзланган мақсад уларнинг қонун талабларини онгли равишда бажаришларига эришишдир. Зеро, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражада муштараклашуви ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Феруза МУҲИТДИНОВА,

юридик фанлар доктори.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ  АСАРЛАРИДА  ИНСОН ОМИЛИ


    Қирғизистон халқ ёзувчиси, Қирғизистон Фанлар академиясининг академиги, таниқли давлат, жамоат арбоби, дипломат Чингиз Айтматов 1928 йилнинг 12 декабрида Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар қишлоғида таваллуд топди.


    ✔ 34    🕔 11:38, 10.12.2018
  • АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ:   МАҚСАД ВА ШАКЛЛАРИ


    Мафкуравий жараёнлар мисли кўрилмаган даражада глобаллашиб бораётган, хатарли ахборот хуружлари куча­йиб, улар бутун ер юзига тарқалаётган ҳозирги пайтда даврнинг ўзи ҳар бир инсондан янгилик ва янги ахборотга нисбатан ҳушёр ва эътиборли бўлишни, уларни чуқур таҳлил қилишни тақозо этмоқда.


    ✔ 354    🕔 12:11, 03.12.2018
  • КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ


    Жамият аъзоларининг юксак ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ўсиб келаётган ёшларни комил инсон даражасида тарбиялаш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жамият аъзоларининг асосий вазифасидир.


    ✔ 455    🕔 12:42, 26.11.2018
  • БОШ МАҚСАД – ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ


    Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг асосий мақсади фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.

    ✔ 506    🕔 11:27, 19.11.2018
  • РАҲБАРЛИК  ПСИХОЛОГИЯСИДА  А Х Л О Қ


    Раҳбаршуносликда энг долзарб масалалардан бири раҳбарнинг ахлоқий етуклиги ва маърифатпарварлигидир. Зеро, ундаги маърифат омилининг устуворлиги бошқарув жараёнлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 

    ✔ 839    🕔 12:57, 12.11.2018
  • ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ –  ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ


    Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг кундалик қоидаси бўлиши керак.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 630    🕔 11:10, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;